Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet22/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Овқат тарқатиш. Овқат тарқатувчи ходим овқатни олиб келгандан кейин , болаларни фақат ҳамшира овқатлантиради, уларни устидаги оқ халатда «овқат тарқатиш учун» деган ёзув бўлади. Палаталарни тозаловчи техник ходимларга овқат тарқатиш ва идишларни ювишга рухсат берилмайди. Эрта ёшдаги болалар (3 ёшгача) ва оғир беморлар палаталарда овқатлантирилади, каттароқ ёшдаги болалар эса ошхонада овқатлантирилади.
Ошхона. Ошхона катта, тоза ва ёруғ бўлиш керак. Ошхона деворларни ювиш ва дезинфекция қилиш онсонроқ, бўлиш учун бўёқ ёки кафел қилинган бўлиши керак, стол усти платсикадан ёки оддий кленка билан ёпилган бўлиши лозим.
Ошхона билан овқат тарқатиш хонаси ўртасида дарча бўлиб ўша ердан касал болаларга овқат тарқатилади. Овқат тарқатиш хонасига кириш алоҳида бўлиши керак, бу хонада қуйидаги буюмлар бўлиши керак.

  1. Идишлар ва қуруқ озиқ овқат масалликларини сақлаш учун шкаф.

  2. Битта беморга мўлжалланган идишлар - 1 чуқур ва 1 та юза тарелка, вилка, чой ва ош қошиқлар ва чой ичиш учун пиёла.

  3. Овқат тарқатиш учун гигиеник тоза стол.

  4. Овқат иситиш учун электроплиталар.

  5. Идишларни ювиш учун 2 та секцияли ванналар.

  6. Идишларни бўктириш ва ювиш учун бак.

  7. Оқиб турувчи иссиқ ва совуқ сув.

  8. Дезенфекция қилувчи ва ювувчи моддалар.

  9. «Буфет учун» деб ёзилган йиғувчи инвентар



Тиббиёт ҳамшираси- Столни тўғри безатилганини овқат тарқатувчисини ҳамда болаларни овқатланишини ҳам кузатиб туради. Болаларни 4 тадан стол атрофига парҳезни ҳисобга олган ҳолда ўтқазади. Иложи борича бир хил пархездаги болаларни битта столга кўйилади. Ўзи овқат ея олмайдиган ва овқатдан бош тортаётган болаларни ҳамшира овқатлантиради, мажбурий овқатлантириш мумкин эмас.
Оғир ётган беморларни хам палатада ҳамшира томонидан овқатлантирилади. Агар бемор функционал кароватда ётган бўлса, уни боши кўтарилади, агар оддий кароватда ётган бўлса уни бошини кўтариши учун бош соҳасига бир нечта ёстиқлар қўйилади ва ярим ўтирган ҳолатга келтирилади. Беморни бўйин ва кўкрак соҳаси фартук билан ёпилади ва овқат кароват олидидаги столга қўйилади, овқатни қошик билан бемор оғзига яқинлаштирилади . Сувни бўлса сув ичиш учун мўлжалланган идишда берилади. Идишга суюқлик қўйиб қопқоғи яхшилаб ёпилади ва секин асталик билан ичирилади.
Ейилган овқат миқдори ҳамшира томонидан боланинг касаллик тарихига ёзилади. Ҳар сафар овқат тарқатилгандан сўнг овқат тарқатиш хонасида ва ошхонада хам тозалаш ишлари олиб борилади, кун охирига келиб эса дезинфекция қилувчи моддалар ёрдамда ҳамма асбоб-ускуналар, стол- стул, плиталар, шкаф ва х.к ювилади.
Болаларнинг хар бир овқатланишдан сўнг уларнинг идиш товоклари яхшилаб тозаланади.
Олдин идишлар қолдиқлардан тозаланади ва «қолдиқ овқатлар» деб ёзилган челакка солинади, кейин хантал ва содалар билан тозалаб ювилиб идишлар оқиб турган иссиқ сувда чайилади (70 градусдан юқори) ва вертикал холда қуритилади. Яна идишларни дезенфекция қилишни 130 градусли температурада 30 минут давомида қуруқ шкафларда ўтқазиш мумкин. Тозаловчи инвентарлар ишлатилгандан сўнг 0,5% хлораминга 1 соатга бўктирилади ёки 15-20 минут давомида қайнатилади, кейин қуритиб белгиланган жойда сақланади.
Овқат қолдиқларини оғзи ёпилувчи бакка йиғилади. Бакларни тўлиб кетишга йўл қўйилмайди ва эртаси кунига қолдирмай олиб чиқиб ташланади.
Шифохона таъминлайдиган асосий овқатдан ташқари беморларга қариндошлар томонидан овқат олиб келишга рухсат этилган. Одатда овқатни олиб келинган овқат тартибини, миқдори ва фойдалийлигиии кузатилади, беморга белгиланмаган овқатни қабул қилинмайди. Овқатлар полиэтилен пакетларда қабул килинади, уларнинг миқдори 1-2 кунга етадиган миқдордан ортмаслиги керак, улар шкаф ва музлатгичларда сақланади (сут ва гўшт маҳсулотлари алоҳида). Қурук озиқ-овқатларни кароват олдидаги тумбочкада сақлаш мумкин. Олиб келинган овқат асосий овқатдан сўнг пархез турига, болани ёши ва иштаҳасига қараб берилади.
Бола организмини ўсиши ва ривожланишни таъминловчи омиллардан бири бу овқатланишни тўғри ташкил қилишдир. Айниқса касал бола учун тўла овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, хаётий жараёнларни ва тўқималарни қайтадан янги ҳосил бўлишда жуда катта роль ўйнайди. Бу патологик жараён кўп ҳолларда оксиллар бузилиши билан кечади, минерал моддалар ажралиши ортади, витаминлар камаяди, шу сабабли анетителалар ҳосил бўлиши камаяди, организм қаршилиги пасаяди, шунинг учун пархез, касал болаларга белгиланган, касал организм талаб қилган миқдорни тўлдириши керак, болани физиологик талабларига ва ёшга қараб овқатни белгилаш билан бирга шуни ҳисобга олиш керакки айрим ҳолларда, айникса иситма чиқаётган касалликларда ошқозон ичакларида секреция ва мотор функциялари сусайганлиги белгиланган. Даволаш профилактика бўлимида пархез овқат терапияни асосий қисмлардан ҳисобланади.Шунинг учун овқатлар замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда ташкил қилинган бўлиш керак.
Ўрнатилган номекулатура бўйича парҳез таомлар 1-15 гача ва умумий №15 ва 16 бўйича белгиланади.
Пархез №16 1 ёшу 3 ойдан-3 ёшгача бўлган болалар учун.
№ 15 3 ёшдан - 15 ёшгача ва ундан катталар учун. Бу парҳез боладаги овқат ингридентларига бўлган физиологик талабни қондиради.
Парҳез таомларга қуйидагиларга киради.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling