Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хвойли ванналар
- Натрий хлоридли (тузли)
- Сачратқи ўтидан
- Ромашкали ванналар /
Горчицали ванналар нафас йўллари яллиғланганда, зотилжам, бронхит, бўғим касалликларида тайинланади. Бунинг учун 10 литр сувга 100 гр қуруқ горчица олинади, горчицани сувга солмасдан олдин уни иссиқ сувда яхшилаб аралаштириб олиш керак, чунки уни парлари бурун шиллиқ қаватини ва кўзни ачитади. Ваннадаги харорат 36-38 С бўлиши керак. Болани ваннада то унинг териси енгил қизаргунча қолдирилади.Шу тариқа махаллий ваннани, яъни оёқларга хам тайёрланади, лекин бунда сувнинг харорати 2- 3 С га баланд, қабул қилиш вақти эса 10- 15 дақиқа бўлади. Ваннага болани оёғи тушурилади, уни оёғи ва тоғорача адёл билан ўралади. Ванна қабул қилгандан сўнг болани тез ўрнига ётқазиш ва иссиқ ўраб қўйиш керак.
Хвойли ванналар асаб тизимининг функцияси бузилган беморларга тайинланади. Бу ваннани тайёрлаш учун суюқ хвой экстракти 2-3 мл – бир челак сувга , ёки 1-2 чой қошиқ майдаланган кукун бир челак сувга солинади.Ваннадаги харорат 36-37 С бўлиб , 7-10 дақиқа давомида қабул қилинади. Бир курсга эса 15-20 та ванна тайинланади. Натрий хлоридли (тузли) ванналар модда алмашинувини яхшилаб, организмнинг тонусини оширади. Шунинг учун рахитни даволашда ишлатилади ва тери касалликларида ман қилинган. Қайнатилган 10 литр сувга 100-150 гр туз солинади. Бир ёшгача бўлган болаларга сувнинг харорати 36-36,5 С дан аста-секин хар 3-4 кунда 35 С гача туширилади.Ваннани қабул қилиш 3 дақиқадан 10 дақиқагача, бунда хар 2-3 ваннадан сўнг қабул вақти 1 минутга узайтирилиб борилади. Ваннани кунора ёки ҳар куни тайинланади. Бир курсга эса 15-20 та ванна кабул килиш керак. Тузли ваннадан сўнг болаларни қайнатилган сувда чайинтирилади, сув ҳарорати 1 С пастроқ бўлиши керак, яхшилаб артилади, адёлга ўралади, ўринга ётқизилади. Сачратқи ўтидан тайёрланган ванна тери касалликларида ва ювинтиришда ишлатилади. Болалар ваннаси учун 1 стакан сачратқи дамламаси кифоя. Дамлама 1 ош қошиқ майдаланган сачратқи ўтини 1 стакан қайнатилган сувга солиб тайёрланади. / 10 дақиқа туриши керак /. Ромашкали ванналар /маҳаллий/ шиллиқ қаватларнинг хар хил яллиғланиш касалликларида ишлатилади. Дамлама 1 ош қошиқ ўтни 1 стакан қайнаган сувга солиб тайёрланади. / 10 дақиқа дамланади/. Машғулот №6 Мавзу: Термометрия. Тана ҳароратини белгилаш. Тиббий муолажаларни бажариш техникаси: антропометрия, термометрия, натижаларни қайд қилиш. Термометрия ўтказиш қоидалари ва техникаси. Ҳарорат ўлчашнинг асосий жойлари: қўлтиқ ости, чов бурмаси, тўғри ичак. Беморни ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар. Соғлом одамда тана харорати нормада доимий бўлиб, эрталабки ва кечки соатларда ўзгариб туради ва 37 градусдан ошмайди.Хароротнинг бундай доимийлиги иссиқлик ишланиши ва иссиклик ажратиш жараёнларига боғ-лиқ.Болаларда харорат бирмунча юқори, ёши улғайган кишиларда бир оз паст. Болаларда хароратни юқорилигига сабаб уларнинг ўсиши учун зарур оксидланиш жараёнлари жадалроқ бўлади.Шунингдек чақалоқ болаларда терморегуляция механизми хали ривожланмаган.Терморегуляция маркази бош мияни гипоталамусида жойлашган бўлиб, хароратнинг суткалик ўзгаришлари организмда сутка мобайнида рўй берадиган оксидланиш жараёнларига боғлиқ.Терморегуляция организмда тана хароратини доимий даражада тутиб турадиган физиологик жараён.Соғлом одамларда харорат кечқурунга нисбатан эрталаб бир неча градусга паст бўлади.Харорат қаердан ўлчанишига қараб кўрсаткичлар хам хар хил бўлади. Чунончи оғиз бўшлиғи,қин,тўғри ичак шиллиқ пардасининг харорати қўлтиқ ва чов сохалари терисининг хароратидан 0,2- 0,4 градусга юқоридир.Тана хароратини ўлчаш учун хозирги кунда турли модификацияланган термометрлар тавсия этилмокда.Буларга оғиз, қўлтиқ ости, ректал сохаларида ва паст хароратни ўлчовчи шишали,.кимёвий ва электрон термометрлар мисол бўла олади.Энг оммабоп термометр Цельсий бўйича даражаланган максимал тиббий термометрдан фойдаланилади.Шкаласи 34 дан 42 даражага бўлинган.Харорат асосан қўлтик остидан, чов сохасидан, оғир ётган беморларда тўғри ичакдан ва оғиз бўшлиғидан ўлчанади. Ўлчанаётган сохалар яллиғланган бўлмаслиги керак,чунки бундай жойларда харорат юқори бўлади.Хароратни ўлчашдан олдин қўлтиқ сохаси ёки чов бурмаси қуруқ қилиб артилади, чунки нам бўлса кўрсаткич пасаяди.Дезинфекция қилинган қуруқ термометр силкитили,симоб устунчаси шкаладан 34 градусгача туширилади.Ўлчаш пайтида бемор қимирламай ўтириши ёки ётиши керак.Ухлаб ётганда хароратни ўлчаш мумкин эмас.Чакалоқларда харорат чов бурмаси ёки тўғри ичакда ўлчанади.Термометрни чов бурмасига қўйиб,оёқни чаноқ сон бўғимидан букилади.Тўғри ичакдан аниқланаётгандаи ҳамшира қўлларини ювиб қўлқоп кийади. Термометр учига вазелин суртиб орқа чикарув йўлига 2- 3 см киритилади.Термометр чиқариб олингандан сўнг ювилиб, дезинфекция қилинади.Қўлтиқ ости ва чов сохасида хароратни ўлчаш 10 дақиқа,бўшлиқларда эса 5 дақиқа етарли. Касалхоналарда харорат хамма беморларда эрталаб соат 7.00- 9.00 гача, кечқурун 17.00- 19.00 гача.Баъзан касални холатига қараб 3-4 марта ўлчанади.Олинган натижалар касаллик варағи ичидаги харорат варақасига белгиланади. Иситма деб организмдаги ўзгариш жараёнига нисбатан мослашиш ва ҳимоя реакциясига айтилади.Бу реакция инфекция ёки томирларнинг парчаланиш махсулотларидек кучли таъсиротларга жавобан тана хароратининг кўтарилиши билан намоён бўлади.Микроблар ва улар ажратадиган махсулотлар бир томондан иссиқни бошқаришдан нерв марказига таъсир ўтқазиб уларни қўзгалишига сабаб бўлса,иккинчи томондан оқ қон таначаларини(нейтрофилларни)таъсирлантириб улар бунга жавобан ўз пирогенларини ишлаб чиқариб қонга ажратади.Бу пирогенлар инфекцияга қарши фаол курашади.Худди шунга ўхшаш вирус нифекциясига жавобан организмда интерферон ишлаб чиқилади,хужайралар томонидан химоя моддалар ишлаб чиқариш жараёни кўп кувват сарфлашни талаб қилади ва бу холат иситмадагина рўё бериши мумкин,тана харорати нормал бўлганда бу холат рўй бермайди. Иситма турлари: Баландлигига қараб субнормал(35-36С),нормал (36-37С),ва субфебрил(37 -38С) харорат тавофут қилинади.Хароратни 38С градусдан ошиши иситма дейилади,шу билан бирга 38С -39С ўртача,39 -40С гача юқори ва 42- 42,5 С ўта юқори иситма дейилади. Иситма қанчалик узоқ давом этишига қараб: 1)тез ўтиб кетадиган 1- 2 кунгача 2)ўткир 15 кунгача 3)ўртача ўткир 45 кунгача 4)чўзиладиган ва сурункали 45 кундан кўп Хароратни ўзгаришига қараб иситманинг қуйидаги турлари фарқ қилинади. 1.Доимий иситма - баланд бўлиб узоқ давом этади. Харорат кунига 1С кўп ўзгармайди. Ич терлама,зотилжам учун хос. 2.Бўшаштирадиган иситма - харорат суткасига бир градусдан ўзгариб 38С дан паст тушиб туради.Йирингли жараёнларда, ўпкани ўчоқли зотилжам касаллигида кузатилади. 3.Гектик иситма -узоқ давом этадиган иситма бўлиб, бунда харорат кунига 4- 5С гача ўзгариб туради ва нормал ёки субнормал даражагача тушади.Ўпка туберкулезида,сепсисда,яллиғланишда кузатилади. 4.Норазо истима- хусусияти ва даражасига кўра гектик иситмага ўхшаб кетади, лекин харорат эрталаб максимал кечкурун нормал бўлади.Бу сепсисни оғир турларида учрайди. 5.Атипик иситма-хароратни кун давомида турли туман ўзгариб туриши билан фарқланади. 6.Ўзгариб турадиган иситма- бу иситма хам гектик иситмага ўхшаб бегзгакда кузатилади.Хароратни баланд бўлиб туриши бир соатдан бир неча кунгача бўлиши мумкин.Харорат кўтарилиши хар куни эмас,безгак чақирувчини турига қараб такрорланиб туради. 7.Қайталама иситма -бир неча кун давом этадиган баланд иситма даврларининг иситмасиз даврлар билан алмашиниб туришидир.Бу терлама касаллиги учун хос. 8.Тўлқинсимон иситма-харорат аста - секин юқори даражасигача кўтарилади ва аста -секин субфебрил ёки нормал рақамларга тушадиган даврлар билан алмашинади.Бруцеллез ва лимфагранулематозда кузатилади. Болаларда бир қатор касалликлар тана хароратини кўтарилиши билан кечади.Беморларнинг иситмалари хар хил бўлиб , 1-2 кундан то бир неча кунгача бўлиши мумкин. Иситма даврлари ва иситмалаётган беморларни парвариш қилиш. Исимтманинг ўтиши 3 даврга бўлинади: -Иситманинг кўтарилиши -Юқори иситмалаш -Иситманинг тушиши Иситма кўтарилишининг қайси босқичида бўлишидан қатъий назар беморни парвариш қилиш лозим. Иситма кўтарилишида иссиқлик хосил қилиш иссиклик йўқотишдан устунлик қилади. Бу давр бир неча соат ,бир неча кун, хатто хафталаргача давом этиши мумкин. Касал қалтираб, эти увишади,аъзои бадани оғриб қақшайди, боши оғрийди ва улар ўзларини ёмон хис қила бошлайди. Шунинг учун иситманинг кўтарилиши даврида ҳамшира беморнинг оёғига иссиқ грелкалар қўйиши, ширин чой ичириши ва яхшилаб ўраб қўйиши керак. Иккинчи давр хароратни максимал кўтарилган давр бўлиб иссиқлик йўқотишни кучайиши билан хосил бўлади.Бу давр бир неча соатдан бир неча хафтагача давом этади.Бу даврда барча аъзо ва тизимлар бузилади.Иситма жуда юқори кўтарилган даври ( 39-40ºС гача) касал учун хавфли, шунинг учун ҳамшира болани кийимларини ечиб вентилятор билан совутиши керак. Тана терисини 40-50 фоизли спирт билан артилади, бунда спирт тез буғланиб , танани совутади ва тери капилярларини кенгайтириб, иситманинг пасайишига олиб келади.Бошни совутиш учун ичига муз бўлакчаси ёки совуқ сув солинган оддий музли юмалоқ грелкалардан фойдаланилади.Грелка боланинг бошининг тепасига 1 см баландликда осиб қўйилади.Бундан ташқари бошни совук сув билан чайиб хам совутиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида харорат тўғри ичакда хам ўлчанади ва бу харорат ташқи чиқарув тешигидагидан 2-3ºС баланд бўлади. Бош совутилаётган пайтда бола кувезда ушлаб турилади ва у бола учун оптимал намли кислород билан таъминланади. Токи тана харорати нормал холга тушгунга қадар тана иситмасини ўлчаб бориш , хамда нафас пулсь тезлиги ва артериал қон босимини аниқлаб бориш зарур. Агар юқоридаги муолажалар ёрдам бермаса, шифокор томонидан тана хароратини тушириш учун бошқа даво чоралари, яъни дорилар тайинланади. Бу туркум дориларга анальгин (50% боланинг хар бир ёшига 0,1 мл дан) ва парацетамол киради. Иситманинг тушиш (нормаллашиш) даври хар-хил кечиши мумкин. Бунда иссиқлик хосил қилиш камайган, иссиқлик йўқотиш ошган бўлади.Тананинг иситмаси юқори температурадан бирдан тез критик ёки секин -аста литик тушиши мумкин. Температуранинг критик тушиш даврида кўпинча касал аҳволининг оғирлашиши, яъни холсизланиш, қаттиқ терлаши, оёқ қўлларнинг музлаши, лабнинг кўкариб кетиши, артериал қон босимининг пасайиши, пульсни кучсиз уриши ( ипсимон ) нафасни тез ва юзаки бўлиши кузатилади. Бу эса шошилинч чоралар кўришни талаб қилади,зудлик билан шифокорни чақириш зарур. Шифокор келгунча ҳамшира касалга иссик чой ичириб, унинг оёқ қўлларига грелкалар қўйиб иситиши ва тер кўп ажралганлиги учун хўл бўлиб кетган кийимлари ва кўрпа чойшабларини алмаштириши даркор. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling