Машғулот №1


БИР ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАР КИЙИМИ


Download 0.59 Mb.
bet26/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

БИР ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАР КИЙИМИ болани совуқдан сақлаши, лекин бу билан унинг ҳаракатини чегаралаб қўймаслиги керак. Болалар муассасаларида (бир ойгача бўлган болаларнинг кийимини кунда ювиб туриш керак) бир кунги мўлжалланган кийимбошлар комплекси қуйидагича:
Читдан тикилган яхтакча - 6-8
Пахмокдан тикилган яхтакча - 5-6
Читдан тикилган йўргак латта – 100 х 100 - 20-24
Иссиқ пахмоқдан ясалган йўргак латта - 8-15
Марлидан ясалган таглик латта - 50 х 50 - 20-24
Юпка рўмолча (бошига) - 2-3
Кўрпа жилди - 1-2
Жун одеал – 1
Пахмок одеал - 1
Пахта кўрпа - 1
Болалар клёнкаси - 100 х 100 (карават учун) - 1
Болалар клёнкаси - 30 х 30 - 1
4 ойликдан бошлаб боланинг сўлаги кўп ажрала бошлаши сабабли кийимини устидан кўкрак фартукчаси тутиб қўйилади.Бу физиологик ҳолат бўлиб,тишлар чиқаётган пайтида таъсирланиш натижасида келиб чиқади.
Читдан ясалган рўмолчани ёки қалпоқчани фақат болани чўмилтиргандан сўнг ёки ташқарига айлантиришга чиқарилганда кийдирилади. 9-10 ойлигидан бошлаб яхтак ўрнига кўйлакча, пахмоқли иштончалар боланинг ёшига мослаб кийгизилади.
Ясли ёшидаги болалар учун қуйидаги кийимлардан фойдаланилади : қизлар учун - уйда кийиладиган кўйлакчалар, халатлар сарафанчалар, кофта - турсиклар ; ўғил болалар учун- хар хил костюмлар, кўйлак - шимлар кийгизилади.Ҳаво иссиқ бўлганда читдан ясалган енгил кийимни бир-икки қават кийгизиш етарли . Салқин ҳавода эса, болага 2-3 қават юмшоқ паҳмокдан тикилган кийим кийгизиш керак . Совуқда кийими 4 қаватдан кам бўлмаслиги ва бунда пальто ёки куртка кийдириш керак .
БОЛАНИНГ ОЁҚ КИЙИМИ.
Болани оёқ кийими қулай, енгил, оёқ кафт ўлчамига ва об ҳавога мослашган бўлиб, енгил, осон кийиладиган, қаттиқ таг чармли ва пошнасиз бўлиши керак. Тўғри танланган оёқ кийими, товонини қирилишини, қийшайишини ва ясси товон бўлиб қолишини олдини олади. Бола оёғининг ўсишига мос равишда алмаштирилмаган оёқ кийими бармоқларининг қийшайишига олиб келади.
Ёзда энг тўғри келадиган оёқ кийимлар енгил, чармдан қилинган шиппак ёки дастаксиз оёқ кийими бўлиши мумкин. Совуқ вақтда этикча таг чармли ёки калиш билан кийиладиган жун этик (валенка) кийиш маслаҳат берилади . Резинкадан ясалган оёқ кийимини кийганда об-ҳаво шароитидан қатъий назар бола жун пайпоқ кийиш керак.Резинкадан ясалган оёқ кийими эхтиёткорлик билан кийилади.
ЧИНИҚТИРИШ – бу аниқ мақсадда,ўлчовли миқдорда табиат инъом этган ташқи муҳит омилларини қўллаш билан, бола организмининг касалликка қарши курашиш қобилятини оширишдир. Бу бола саломатлигининг мустахкамлигини, касалликларини олдини олишни, жисмоний ва асаб тизимини ривожлантириб ҳар хил таьсиротларга чидамлилигини оширишни таьмиловчи муҳим методлардан биридир.
Чиниқтиришни физиологик механизми шартли рефлекслар ҳосил қилиш билан организм тана хароратнинг бошқаришда такомиллашини таьминлайди.
Чиниқтириш асосида машқ қилиш принципи ётиб,буни йилни ҳамма фаслида яхшиси иссиқроқ вақтда бошлаш лозим.Чиниқтиришда Г.Н.Сперонский тузган асосий қоидаларга риоя қилиш керак.
1.Ҳар бир болага алоҳида ёшига,конституциясига,соғлиғига,ўтқазган касалликларига,олий нерв тизими фаолиятини характерига,жисмоний ривожланишга,уй ва оила шароитига қараб белгиланади.
2.Бутун йил давомида мутассил ҳар куни бир вақтда ўтқазилади.
3.Секин асталикдан яъни организмга вазифа кам миқдордан кўпайтирилиб, ҳарорат камайтирилиб,муолажага кетган вақти эса кўпайтирилади.
4.Ҳамма чиниқтириш воситалари соғлом болаларга,уйқудан кейин яхши кайфиятда турган вақтида уни қизиқтириб,ўйин воситалари қўллаган ҳолда олиб борилади.
5.Қўлланиладиган усулларни умумийлиги даркор (кун тартиби,фаслга мослашган кийим ,очиқ ҳавода ухлаш, айланиб юриш, жисмоний тарбия,чўмилиш,кечқурун оёқни ювиш ва ҳаказолар).
6.Болани соғлиғини доимо текшириб туриш.
7.Бола касал бўлиб қолганда чиниқтириш вақтинчалик тўхтаб қолса,уни яна такрорлашда қайтадан бошлаш.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling