Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet48/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

ШИШ ПАЙДО БЎЛИШИ – буйрак касаллигига алоқадор, биринчи навбатда сийрак тери ости клетчаткаси бўлган жойларда ҳосил бўлади, қовоқларда, юзда, оғир холларда эса бутун танада, шиш тепадан пастга қараб тарқалади.
БУЙРАК СОҲАСИДА ОҒРИҚ -пиелонефритда, буйрак тош касаллигида паранефритда кўпроқ учрайди. Буйрак тош касаллигида бел атрофида кучли оғрик пайдо бўлиши буйрак санчиғи деб аталади.Қовук соҳасида оғриқ қовуқ яллиғланишида учрайди/цистит/.Буйрак санчиғи хуружи белнинг шикастланган томонида кучли оғриқ билан кечади.Оғриқ жуда кучли бўлиб,бемор ўзина қўйишга жой тополмайди,ўзини ҳар томонга уриб,каравотда думалайди.Баъзан хуруж сийдикда қон пайдо бўлиши билан кечади.
Буйрак санчиғида биринчи ёрдам зудлик билан шифокор чақирилади,бел соҳасига иссиқ грелка қўйиш, иссиқ ванналар қилиш,ванна иссиқлиги бола чидагунча иситилади (40 С ошмаслиги керак). Сийдикнинг миқдори,тиниқлиги,ранегини,аралашмалар мавжудлигини аниқлаш зарур.
СИЙДИК ЧИҚАРИШНИНГ БУЗИЛИШИ.
Сийдик миқдори буйрак ва сийдик йўлларининг турли касалликларида ҳар томонга ўзгариб туриши мумкин, гох кўпайиб, гох камайиб хаттоки умуман ажралмай қолиши мумкин.Сийдик нормал ҳосил бўлиб турганида хам қовуқда, сийдик йўлида ушланиб колиши мумкин./ретенция/. Бунда қовуқ тўлган, касал ўз хоҳиши билан ёзила олмай қолади.
Сийдикнинг миқдори кўпайиб кетиши полиурия дейилади.
Бу холат суюқлик кўп истеъмол қилганда, қандли ва қандсиз диабетда, сийдик ҳайдовчи дорилар истеъмол қилганда , овқат билан кам оқсил ва туз истеъмол қиладиган кучсизланиб қолган болаларда учрайди.
Сийдик миқдори камайиб кетиши олигоурия дейилади.Бунда сийдик миқдори суткалик пешоб миқдорини 1\4 қисмини ташкил қилади.Олигоурия буйрак етишмовчилигида,кўп суюқлик йўқотганда,шишларда кузатилади.
Анурияда эса ажраладиган сийдик миқдори нормани 10 фоизини ташкил этади ёки мутлақо камайиб кетади. Буйракдан ташқари ажралган суюқлик (қусиш, нафас олиш тезланиши, харорат кутарилиши, ичнинг кетиши)хисобига беморни аҳволи оғирлашади. Олиго ёки анурия 4-5 кун давом этса касалда азот микдори кўпайиб кетиши уремия ўлиб, беморни ўлимга олиб келиши мумкин.
Сийдик чикаришни бузилиши ва тез тез булиши поллакиурия дейилиб, бу хол полиурияда хам учрайди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling