Машғулот №1
Тиббиёт ҳамшираларининг шахсий хусусиятлари
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
Тиббиёт ҳамшираларининг шахсий хусусиятлари.
Тиббий ҳамшира бемор бола ва унга қаровчи қариндошлари билан шифокорга нисбатан кўпроқ хамкорликда бўлади, шунинг учун хам унинг хулқ-атворининг этик меъёрлари катта эътиборга лойиқ. 1. Тиббий ҳамшира аҳлоқининг асоси-инсонийликдир. Ўрта тиббий бўғин ходимининг касби тарихий жихатдан «шафқат ҳамшираси» деб номланиши унинг беморларга ўзига хос яқин бўлишини таъкидлашдир. 2. Тиббиёт ҳамшираси боланинг ички холатини сезиши онаси каби туганмас сабр қаноатга эга бўлиши зарур. Бу ўз навбатида боланинг бегона касалхона муҳитига ўрганишига кўмаклашади ва ҳамширага ишончи бўлади. 3. Ўзида болалар дунёсини нозик илғаб олиш хусусиятини тарбиялаш, болаларга катта эътибор бериш керак. 4. Болалар айниқса эркалаш, хайрихохлик, ғамхўрликка эхтиёж сезишади. Болаларга мухаббат хар бир тиббий муассаса ходимининг асосий вазифаси хисобланиши керак. 5. Тиббиёт ҳамшираси лоқайдликка, қийноқларга чидамсиз бўлишга хаққи йўқ. 6. Болани оғриқли ёки ёқимсиз муолажалар, манипуляцияларга (инъекция, зонд ютиш ва бошқалар)га тайёрлаш жараёнида уни тинчлантириш, кутилаётган оғриқдан чалғитиш, унга ўта эътиборли бўлиши зарур. 7. Беморни кузатув ва шифокор кўрсатмаларини тўғри бажариш тиббий ҳамширадан ўз ишига ўта эътиборли бўлишини талаб қилади. Айниқса, иш пайти ҳамшира шахсий иш билан, бегоналар билан сўзлашиш билан чалғиши керак эмас. 8. Тиббий ҳамшира ўз мажбуриятларини бажаришда ҳуқуқбузарлик ва қўполлик, лоқайдлик билан кечувчи хатоларга йўл қўйиши мумкин эмас. 9. Педиатрия ҳамшираси ўз бурчини жуда чуқур англаши, сезгир бўлиши зарур. Ўз вақтида бола олдига келиб лабларини ҳўллаши, тўшагини тўғрилаши, бола ўзини қандай хис қилиш хақида билиб туриши ва шифокорга ахборт бериши зарур. 10. Тиббий ҳамшира ташқи қиёфаси ё бирор белги харакати билан бемордан ирганишини кўрсатиш катта хато хисобланади. Бутун навбатчилик давомида бирорта бола хам узоқ муддатга ҳамшира назоратидан четда қолиши мумкин эмас. 11. Бола билан сўзлашганда бир маромдаги ёқимли осуда товушда сўзланади. 12. Мулоқот чоғида тиббий ҳамшира ўзининг нутқини тўғри бошқариши зарур. Масалан онаси олдида туғма нуқсонли болани “бадбашара” дейиш мумкин эмас. 13. Тиббий деонтологиянинг ажралмас қоидаси-оғир касаллик диагнозидан, ўлим билан якунланувчи хавфнинг пайдо бўлишидан унинг огох бўлишидир. Тиббиёт ҳамшираси сир сақлай олиши зарур. Ота-оналарга, имкон қадар руҳий шикаст етказмаслик ва улардаги умидни сўндирмаслик зарур, тўғри сўзни фақат шифокорга айтиш зарур. Қариндошларга шифокор кўрикда, муҳокамада айтган гапларни етказиш мумкин эмас. 14. Болани парвариш қилаётганларга ёмон муносабатда бўлиш ярамайди. Айниқса, болани қараб ўтирган оналарга эътиборли бўлиш зарур. Ҳамшира унга нисбатан босиқ, масъулиятли, тартибли бўлиши, хатто оддий муолажаларни хам онага қилиш учун бериши мумкин эмас. 15. Тартибли, мохир ва ишини вақтида бажарувчи масъулиятли . . шифокорнинг энг яқин ёрдамчисидир. 16.Касбий тўғрилик-муҳим хусусият бўлиб, бу йўл қўйилган хатоларнинг ўз вақтида тўғрилашидир. Ҳамшира бемор бола манфаатини биринчи ўринга қўйиши ва агар хато бўлса бу хақда тезда шифокорни хабардор қилиши бу хатони шифокор билан бирга йўқотишга харакат қилиши зарур. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling