Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet6/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Ҳамшира хуқуқига қуйидагилар киради.
1. Ошқозонни зондлаш ва ювиш
2. Газ ўтқазувчи трубка қўйиш
3. Турли хил хуқналар қўйиш-тозаловчи, сифонли, доривор, томчи
4. Юмшоқ резина катетер билан сийдик қопини катетерлаш
5. Сийдик қопини ювиш
6. Хантал, зулук қўйиш
7. Дори воситаларини суриш
8. Компресс қўйиш ва буғлаш
9. Тери ичига, тери остига мускул ораси ва венага шифокор кўрсатмаси билан инъекция қилиш
10. Артериал босимни ўлчаш
11. Сунъий нафас олдириш , юракни массаж қилиш
12. Аутогемотерапия ўтқазиш
13 Жинсий аъзо ва оғиз бўшлиғидан суртма олиш
14. Томоқни чайиш
15. Қулоқни ювиш (шифокор назоратида)
16. Биологик ва серологик тахлил учун венадан қон олиш
17.Томчи дори юбориш ва транфузиялар учун системалар тайёрлаш
18. Бактериологик текширув учун нажас олиш
19. Қуйидаги муолажалар учун асбобларни тайёрлаш ва шифокорга ёрдам бериш:
А. Стернал, плеврал, орқа мия пункциялари.
Б. Қон гурухини аниқлаш. (шифокор кўрсатмасига кўра)
В. Туберкулин ва бошқа ички пробалар учун туберкулинли пробалар натижаларини хисобга олишни билиш.
Тиббиёт ҳамширасини вазифаларига қуйидагилар киради.
1. Даволовчи шифокорнинг ўрта тиббий персонал томонидан бажариш учун рухсат этилган диагностик ва даво кўрсатмаларини ёзиш ва аниқ бажариш.
2. Беморларни ординаторлар, бўлим бошлиғи, профессор ёки навбатчи шифокор кўригидан ўтганда уларга бемор холати хақида маълумотларни етқазиш ва беморни кейинги парвариши учун кўрсатмалар олиш.
3. Бемор аҳволидан фаол хабар олиш, маълум палаталардаги касалларни парваришлаш.
4. Кечаси ва кундузи шифокор кўрсатмасига асосан хароратини ўлчаш, натижаларни харорат варақасида қайд этиш. Кўрсатмага кўра пульс, нафас олиш тезлигини, бир суткадаги сийдик, балғам миқдорини ўлчаб харорат варағига қайд этиб беморни касаллик тарихига киритиш.
5. Белгиланган палатада санитар холатини тартибини, беморлар шахсий гигиенасини (тери, оғиз, соч, тирноқ парваришини) назорат қилиш, ўз вақтида дори, гигиеник ванналар қабули, тўшак жилдиларини ўз вақтида алмаштирилишини кузатиш, парвариш ва даволаш учун беморларга ўз вақтида зарур ашёлар билан таъминлаш хақида қайғуриш, беморлар орасида санитар -оқартув ишларини олиб бориш.
6. Оғир беморларга ювинишда, овқатлантиришда, сув ичишда ёрдам бериш, зарурат туғилганда оғиз, кўз, бурунларни ювиш, ётоқ яраларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Беморларни транспортировкасини таъминлаш зарур.
7. Шифокор кўрсатмасига кўра тахлил учун материал йиғиш (сийдик, нажас, балғам, ва х.к). Уларни лабораторияга топшириш ва лабораториядан ўз вақтида текширув натижаларини олиб касаллик тарихига елимлаб қўйиш.
8. Беморларни ота-оналарини ва бошқа хабар олувчиларни кичик тиббий персонал томонидан касалхонанинг белгиланган ички тартиб қоидаларига амал қилишларини назорат килиш.
9. Янги келган беморларни қабулини амалга ошириш. Сан .ишлов сифатини текшириш. Янги келган касалларни ички тартиб қоидалари, кун тартиби ва шахсий гигиена қоидалари билан таништириш.
10. Беморлар томонидан улар учун белгиланган овқатланиш тартибига риоя килиш, болалар учун уйларидан келтирилаётган маҳсулотларни сақлаш муддати ва шартига уларнинг ассортиментини кузатиб бориш, шифокор кўрсатмасига мувофиқ талабномалар тузиш ва уларни катта ҳамширага бериш
11. Тиббиёт ва хўжалик жихозларини, дориларнинг тўғри сақланишини таъминлаш, нотўғри холатлар ҳақида катта ҳамширани огохлантириш.
12. Тиббиёт ҳамшираси шифокор кўрсатмасига кўра мижозларнинг ўз вақтида рентген ва бошқа текширувларга юбориш, махсус хоналардан касаллик тарихини (текширув ва муолажалардан) қайтиб келишини таъминлаш.
13. Навбатчиликни топшириш ва қабул қилиш.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling