Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даволаш бўлимни тузилиши ва жихозланиши.
- Постдаги ҳамширанинг вазифалари
2. Санитар-гигиеник режим.(5 дарсга қаралсин)
3. Юқумли касалликларга қарши режим. (5 дарсга қаралсин) Функционал кароват. Функционал каравот оғир беморлар учун мўлжалланган.Бундай каравотда ётган беморларни уринтирмасдан уларга қулай бўлган вазиятни яратиш мумкин.Функционал каравот ром ва панел қисми , 2 та орқа суянчиғдан ва 2 ён панелдан, кароват олди столчаси ва корзинадан иборат бўлади. Панел қисми 3 бўлакдан: бош, думба ва оёқ қисмлардан иборат бўлиб, булар орқали беморга қулай шароит яратилади. Кароват устидаги столи иккита оёқчадан ва патнисчадан иборат бўлиб, тўғридан - тўғри беморни каровати устига ўрнатилади. Кароватда махсус мослама ёки корзинка бўлиб, унга тувак солиб қўйилади. Кароват никелланган, ёғли краска билан бўялган бўлиши керак, сабаби осон дезинфекцияланади. Тўри қаттиқ тортилган бўлиб, текис бўлиши шарт. Умуртқа поғонаси касалликларида тўри устига ёғоч тахта қўйилади. Даволаш бўлимни тузилиши ва жихозланиши. Болалар шифохонасини даволовчи бўлими 20 дан 40 тагача койкага мўлжалланган бўлиб, кириш ва чиқиш хонасидан иборат. Бу шифохона ичи инфекциясини олдини олиш учун мўлжаланган бўлиб бўлимлар бир- бири билан қўшилмайди (кириш эшиги беркитилади). Хоналар: 2 – 4 койкага мўлжаланган палата инфекцион касалликларга шубҳа қилинганда кузатув учун бокс ёки изолятор шошилинч ёрдам кўрсатиш палатаси катта ҳамшира хонаси бўлим мудири хонаси ординаторлар хонаси бўлим бекаси хонаси муолажа хонаси санитария кўригидан ўтқазиш хонаси (хуқна қилиш билан) ошхона ва овқат тарқатиш хонаси дам олиш ва ўйнаш хонаси Коридорда ҳамшира пости жойлашади. Постдаги ҳамширанинг вазифалари: 1. Ҳамшира шифокорнинг барча буюрган даволаш ва гигиена соҳасидаги ишларни бажариши. 2.Шифокор кўрувида иштирок этиши ва касаллар тўғрисида маълумот бериш. 3.Касал холатини кузатиш, уларни парвариш қилиш. 4.Бириктирилган палаталарда санитария холатини сақлаш, доимо уларни озода ва осойишта сақлаш. Касал болаларни тирноғини олиш, терисини парвариш қилиш, оғиз ва бурун бўшлиғини тозалаш. Гигиеник ванналар қабул қилишни, кийимларни ўзгартиришни, гигиена қоидаларга риоя қилишни назорат қилиши. 5.Холати оғир болаларга ёрдам бериши, уларни ювинтириш, кийинтириш, овқат ва сув бериши керак. Уларни оғзини чайдиришиши, оғзи, қулоғи ва бурнини тозалаш керак. 6.Анализ учун материаллар йиғиш (сийдик, ахлат, балғам), уларни лабораторияга юбориш ва лабораториядан ўз вақтида анализларни жавобини олиш. 7.Касаллар томонидан, уларни ота –оналари ва кичик тиббиёт ходимлари томонидан бўлимнинг ички тартибига риоя қилишларини кузатиши. 8.Янги келган касални қабул қилиши, кўздан кечириши, уни палатага жойлашиш. Янги касални бўлимнинг ички тартиби, кун тартиби билан таништириш керак. 9.Касалларни тўғри овқатланишини, овқат махсулотларини тўғри сақлашни, уйидан келган овқат махсулотларни таркибини назорат қилиш. Шифокор буюртмасига биноан овқатланиш варақасини тўлатиш ва уларни бош ҳамширага топшириш. 10.Медицина ва палата жихозларини тўғри асрашни назорат қилиш. 11.Постдаги ҳамшира касалларни ўз вақтида рентген ва бошқа даволаш кабинетига юбориши керак. 12.Ҳамшира куйидагиларни билиши керак: ошқозонни ювишни газ чиқарувчи трубкани юборишни турли хуқналарни қилишни сийдик қопига катетер юборишни сийдик қопини ювишни горчичник ва зулук қўйишни дориларни баданга суртишни компресс қилишни венага, мушакларга ва тери остига дори юборишни қон босимни ўлчашни қон тўхтатувчи жгут қўйишни сунъий нафас олдиришни қон қуйишни оғиз, бурун ва ҳалқумдан анализ олишни анализлар учун венадан қон олишни венага юбориш учун система тайёрлашни анализ учун ахлат олишни плеврал пункция, орқа мия пункция қилишда асбобларни тайёрлаш ва шифокорга ёрдам бериш қон группаси аниқлашда қатнашиш сил касаллигини аниқлашда “туберкулин синамасини” қўйишни ва унинг натижасини бахолашни Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling