Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
Тиббиёт хужжатлари
Ҳамширани иш сифати уни хужжатларни қандай юритиши билан назорат қилинади. 1.Касаллик тарихи (форма № 003/у). У қуйидаги қисмлардан иборат: а)паспорт қисми б)бемор шикоятлари в) ҳозирги касаллик тарихи ва уни турмуш тарзи г) ҳозирги аҳволи хақида маълумот г)кундалик д)эпикриз. Касаллик тарихи хар бир шифохонада ётган беморга тутилади ва шифокор, ҳамшира томонидан тўлдирилади. Қабул хонада касаллик тарихини титул қисмини ҳамшира тўлдиради. Касаллик тарихи тиббиёт ҳамширасининг постидаги қулфланадиган шкафда сақланади. 2.Паралел холатда (форма № 27/Х) касалхонадан чиқиш варақаси тўлдирилади. Шифокор кўригидан ва ёзувидан кейин, бемор касаллик тарихи билан бўлимга ўтқазилади, шундан бошлаб касаллик тарихига жавобгар шахс ҳамшира хисобланади. Ҳамшира беморга бўлимга келган вақтини ва педикулёз натижаларини белгилайди. Касаллик тарихи юридик хужжат хисобланади, шунинг учун унга кераксиз нарсаларни ёзиш таъқиқланади ва тўғрилаш киритиш мумкин эмас. Касаллик тарихи йўқолса – қонун бўйича жавобгарликка тортилади. 3. Ҳарорат варақаси – эрталабки ва кечқурундаги ҳарорат белгиланади, шуниндек тана вазни ва бўй узунлиги (келган вақтида ва хар 7- 10 кунда), ванна қабул қилган кун, ич келиш характери ва неча марталиги, педикулёз текширув натижалари, қон босим, нафас олиш сони ҳам белгиланади. 4. Овқатланиш варақаси – бу варақада ҳамшира беморга қачон ва нима овқат берганини белгилайди. 5. Даволаш варақаси. Бу варақада ҳамшира беморга берган дориларни белгилайди. 6. Қон қуйишни рўйхатга олиш журнали (форма № 9). Бош ҳамширада сақланади. Муолажа хонаси ҳамшираси томонидан ёзилади, шифокор қўл қўяди ва текширади. 7. Бўлимга касал келиб – кетишни рўйхатга олиш журнали. 8. Юқумли касалликларни рўйхатга олувчи журнал. Журналда касалларни фамилияси, ёши, диагнози, касалланган куни ва кўрилган чора – тадбирлар ёзилади. 9. СЭСга шошилинч хабар бериш варақаси. Бўлимда инфекцион касаллик чиқанда тўлдирилади. 10. Лабараторияга йўлланма бериш. Унда беморни исми – шарифи, касаллик тарихи номери, бўлим номи, ва қайси кўрсаткични аниқлаш ёзилади. 11. Навбатчиликни топшириш журнали. Унда бўлимдаги болалар сони, фамилияси ва диагнози, келган вақти, иссиғи кўтарилаётган беморлар рўйхати, оғир ётган беморлар холати ва бошқалар ёзилади. 12. Касалик тарихидан кўчирма Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling