Машғулот №1


Административ тузилиш жихатидан


Download 0.59 Mb.
bet8/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Административ тузилиш жихатидан:


Шахарда:

  • Туман

  • Шахар

  • Республика 100-1000 койкагача

Қишлок жойларда:

  • Участка

  • Туман

  • Вилоят 25-50 койкагача

Шифохона 1000 болага – 10 та койка хисобига қурилади.
Шунингдек:
-Бирлашган
-Бирлашмаган шифохоналар


Болалар шифохонасини структураси:

  • Админтрация

  • Қабул бўлими

  • Даволовчи бўлимлар

  • Функционал-диагностика бўлими (рентген, лаборотория, эндоскопия, ЭЭГ, ЭКГ )

  • Маъмурий – хўжалик бўлимлари

  • Морг

  • Ошхона

  • Аптека

  • Архив



Қабул бўлимини тузилиши ва иш фаолияти. Бино майдони, бир кунли қабул қилинган беморларни ўртача сонига қараб белгиланади.Қабулхонани асосий вазифаси:
-беморни қабул қилиш ва рўйхатга олиш,
-шифокор кўригидан ўтиш,
-санитария кўригидан ўтқазиш,
-шошилинч ёрдам кўрсатиш.
Қабулхона структураси:
1. Кутиш хонаси
2. Кўриш хонаси
3. Изолятор ёки бокс хонаси
4. Муолажа қилиш хонаси
5. Санитария кўригидан ўтқазиш хонаси
6. Уй кийимларини сақлаш учун хона
7. Бўлим мудири хонаси
8. Катта ҳамшира хонаси
9. Хўжалик бекаси хонаси

Қабул бўлими шифохонага кириш олдида жойлашган бўлиб, эшиклари катта носилка билан бемалол кирадиган бўлиши керак. Тузалиб кетаётган бемор янги келган бемор билан учрашмаслиги керак.


Кўрув хонасида беморни кўриш учун махсус стол, кушетка, шифокор ва ҳамшира учун стол бўлиши керак. Хар бир беморни кўргандан кейин кушетка ва махсус стол устини 0,5% хлорамин эритмасида латта билан ҳўллаб артилади.
Беморни санитария кўригидан ўтқазиш қуйидагиларни кўзда тутади:
-Гигиеник ванна, душ ёки беморни ахволи оғир бўлса илиқ сув билан баданини артиш.
- Кейин беморга шифохона кийимини кийинтириб, вазнини тортиб, бўйини ўлчаб аниқлаш.
- Жуда оғир беморларни санитария кўригидан ўтқазмасдан реанимация бўлимига олиб бориш.
-Оёқ- қўл тирноқларини олиш.
-Педикулёзга текшириш. Агар бошда бит бўлса унда туман СЭС га хабар бериш.
Шифохонани иш режими:
1. Даволаш-муҳофаза режими: Бу режим ўз ичига шифохона кун тартибини сақлаш, эрталабки уйқудан туришни назорат қилиш, ҳароратни ўлчаш, шифокорни буюрган вазифаларини бажариш, дориларни бериш, беморларни кўриш, даволовчи ва диагностика муолажаларни ўтқазиш , овқатлантириш, дам олиш, сайр қилиш, қариндошларни келиш-кетишини назорат қилиш, бинони тозалаш, ва уйқуга кетиш олдидан беморларни кузатиб чиқишни ўз ичига олади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling