Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet4/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Этика
Этика –сўзи юнонча «aetos» деган сўздан олинган бўлиб юриш-туриш,аҳлоқ деган маънони билдиради. Тиббиёт этикаси ўзига тиббий ходимлар ҳулқ-атвори меъёрларини юргизиш тамойилларининг, уларни фаолиятининг ўзига хослиги билан белгиланувчи ўзаро бирлигини ўз ичига олади.Тиббиёт этикасини узоқ асрлардан бизгача етиб келган дастлабки концепсияси қадимги хинд китоби «Ҳаёт йўли», «Ҳаёт илми»да қайд қилинган бўлиб,унда шифокорга рахмдил, хайрихох, адолатли, сабр-тоқатли , оғир босиқ ва ҳар қандай шароитда ўзини йўқотиб қўймасликни тавсия этилган.
Ахлоқий тушунчаларга «бурч» , «жавобгарлик», «номус» ва «бахт » тушунчалари киради.Улар минг йиллик тарихга эга бўлиб,турли ахлоқий назариялар ва таълимотларда ишлаб чиқилган.Эгалланган касб айниқса тиббиётда шунчаки тасодифий бўлиши мумкин эмас. Тиббий этиканинг ажралмас бўлаги бўлиши лозим.
Тиббий ахлоқнинг асосий вазифалари жамият ва бемор киши саломатлиги йўлида халол мехнат қилиш,ҳамшира хар қандай шароитда тиббий ёрдам кўрсатиш,беморга диққат эътибор ва ғамхўрлик билан мунасабатда бўлиш ўзининг барча хатти харакатларида юксак инсоний қоидаларига риоя қилиш,тиббиёт ходимининг маъсулиятини аниқлаш ўз Ватанига, хукуматига мехр мухаббат ва садоқатни , интернационал бурч садоқатлигини, юксак инсонпарварлик касбини олийжаноблик аънаналарини сақлаш ,тиббиёт ходимининг мехнатсеварлик рухида тарбияланишнинг мавжуд воситаларини умумлаштириш ва янгиларининг ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳамширанинг ахлоқий белгиларига босиқлик,чидамлилик, очиқ чехралик,ростгўйлик хушмуомалали, ёқимтойлик ва мехрибонлик каби белгиларни киритиш мумкин. Эстетик белгилар эса ҳамширадаги оддийлик,камтарлик, очиқ чехралик шифохонада яхши кайфият ярата олиши деб қаралади. Албатта болалар билан иш олиб бориш ва даволаш диагностика муолажалари хамда парвариш ишларини бажариш жараёнида ҳамширанинг интелектуал белгиларининг ахамияти жуда катта бўлиб билимдонлик, кузатувчанлик фахм фаросатлик ўз касбини устаси(профессонали)бўлиш шулар жумласидандир.
Деонтология- Тиббий ходимнинг унинг фаолияти сохаси остидаги инсон олдида касбий бурчи хақидаги таълимот.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling