Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet14/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Машғулот №4


Болалар корхонаси ишчиларининг шахсий гигиенаси. Болалар корхонасининг ускуналари. Янги туғилган чақалоқларнинг, кўкрак, эрта ва катта ёшдаги болалар ва ўсмирларнинг шахсий гигиенаси. Беморларнинг ички кийими ва чойшабларини алмаштириш ва шахсий гигиена қоидалари. Гигиеник ва даволовчи ванналарини ўтказиш техникаси. Эрта ёшдаги бемор болаларни хожатга чиқишида ёрдамлашиш.

Тиббиёт ҳамшираси тиббиёт аҳлоқ ва одоб қоидаларга эга бўлишдан ташқари, юксак санитария гигиена маданиятини хам ўзида мужассамлаган бўлиши керак. Тиббиёт ҳамширасини ўзи шахсий гигиена қоидаларга риоя қилиб, фаросатли ҳаёт кечириши, соғлиғини сақлаши ва кўтаринки руҳда юриши, унинг иши учун зарурдир. Тиббиёт ходимининг феъл – атвори ва ҳулқига чекиш, спиртли ичимликни кўп исътемол қилиш ва бошқа зарарли одатларга ўрганиш мутлоқо ётдир. Пардоз - андозлар меъёридан ортиқча бўлмаслиги керак.


Шахсий гигиенани сақлашни шахсий ва ижтимоий ахамияти бўлади. Тиббиёт ходимлари ўзини тутиши ва ташқи кўриниши билан атрофдагиларга тозалик ва саромжон – саришталик тимсоли бўлиши керак. Шахсий гигиенага қаттиқ риоя қилиш, эпидемияга қарши тадбирларни ўз вақтида бажариш, болалар ўртасида юқумли касалликларни пайдо бўлишига ва тарқалишига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам чақалоқлар билан ишловчи тиббиёт ҳамширалари ва ошхона ходимлари ишга тушишдан олдин, махсус тиббиёт кўригидан, флюрография, томоқ ва бурун шиллиқ қаватлари микробларни лабораторияда текшириш, қонни захм касалиги (реакция Вассерманга) текшириш ва таносил касалликлари мутахассиси қабулидан ўтиши керак. Бундай текширувлар бир йилда 2 маротаба такрорланади. Тиббиёт кўриклари ва лаборатория текширувлари натижаси ҳар бир тиббиёт ҳамширасида мавжуд бўлган махсус санитария дафтарига ёзиб қўйилади.
Тиббиёт ходимларини ташқи қиёфаси катта ахамиятга эга. Тиббиёт ҳамшираси озода ва сарамжон- саришта бўлиши керак. У расмий тартибдаги махсус кийимбош кийиши керак яъни халат, калпачок, махсус оёқ- кийим. Тиббиёт ҳамширасини бош кийими қалпоқча, санитаркалар учун пешонабоғ. Бош кийим сочни беркитиб туриши, халат эса устки кийим, кўйлакни бутунлай беркитиши керак. Халат ва бош кийимлар пахта толасидан ёки канопдан тўқилган бўлиб, тоза бўлиши керак. Оёқ кийими шиппак бўлиб, иш вақтида кийилади. Тиббиёт ходимлари фақат чармдан тикилган шиппак кийишлари керак, чунки бу юрганда енгил, юмшоқ бўлиб товуш чиқармайди ва дезинфекция қилиш осон. Халат ва бошқа кийимлар махсус шкафларда сақланиши керак.
Тиббиёт ходимлари ўз баданини тоза тутиши керак. Бир хафтада бир маротаба лозим бўлса кўпроқ гигиеник ваннаси олиши, бир кунда 2 маротаба юзини ва бўйнини ювиши ва ҳар куни ётишдан олдин оёғини илиқ сув билан ювиши керак.
Тиббиёт ходими оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилиши керак. Хар сафар овқатлангадан сўнг оғзини сув билан чайқаши, эрталаб ва кечқурун эса тишни ювиши керак. Оғзида ҳид билан ишга бормасликка харакат қилиши , эрталаб саримсоқ пиёз, пиёз ва ҳидли таомлар исътемол қилмаслик керак.
Қўлни совун билан водопровод сувида бир кунда бир неча маротаба эрталаб, кечқурун, овқат ейишдан олдин, ишни орасидаги танаффус вақтида ювиш керак. Хожатхонадан чиққандан кейин қўлни 0,25% хлорамин эритмаси билан артиб, совун ва сув билан ювилади. Қўлни тирноқ остилари тез ифлосланади, шунинг учун тирноқни тез – тез олиб, бармоқ ораларини яхшилаб совун ва сув билан ювиб туриши керак. Тирноқлар калта қилиб, четлари эговланиб турилиши керак. Тирноқни тўқ рангдаги лак билан бўяш тавсия этилмайди. Узук ва қўл соатлар иш вақтида ечиб қўйилиши керак.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling