Машғулот №1


Россияда ишлаб чиқарилаётган янги дезинфекцияловчи моддалар


Download 0.59 Mb.
bet12/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Россияда ишлаб чиқарилаётган янги дезинфекцияловчи моддалар.
1. “Лизанин” ОП. Этил спирт асосида тайёрланган.Терини ва иньекция майдонини дезинфекция ва ёғсизлантириш учун ишлатилади. Грамм”-“ ва Грамм “+” бактерияларга нисбатан антимикроб активлигига эга. Шунингдек шифохона ичи инфекцияси, туберкулёз микобактерияси, вирусларга қарши ишлатилади.
2. “Лизанин” ОП – РЕД. Спирт асосида тайёрланган, ишлатишга тайёр тиник суюқлик. Операцион майдонини дезинфекция қилиш учун ишлатилади. Грамм“-” ва Грамм “+” бактерияларга нисбатан антимикроб активлигига эга. Шунингдек шифохона ичи инфекцияси, туберкулёз микобактерияси, вирусларга қарши ишлатилади.
3. Адхес 3000. Терини антисептик, этанол, хлоргексидин, ва терини юмшатувчи моддалардан тайёрланган. Гигиеник ва хирургик қўлларни тозалаш учун ишлатилади.
4. “Лизафин-специаль” қаттиқ ва юмшоқ эндоскопларни дезинфекция қилиш учун тавсия этилади. Грамм “-“ ва Грамм “+” бактерияларга нисбатан антимикроб активлигига эга. Шунингдек шифохона ичи инфекцияси, туберкулёз микобактерияси, вирусларга қарши ишлатилади.
5. “Амифлайн”. Тез дезинфекция қилиш учун спрей.
6. “Делансин”. Даволаш бўлимларни нам дезинфекция қилиш учун ишлатилади.
7. “Ультра – софт”. Суюқ совун бўлиб антисептик хусусиятига эга.
Юқумли ичак касалликларда бемор фойдаланадиган идиш- товоқ 2% ош содаси эритмасида 15 минут қайнатилади. Ич кийимлар 2% ли совун содали эритмада 15 минут қайнатилади. Беморни нажас ва сийдиги қуруқ хлорли оҳак сепиб, 1соат қўйилади. Сўнг канализацияга тўкиб юборилади. Бемор ётган хона поли хлораминли 1% эритмаси билан артилади.
Грипп касаллигида беморни идиши, буюми қайноқ сув билан 2-3 марта ювилади. Сочиқлари, рўмолчаси алоҳида бакка тўпланиб ювувчи восита билан ювилади. Палата эса 0,5% хлорамин эритмаси билан 2-3 марта артилади.
Сил касаллигида беморни шахсий туфдони 1/3 қисмигача сув билан тўлдирилади, туфдон балғамга тўлганда унга хлор солиб қўйилади ва 1 соатдан кейин канализацияга тўкиб юборилади.
Беморни идиш – товоғи 2,5% ли совун- содали эритмада 15 минут қайнатилади
Чиқиндилар учун ишлатилган идишлар (тувак, туфдон, горшок ва бошқалар)олдин бўшатилиб сўнг ювилади, ва дезинфекция қилувчи эритмалардан бири ( хлорамин, фенол эритмалари) солинган бочкаларга солиб қопқоғини ёпиб 30- 60 минут ушлаб турилади.
Устки ва ички кийимлар, кўрпа – тўшаклар дезинфекция қилувчи камераларда зарарсизлантирилади.
Ошхонада ишлатиладиган идишлар, овқат исътемол қилгандан кейин 1- 2% чой содаси ёки 1% совун эритмаси билан 15 минут қайнатилади, агар қайнатишни иложи бўлмаса, унда 0,5% хлорамин эритмасига солинади ва қайноқ сув билан чайиб зарарсизлантирилади.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling