Машғулот услуби. Эртакларни ўқиш ва таҳлил қилиш (турли характер сифатларига эга бўлган қаҳрамонларни ажратиб олиш). Ривожлантирувчи сўз ўйинларидан фойдаланиш. Охири тугалланмаган вазиятларни ўз фикрлари ёки ролларни ижро этиш орқали


I-машғулот. Бу туман-туман одамлар


Download 126.5 Kb.
bet4/9
Sana24.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1052534
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
тренинг машғулотлар

I-машғулот. Бу туман-туман одамлар.
Мақсад. Теварак-атрофдаги одамларга эътиборни қаратиш.


1-машқ. Келинг танишамиз.
Мақсад: Болаларга бир-бири билан танишиш ва янги муҳитга ўрганиш, мослашиш имкониятини бериш.
Машғалот даврада ўтказилади.
Ҳар бир иштирокчи ўз исми ҳақида гапириб беради.


2-машқ. Ўйин «Қорли шарча».
Мақсад: Ушбу ўйинда қатнашувчиларнинг барчасини исмларини эслаб қолишларини таъминлаш ва танишишни давом қилдирилади.
1-ўқувчи (чапдан ўнгга қараб ) ўзини исмини айтади. Кейингги қатнашувчи ўзидан олдинги иштирокчи исмини айтиб, кейин ўзиникини айтади, учинчи иштирокчи ўзидан олдинги 2 та ўқувчининг исмини айтиб, кейин ўзиникини айтади. Ўйин шу тариқа давом қилади. Ўйин охирида биринчи иштирокчи ҳамманинг ва ўзининг исмини айтиб, ўйин якунланади.


3-Машқ. Менинг исмим.
Мақсад: Ҳар бир иштирокчи ўзини яхши ва эркин ҳис қила олиш учун қудай вазият яратиш.
Даврадаги ҳар бир иштирокчи унинг исмини қандай айтилиши (Наргиза, Наргиз, Наргизахон ) кўпроқ унга ёқишини қандай айтилиши эса унга ёқмслигини, гуруҳда уни исмини қандай айтилишларини ҳоҳлашини айтади. Бу машқдан кейин энди кимни исмини қандай айтишни қайтадан айтиб чиқилади. (Мадина ёки Мадишка).


4- Машқ. Келинглар саломлашишни ўрганамиз.
Мақсад: Машғулот танишишда давом қилдирилаяпти. Машғулотда ўзини эркин ҳис қилишни вужудга келтириш. Машғулотда саломлашиш турлари ҳақида тушунча берилади. Масалан: Қўлини кўксига қўйиб саломлашиш,еока қоқиб саломлашиш, қўлни -қўлга бериб кўришиш ва ҳ.зо. Шу билан бирга болалар ўзлари ўйлаб топган сломлашиш усулларини ҳам ўйин давомида қўллашлари мумкин.


5-6- Машқ. Дўстингни тасвирлаб бер.
Мақсад: Диққат-эътиборли бўлишни ва кўрганларини тасвирлаб бериш қобилиятини ривожлантириш. Ўйин давомида ҳамма болалар жуфт-жуфт бўлиб туриб оладилар. Ҳамма ўқувилар бир-бирларини диққат билан кузатадилар. Шундан сўнг улар бир-бирларига тескари қараган ҳолда ўртоғининг сочи, юз тузулиши, кийимларини тасвирлаб берадилар.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling