Ижтимоий тренинг машғулот ишланмалари
Психолог : Н.Юсупжонова
Машғулот услуби.
1. Эртакларни ўқиш ва таҳлил қилиш (турли характер сифатларига эга бўлган қаҳрамонларни ажратиб олиш).
Ривожлантирувчи сўз ўйинларидан фойдаланиш.
Охири тугалланмаган вазиятларни ўз фикрлари ёки ролларни ижро этиш орқали тугатиш. («Бундай вазиятда сен нима қилган бўлар эдинг?»).
Болалар билан ўтказиладиган психогимнастик машқлар.
Машғулотлардан сўнг болаларга қуйидаги саволларни бериш мумкин:
-Сенга ҳеч ким ёрдам бермаганида ўзингни қандай ҳис қилдинг? Ёрдам берганида-чи ?
-Сен ўзингни бирор нарсани қизғонганингда қандай ҳис қилдинг ? Бўлишганингда-чи ?
-Бировга яхшилик қилиш осонми ёки қийинми ? Нима учун ? Шу вазиятда сениннг фикрингча ялмоғиз кампир нима қилган бўларди ? (Буратино, Тулки ва ҳоказо) Сен-чи? Кўрсатиб бер.
Ролларни ижро этиш орқали саҳналаштириладиган этюдлар.
Айога (манманлик)
Гўзалликда тенги йўқ бир Айога деган қиз яшар экан. Кимдир унга «Сен дунёда тенги йўқ чиройли қизсан» -дебди.Бу гапдан сўнг у қиз ўзига бино қўядиган бўлди.Ҳеч нима қилмай қўйди.Ойиси сув олиб келиб бер деса,»Яна нима, агар иш қилсам ҳуснимга,чиройимга путур етади» - деб жавоб берарди.Онаси пирог пиширганда, Айога ўзига энг катта бўлагини олиб, «мен яхши овқатланишим керак, негаки яноқларим қирмизи бўлмоғи керак» , - дерди. Шу ҳолат ҳар доим шундай кечарди. Айога ғозга айланиб қолганини сезмай қолди. У ҳамма инсоний сўзларни унутиб, фақатгина ўзининг исмини эслаб қолди. Ҳалигача одамларни кўрганида «Айо-га-га-га» деб чинқиради
«Сен нима қилган бўлардинг?»
«Сен нима қилган бўлардинг?» деган ўйин учун муаммоли вазиятлар.
Эсда тутинг муаммоли вазиятлар
Do'stlaringiz bilan baham: |