Машғулот услуби. Эртакларни ўқиш ва таҳлил қилиш (турли характер сифатларига эга бўлган қаҳрамонларни ажратиб олиш). Ривожлантирувчи сўз ўйинларидан фойдаланиш. Охири тугалланмаган вазиятларни ўз фикрлари ёки ролларни ижро этиш орқали


Йўқолган қўлқопча. (Меҳрибонлик-худбинлик)


Download 126.5 Kb.
bet2/9
Sana24.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1052534
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
тренинг машғулотлар

Йўқолган қўлқопча. (Меҳрибонлик-худбинлик).
Қиш. Болалар ҳовлида қор-бўрон ўйнаб, қорбобо ясаяптилар. Битта қиз бола қўлқопини йўқотиб қўйди.Қўллари совуқ қотиб, бармоқлари бўйсунмас эди.Қўлларини уқалаб иситишга ҳаракат қиларди, минг ҳаракат қилмасин, қўлқопсиз қўлларини иситиб бўлмасди.
Битта бола буни кўриб «Эҳ сен бечора, қишда қалқопсиз юриб бўладими, мана менинг қалқопим бор, қўлим сира ҳам совуққотгани йўқ» - деб қорбўрон ўйнаётган болалар олдига чопиб кетди. Буни кузатиб турган бошқа бола келиб. қўлқопини ечиб қизнинг қўлига кийгизди. Қиз унинг меҳрибончилиги учун миннатдорчилик билдирди.
«  » Ушбу белгидан кейин ҳикояни тўхтатилади ва болалардан ҳикоя қаҳрамонларини ролларини ижро этиш орқали ҳикоя мазмуни турли хил вариантларда давом эттириш ва ниҳоясига етказиш сўралади: «Бундай вазиятларда эртакларнинг қаҳрамонлари ёки бошқа болалар қандай йўл тутган бўлар эдилар?» Шундан сўнг болалар ана шу қаҳрамонлар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини айтишади. Бундай холатда якуни номаълум этюдни вужудга келтирилишининг энг муҳим томони, биринчидан, болалар вазиятдан чиқиш йўлини катталар кўрсатмаси асосида эмас,балки ўзлари қидириб топаяптилар. Иккинчидан бир хил вазиятни турли хил кўринишдаги ижобий хатти-харакатлар орқали ҳам ҳал қилиниши мумкинлигини кўраяптилар. Кейинги этюдлардаги «  » белгининг қўйилиши якуни тугалланмаган этюд ролли ўйинини ўйнаш мумкинлигини кўрсатади.
Қизғанчиқ чўчқа
Мушукча бир хомуш кучукчани кўриб қолди. Кучукча оч қолиб ота-онасини йўқотиб қўйган эди.Мушукча унга ёрдам беришга киришади. Ўша пайтда бир бақалоқ чўчқанинг нон еб ётганини кўрди. Мушукча ва кучукча ундан бир бурда нон беришини сўрайди,лекин чўчқача ўзидаги нонни жудаям озлигини айтиб. Онаси томон чопиб кетади.
Хикояни якунлаб ўқувчиларнинг қаҳрамонлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини тинглаб, битта якуний хулосага келишади.
Характер хислатлари билан таништирувчи ўйинлар


Тескарисини айтинг ?

Синф ўқувчилари 2 та гуруҳга бўлинади. Ҳар қайси гуруҳ иштирокчилари инсоний фазилатларни айтишлари керак. Бунда гуруҳнинг бири ижобийларини айтади, қарши гуруҳ салбий инсоний фазилатларни айтиши керак.



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling