Машғулот услуби. Эртакларни ўқиш ва таҳлил қилиш (турли характер сифатларига эга бўлган қаҳрамонларни ажратиб олиш). Ривожлантирувчи сўз ўйинларидан фойдаланиш. Охири тугалланмаган вазиятларни ўз фикрлари ёки ролларни ижро этиш орқали


Ўзининг кайфиятини тасвирлаб бера олиш


Download 126.5 Kb.
bet6/9
Sana24.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1052534
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
тренинг машғулотлар

Ўзининг кайфиятини тасвирлаб бера олиш.
Мақсад: Ўзгаларнинг кайфиятини сеза билиш, кўникмаларини ва эмпатияни ривожлантириш.
Ҳар бир бола ўз кайфиятини маълум бир нарсани расмини чизиш орқали, ёки қандайдир ранг, шунингдек ҳайвон билан солиштириш орқали ёки қандайдир ҳаракатли холат орқали ифодалаши, тасвирлаши мумкин. Бу болаларни кўпроқ ҳоҳиш –истакларига боғлиқ.


4-Машқ. «Ҳаммага совға».
Мақсад: Жамоа ҳиссини, дўст танлай олиш ва дўст бўла олиш, ўртоқлари билан ҳамкорлик қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Болаларга вазифа берилади:
«Агар сен ҳозир сеҳргар бўлиб қолиб, мўжизалар яратиш имкониятига эга бўлиб қолсанг, ҳаммамизга нима совға қилган бўлардинг?».
Ҳар бир бола ўзини совғасини айтиб чиқади. Ўйин охирида ҳамма учун энг яхши совға қайси бири бўлганини танловини ўтказиш мумкин.


5-Машқ. «Энг яхши дўстнинг портрети».
Мақсад: Ўз-ўзини ва ўзгаларни таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантириш. Болаларга энг яқин дўстининг портретини тасвирлаб бери топшириғи берилади. Шундан сўнг суҳбат ўтказилади:
-Бу одам қандай сифатларга эга ?
-Сизни яхши дўст деб ҳисоблаҳиҳларини ҳоҳлайсизми ?
-Бунмнг учун нима қилиш керак, ўзини қандай тутиши керак?
Одамлар билан гаплашаётганда ёқимли суҳбатни, мулоқотни таъминлайдиган ҳислатларни болалар билан муҳокама қилиб унинг асосийларини оқ қоғозга ёки доскага ёзилади. Масалан:
-Улар билан фикрлаш,улар билан дарс ҳилишни, ўйнашни ўрган.
-Дўстингни тўхтат, агар у ёмон иш қилаётган бўлса унга ёрдам бер. Унинг хатосини тушунтириб, тўғри йўлга бошла.
-Жанжаллашма. Майда нарсаларга баҳслашма, ҳамма билан дўстона ўйна.
-Унга ҳавас қилма.
-Агар бирон ишни нотўғри қилиб қўйсанг қўрққма, кечирим сўра, бировнинг мағлубиятидан сен ҳурсанд бўлма.
-Агар сен ўзинг ютқизсанг ҳам, заҳрингни бошқаларга сочма. Сен бошқа сафар ютишинг мумкин.
6- Машқ. Ҳайрлашув. Ҳайрлашув ҳар доим болалар томонидан танланган битта усулда амалга оширилади.


Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling