Машиналарга техник хнзмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш тизими. Техник хизмат кўрсатиш
Mustaqil ish Mexanizatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник хизмат кўрсатиш
Шартли белги-ланиши
|
Авто-мобил-лар |
Трак- торлар |
Комбайнлар | |||
Қишлоқ хўжалик машиналари | ||||||
дон |
бошқа | |||||
Хар сменада |
ХСТХК |
Қ |
Қ |
Қ |
Қ |
Қ |
Биринчи |
1-ТХК |
Қ |
Қ |
Қ |
Қ |
Қ |
Иккинчи |
2-ТХК |
Қ |
Қ |
Қ |
_ |
_ |
Учинчи |
3-ТХК |
_ |
Қ |
_ |
_ |
_ |
Мавсумий |
МТХК |
Қ |
Қ |
_ |
_ |
_ |
Даврий техник кўздан кечириш |
ДТХК |
Қ |
Қ |
Қ |
_ |
_ |
Чиниқтириш — машинанинг нагрузкасини нормал даражагача аста ошира бориб ишлатишдан иборат. Чиниқтириш хар бир русумдаги машинанинг махсус инструкцияларида назарда тутилган режимларда бажарилади. Чиниқтиришнинг тахминий давомийлиги қуйидагича: тракторларни чиниқтириш 40-100 соат, комбайнларни чиниқтириш 2,5-32 соат, автомобиллар 1000 км юргизиб чиниқтирилади. Машина механизмларининг ишончли ишлаши тўғри чиниқтирилганликни билдиради.
Техник хизмат кўрсатиш
Техник хизмат кўрсатиш машинанинг нормал техник ҳолатини таъминлаш, барвақт ейилиш, ростланишларнинг бузилишига ва ишламай қолишларга йўл қўймаслик мақсадида машина маълум вақт ишлатилгаидан кейин мажбурий бажариладиган тузатиш ишлари комплексидир. Машинага навбатдаги техник хизмат кўрсатмай туриб, уни ишлатиш тақиқланади.
Техник хизмат кўрсатишга қуйидаги ишлар: кўздан кечириш, ювиш, тозалаш, ёқилғи-мойлаш материаллари ёки суюқлик қуйиш, мойлаш, ташхис қўйиш ва ростлаш киради. Тракторларга техник хизмат кўрсатиш жараёнларининг муддатлари ва мазмуни жиҳатидан хар сменада, даврий (№ 1, 2, 3) ва мавсумий (қишки ва ёзги ишлатишга ўтишда) техник хизмат кўрсатишларга бўлинади. Хар сменада техник хизмат кўрсатиш (ХСТХК) йиғиш бирликларининг сиртини тозалаш, ташқи кўздан кечириш, ташқи маҳкамланишларни текшириш, техник диагноз қўйиш, мой, ёнилғи, суюқлик сатҳини текшириш ва камига қуйиб тўлдиришни ўз ичига олади. Буни тракторчи-машинист агрегат ишлаётган жойда уни буриш полосасига чиқариб ёки техник хизмат кўрсатиш пунктида бажаради.
Биринчи техник хизмат кўрсатиш (1-ТХК) ХСТХК ишини ва ташқи маҳкамланишларни қўшимча равишда текшириш, хамда бураб маҳкамлаш ва зарур бўлса трактор механизмларини ростлашни ўз ичига олади. Уни тракторчи-машинист ва мастер-созловчи агрегат ишлаётган жойда уни буриш полосасига чиқариб ёки техник хизмат кўрсатиш пунктида бажаради.
Иккинчи техник хизмат кўрсатиш (2-ТХК)га ХСТХК ва 1-ТХК да бажариладиган жараёнлар (бунда двигател картеридаги мой камига қуйиб тўлдирилади ёки алмаштирилади) тракторнинг таркибий қисмларига ташхис қўйиш ва уларни ростлаш киради. 2-ТХК ни тракторчи-машинист мастер-созловчи билан бирга техник хизмат кўрсатиш пунктида бажаради.
Учинчи техник хизмат кўрсатиш (3-ТХК) ХСТХК, 1-ТХК ва 2-ТХК ишларидан иборат. Бундан ташқари, трактор таркибий қисмларининг техник ҳолатига комплекс ташхис қўйилади ва тракторни ремонт қилмай ишлатиш имкони ёки айрим таркибий қисм ёки деталларнинг ремонт талаблиги аниқланади. Тракторнинг аксари таркибий қисмлари ташхис натижалари асосида ремонт қилинади ва тозаланади. Профилактик ишлар сифати текширилади ва машинанинг қолдиқ ресурси навбатдаги ташхис қўйилгунча ёки ремонтгача башорат қилинади. 3-ТХК ишларини мастер- ташхисчи, мастер-созловчи ва тракторчи-машинистдан иборат таркибдаги ихтисослаштирилган звено марказий ремонт устахонаси қошидаги махсус постда ёки техник хизмат кўрсатиш постида бажаради.
Мавсумий техник хизмат кўрсатиш тракторни кузги-қишки ёки баҳорги-ёзги ишлатиш даврларига тайёрлашдан иборат. У техник хизмат кўрсатиш пунктида бажарилади. Комбайн ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш муддати хамда мазмунига қараб хар сменада ва даврий (комбайнлар) хизмат кўрсатишларга бўлинади. Комбайнларга хар сменада ва даврий хизмат кўрсатиш улар ишлаётган жойда ёки техник хизмат кўрсатиш пунктида бажарилади.
Трактор ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш хар бир русумдаги машина учун қоидалар ва технологик карталарга мувофиқ бажарилади. 2-жадвалда автомобил ва тракторларга даврий техник хизмат кўрсатиш хақидаги маълумотлар келтирилган.
Download 163.75 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling