Машиналарга техник хнзмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш тизими.
Машиналарга нормал техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг унумли ишлашини таъминлаш, барвақт ейилишга йўл қўймаслик учун техник хизмат кўрсатиш ва ремонт қилишнинг режали-олдини олиш тизими (ТОТ) назарда тутилган. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва ремонт қилишда асосий жараёнларнинг кўпчилиги давомийлиги ва хажми олдиндан белгиланган муайян режага мувофиқ бажарилади. Бу тизимнинг режали деб аталишига сабаб, бунда техник хизмат кўрсатиш ва ремонт маълум вақтдаги иш муддати ўтгандан кейин бажарилади, олдини олиш деб аталишига сабаб, бунда хизмат кўрсатишлар орасида машиналар ишламай қолишининг олдини олувчи жараёнларни бажариш назарда тутилади.
Техник хизмат кўрсатиш ва ремонт тизими — норматив хужжатларда назарда тутилган кўрсаткичлар сифатини таъминлаш мақсадида белгиланган иш шароитлари учун машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилишга оид ишларни ташкил этиш, хамда бажаришни аниқловчи ўзаро боғланган ҳолатлар ва нормалар комплекси. Бу тизим машина-трактор парки учун қуйидаги асосий техник тадбирлар: эксплуатацион чиниқтириш, хар сменада, режали ва мавсумий техник хизмат кўрсатишлар, техник кўздан кечириш, ремонт ва сақлашни ўз ичига олади (1- жадвал)
Эксплуатацион чиниқтириш. Деталлари хали ишлаб мосланмаган янги ёки ремонтдан чиққан машинани тўлиқ нагрузкада ишга тушириш ярамайди, чунки бу унинг синишига ва деталларнинг барвақт ейилишига сабаб бўлиши мумкин. IIIу сабабли барча янги ва ремонтдан чиққан машиналарни ишлатила бошланишидан олдин дала шароитларида чиниқтириш лозим.
жадвал Машииаларга техник хизмат кўрсатиш турлари
Машиналарга техник хизмат кўрсатиш тури
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |