Mashinasozlikda avtomatlashgan tizimning klassifikatsiyasi
Технологик жараѐнларни бажаришда автоматик
Download 320.76 Kb.
|
Avtomat, avtomatik liniya, moslashuvchan ishlab chiqarish tiziml
Технологик жараѐнларни бажаришда автоматик
тизимлардан фойдаланиш имкониятлари Кўп йиллик тажрибалар ва изланишлардан маълумки, ерларни шудгорлаш жараѐнига қўйилган агротехник талабларида тупроқни кесиб, маълум баландликка кўтариб берадиган пичоқ-лемех берилган қатламда тупроқни таркиби ва ҳолати (намлик, қаттиқлик, зичлик, ...) бирдай бўлмагани, ҳаракатдаги шудгорлаш агрегатини горизонтал текисликда турли рельефда-нотекисликда ҳаракати туфайли лемех бир хил чуқурликда ҳаракат қила олмаслигига сабабчи бўлади. Берилган чуқурликдан оғиш миқдори, эса чекланган ва маълум сон қийматига эга. Жараѐнни берилган оғишда бажарилиши ишни сифатини таъминлайди. Бу, ўз навбатида, механизатор-опера-тордан юқори савия ва тажрибани талаб қилади ва назорат қилишга қўшимча равишда вақт сарфланишини тақозо этади. Қўшимча сарфланаѐтган вақт иш унумини пасайишига олиб келади. Мана шу салбий ҳолатни ислоҳ этиш вазифаси эса автоматик бошқарув тизимидан фойдаланиш заруриятини кўрсатади. Ишчи органларни бир хил чуқурликда ҳаракатланишини қуйидаги уч усулларни қўллаш орқали таъминлаш мумкин: плугни тортишга қаршилик кўрсатиш қиймати бўйича; ишлов берилаѐтган қатлам қалинлигини ўзгариши бўйича; ҳар икки усулдан бира тўла фойдаланиш. Биринчи усулда фойдаланиш учун трактор ва плуг орасида пружина ўрнатилади. Пружина горизонтал текисликда бўладиган қаршиликни ошишида чўзилади, камайишида эса қисқаради. 1-лемех ўрнатилган кор-пус; 2- таянч ғилдирак; 3- пружина; 4-золотник -тақсимлагич. Натижада унга уланган поршенни туғри чизиқ бўйича ҳаракатга келтиради. Ҳаракатдаги поршен золотникдаги сиқилган суюқликни тешикдан чиқиш йўлини очади ѐки ѐпади. Чиқаѐтган босимли суюқлик плугга ўрнатилган куч цилиндрига келиб таъсир қилади, куч цилиндри ўз навбатида плугни ишчи органи-лемехни ҳаракатланиш чуқурлигини ўзгартиради. Шунда плуг томонидан кўрсатилаѐтган қаршилик миқдори ошади ѐки камаяди. Қаршиликни маълум чегарада ушлаб турилиши трактор двигателини бир текис юкланишини ҳам таъминлайди. Бу усул ишлов бериш майдонда тупроқни бир хил таркиб ва ҳолатда бўлгандагина самара беради. Тупроқни майдондаги таркиби ва қаршилик кўрсаткичи турлича қийматга эга бўлганда, биз иккинчи усулдан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу усулни қўллаш учун асосий корпусга ўрнатилган лемех олдига махсус (1) таянч ғилдираги ўрнатилади. Ғилдиракни марказдан ўтказилган ўққа (4) золотник - тақсимлагични поршенлари уланади. Ўрнатилган чуқурликни ўзгаришига ўз навбатида тақсимлагичда жойлашган поршен ҳолатини ўзгариши-ўнга ѐки чапга сурилиши натижасида золотникда поршен мавжуд бўлган, ўзи тусиб турган тешикни очади. Золотник-тақсимлагичда босим остида турган суюқлик тешик орқали куч цилиндрига таъсир этади. Натижада плугни ишчи органи - лемехнинг ўрнатилган чуқурлиги ўзгаради.. Қурилмада мавжуд бўлган (3) пружина тизимни маълум берилган чуқурликда ҳаракатланишини бир текис мувозанатлаб боради. Айрим пайтда ҳар икки усулдан фойдаланиш ишлов бериш чуқурлигини бир хил миқдорда ушлаш учун самарали бўлишини таъминлайди. Download 320.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling