Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборотни қабул қилишида мультимедиалардан фойдаланиш


Download 71 Kb.
bet1/2
Sana05.11.2023
Hajmi71 Kb.
#1749689
  1   2
Bog'liq
maqola 2,3


Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборотни қабул қилишида мультимедиалардан фойдаланиш имконияти

Ҳозирги кунда дунё мультимедиа технологияларининг ривожланиши натижасида юзага келадиган ҳар хил фаолият турларини компютерлаштиришнинг янги босқичига гувоҳ бўлмоқда. Графика, анимация, фото, видео, товуш, матн интерактив равишда яхлит ахборот муҳитини яратади. Бунда фойдаланувчи сифат жиҳатидан янги имкониятларга эга бўлади. Мультимедиа технологиялари таълим соҳасида жуда кенг қўлланилади, улардан университетдан тортиб, уй шароитига фойдаланилади [179, 94-б.].


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникaция технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникaция технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари бугунги кундаги таълим жараёнида амалга оширилиши зарур бўлган турли модификацион вазифаларни белгилаб берди.
Мультимедиа маҳсулотлари турли хил маълумот, намойиш ва реклама мақсадларида муваффақиятли қўлланилмоқда, телекоммуникацияларда мультимедианинг жорий этилиши янги дастурларнинг тез суръатлар билан ўсишига туртки берди. Айниқса, таълим жараёнига мультимедиаларни олиб кириш ҳозирги куннинг долзарб масалалари сирасига киради.
Мультимедиа ҳаракатсиз тасвирлар ва ҳаракатланувчи видео, анимацион компютер графикалари ва матнлари, нутқ ва юқори сифатли овоз билан ишлашни таъминловчи интерфаол тизимлар [178, 39-б.].
Мультимедиа технологияси ― (инглиз тилидан - кўп ва яқин муҳит) ҳар қандай шаклдаги (матн, график, анимация ва бошқалар) аудиовизуал маълумотларни интеграциялаш, ўзаро интерактив мулоқотни амалга оширадиган ўрганиш учун мўлжалланган ахборот технологияси саналади [92, 28-б.].
Мультимедиа компютер учун мўлжалланган товуш, видео ва турли анимация эффектлари жамланмасидан иборат техник ёки дастурий мажмуа. Товуш, видео, анимацияларни “мультимедиа элементлари” дейиш мумкин [178, 39-б.].
Мультимедиа бир вақтнинг ўзида турли хил оммавий ахборот воситаларининг тақдимотини таъминлайдиган интерфаол тизим - товушли, анимацион компютер графикаси, видео кетма-кетлиги [178, 40-б.].
Мультимедиа воситалари таълим беришнинг самарали ва инновацион қуроли (инсрументи) ҳисобланиб, у ўқитувчига мавжуд маълумотларни кўргазмали ва анимацион фойдаланиб тадим этиш имкониятини беради [179, 117-б.].
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини масофавий таълим шароитида ўқитишда мультимедиа технологияларидан самаралироқ фойдаланиш учун қуйидаги тамойилларга риоя қилиш муҳим:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси учун ўқув мультимедиа маҳсулотларини яратишнинг дидактик-интеграцион мақсадга мувофиқлиги;
масофавий таълимда когнитив самарадорликни рағбатлантиришга қаратилган мотивация;
масофавий таълимда ўқув мазмунини индивидуаллаштиришнинг асоси бўлган модуллиликни тизимини ташкил этиш;
масофавий таълимда психологик ва педагогик қонуниятлардан келиб чиқадиган когнитив-модификацион визуализациялаш;
масофавий таълимда мультимедиалардан фойдаланиш орқали ўқиш вақтини тежаш.
Бугунги кун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси мультимедианинг мазмунини, унга нималар мисол бўла олишини, мультимедиа турларини ва техник дастурларини билиши, уни таҳлил қила олиши зарур.
Мультимедиа сўзма-сўз “кўп муҳит” (кўп-кўп, медиа ― муҳит) деган маънони англатади ва битта ахборот объектида матн, товуш, график ва видеонинг комбинацияси сифатида талқин этилади [179, 101-б.] (2.14-расмга қаранг).
Масофавий таълим шароитида мультимедиа технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш таълимни ахборотлаштиришнинг муҳим нуқталаридан биридир. Масофавий таълим шароитида мультимедиадан фойдаланиш бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига ягона ахборот муҳитида ташкил қилинган янги маълумотлар билан ишлашга имкон берадиган аппарат ва дастурий воситалар тўпламидир [179, 103-б.].
Масофавий таълим шароитида фойдаланиш мумкин бўлган мультимедиа турларини турли хилда талқин этиш мумкин ва бунинг мазмунини бугунги кун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси тўлиқ англаб етиши лозим.
Масофавий таълим шароитида мультимедиалардан фойдаланиш ва техник фаолиятни ташкил қилиш учун қуйидагилар керак бўлади:
овоз кучайтиргич;
видеоалоқа камераси;
интерфаол трубина;
компьютер операторлари;
қўшимча тизимлар: синхронлаш таржимаси, тестдан ўтказиш, овоз бериш, видео ёзиб олиш;
видеоэкран, проектор;
интерфаол проектор;
интерактив доска.
Масофавий таълимда техник воситалар ва мультимедиалардан фойдаланиш жараёнида Линеер технологияси тушунчаси билан танишиш мумкин.
Линеер мультимедиа турли хил мультимедиа элементларини тақдим этишнинг энг оддий шакли, бу ерда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси фақат оммавий ахборот воситаларини пассив равишда кўриши мумкин ва медиа-файлларни кўриш кетма-кетлиги сценарийсига эга.
Линеер бўлмаган (интерактив) мультимедиа бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига диалог режимида элементларни танлаш ва бошқариш имконияти берилган мультимедиа элементлари тўпламини тақдим этиш шакли саналади.
Гипермедиа интерактив мультимедиа, унда бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига кетма-кет танланиши мумкин бўлган мультимедиа элементлари тузилиши тақдим этилади.
Жонли видео реал вақтда ишлаш қобилияти нуқтаи назаридан мультимедиа тизимини тавсифлаш.
Масофавий таълим шароитида тақдим этиладиган мультимедиа орқали фанларни ўзаро инкорпорация-интеграция қилиш ва билимларни тизимга солиш мумкин бўлади. Қолаверса, интеграциялашган мультимедиали фаолият давомида қатор компетенциявий фаолият ҳосил қилинади:
қабул қилиш компетенцияси;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида шаклланадиган компонентлик;
Мультимедиали таълимий муҳит шахсга йўналтирилган таълим бўлиб, бугунги кундаги долзарб маълумотларни айнан мулътимедиа орқали осон қабул қилиш мумкин, бунга эса тьютор кўмаги зарур.
Дарсликлардан фойдаланилгандаги сингари таълим жараёнида мультимедиа воситаларини қўллашда тьютор нафақат ахборотни тақдим этиши, балки бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларга кўмаклашиши, қўллаб-қувватлаши ва жараённи бошқариб бориши лозим.
Таълимда мультимедиа воситаларидан фойдаланишнинг умумий бўлган бирмунча салбий тарафлари ҳам мавжуд. Улар жумласига диққатнинг бўлиниши, материалларни яратишдаги мураккабликлар, вақтнинг кўпроқ талаб этилиши, дастурий таъминот ва техника воситаларини созлаш қолаверса, фойдаланишда вужудга келадиган муаммолар, ахборотларни компьютер экранидан ўқиш жараёнидаги қийинчиликлар ҳамда бошқа жиҳатлар киради. Қолаверса, ахборотларни тақдим этишнинг мураккаб усулларидан фойдаланиш, аксарият ҳолларда ҳар хил номутаносибликлар туфайли таълим олувчилар диққатини ўрганилаётган асосий мавзудан чалғитиши мумкин [179, 116-б.].
Мультимедиа воситаларида тақдим этилаётган катта ҳажмдаги маълумотлар, турли ҳавола (ссылка) ва шу кабилар масофавий таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг диққатини бўлиши мумкин. Мультимедиа воситаларининг аудио, видео, график ва бошқа элементларини яратиш анъанавий матн кўринишидаги материалларни яратишдан анча қийин.
Мультимедиали таълим воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун дастурий таъминот ва техника воситалари талаб даражасида созланган бўлиши зурур. Бунда мультимедиали таълим материалларини тақдим этиш жараёни матнларни таҳрирлаш ва акс эттиришнинг оддий воситаларига қараганда янада юқори сифат ва кенг имкониятларни талаб этади.
Мультимедиа тақдимотлари тюьтор томонидан саҳнада, проектор орқали ёки бошқа маҳаллий ижро этиш қурилмасида намойиш этилиши мумкин. Тақдимот жонли эфирда ёки олдиндан ёзиб олиниши мумкин. Телерадио эшиттириш ёки ёзувлар аналогга асосланган бўлиши ёки электрон технологиялар ахборотни сақлаш ва узатиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, мультимедиа онлайн фойдаланувчи компьютерига юклаб олиниши ва ҳар қандай усулда ижро этилиши ёки тўғридан-тўғри интернетдан оқим технологиялари ёрдамида ижро этилиши мумкин. Медиа-оқим технологиялари жонли ёки талаб бўйича бўлади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, изланишларимиз натижаси шуни кўрсатадики, масофавий таълим шароитида мультимедиа иловасидан фойдаланиш самарали бўлиб, бу фаолият бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига мустақил ахборот олишни ўргатиш, методик база ва амалий билимларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling