Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборотни қабул қилишида мультимедиалардан фойдаланиш


Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборотни қабул қилишида мультимедиалардан фойдаланиш


Download 71 Kb.
bet2/2
Sana05.11.2023
Hajmi71 Kb.
#1749689
1   2
Bog'liq
maqola 2,3

Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборотни қабул қилишида мультимедиалардан фойдаланиш имконияти
Масофавий таълим шароитида методик базани такомиллаштиришда мультимедиаларнинг ўрни катта бўлиб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси мультимедиани қабул қилиш ва маълумотларни етказишда турли ахборот билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Ахборот тушунчасига илмий адабиёт, педагогик китоб ва луғатларда турли таърифлар келтирилган. Масалан, предмет, далил, воқеа, ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар, шу каби объектлар ҳақидаги билим ҳамда тушунчалар, қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган ва сақланиши, қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ҳамда маълумотлар [73, 500-б.]. Шунингдек, «ахборот» (лот. information – таништириш, тушунтириш) – фалсафада қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетиканинг тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенгроқ маъно касб этган марказий категория сифатида майдонга чиққан тушунча [34, 175-б.] сифатида таърифлар келтирилган. Айниқса мультимедиа маҳсулотларидаги ахборотлар орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ижодий фаолиятга киришиши мумкин.
Ахборот термини кишилик жамиятининг барча жабҳаларида қўлланилади ва у асосида таълим - тарбия жараёни олиб борилади ҳамда педагогик фаолият бошқарилади [215, 480-б.].
Бугунги кунга келиб дунё янгиланишининг бир майдонида ҳар бир инсон ўзининг кундалик фаолиятида интеграциялашган ахборотлардан фойдаланади. Яъни таълим жараёнида ҳар бир талаба мультимедиали ахборот истеъмолчиси ҳисобланади. Қолаверса, ахборот истеъмолчиси ўз эҳтиёжини қондириш (билимларни ошириш, таълим олиш ва ҳ.к.) мақсадида ахборотга муҳтож, уни изловчи ва олувчи шахс ва шахслар. Демак, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ҳам ахборот истеъмолчиси ҳисобланади. Таълим жараёнида шу билан бирга, кундалик фаолиятлар давомида бўлажак бошланғич синф ўқитувчи мультимедиа иловалари орқали ахборотларнинг фаол истеъмолчиси сифатида ўз ўқув фаолияти жараёнидаги зарур маълумотларни ўзлаштириб боради. Ахборот истеъмолчилари сифатида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг ахборот истеъмоли маданиятини тарбиялаш юзасидан қатор илмий изланишлар [216, 112-б.] олиб борилган бўлиб, уларда ахборот истеъмоли маданиятининг функцияларига алоҳида урғу бериб ўтилган.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ҳаётий фаолияти давомида моддий борлиқдаги нарсалар, атрофдаги воқеа-ҳодисалар, ўз хатти-ҳаракатлари, ижтимоий муносабатлар тўғрисидаги ахборотларни доимий таҳлил қилиши, баҳолаб бориш асосида эслаб қолиши, англаш асосида қўллай олиши ўрганилаётган ахборотнинг аҳамиятини тушунишида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун масофавий таълим шароитида мулътимедион иловалар ахбороти билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш жараёнини мустақил ҳаётий фаолият давомида ахборот билан ишлаш каби ёндашув (ахборотларни таҳлил қилиш, синтез қилиш, баҳо бериш асосида эслаб қолиш ҳамда тушуниш асосида қўллаш) бўйича ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Мультимедиалар мавжуд ахборотларни таҳлил қилиш, хулосаларни синтез қилиш ахборотларни ўзлаштиришнинг мукаммал даражаси ҳисобланиб, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот билан ишлаш компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ўзи англаган ахборотни эслаб қолади ва қўллай олади. Бунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини:
мустақил ўйлашга жалб қилиш: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси инновацион-модификацион тушунчани ўзи топиши, ўзи тушунишига эришиш лозим. Чунки бу жараённи ҳаётий фаолиятлари давомида қайта-қайта амалга оширади;
контекст ва алоҳида когнитив фактлар билан ишлашга ўргатиш: мультимедиадан олинган ахборотларни эсда сақлаш учун, контекст билан бирга фактларни ҳам ўрганиши лозим;
номаълум вазиятга мослаштириш: тьютор мультимедиадан олинган ахборот билан таъминлаб, тушунтириб, тушунчани мустаҳкамлаш учун амалиётда қўллашни ўргатса, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси билимларини фақат таниш вазиятлар учун қўллай олади. Мослашувчанликни ривожлантириш, жараённинг йўналишига қараб ишнинг боришини таҳлил қилиш ва олиб бориш кутилмаган вазиятларда ҳам самарали натижани кафолатлайди.
мультимедиадан олинган ахборотни мустақил излашни ўргатиш: ахборотни бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига шунчаки тақдим этиш эмас, кашф қилишларига имкон бериш.
Ўрганилаётган ахборотнинг аҳамиятини тушуниш муҳим бўлиб, уларни ўзлаштиришда жалб қилиш, йўл-йўриқлар бериш, қизиқиш уйғотиш каби тамойилларга асосланилади. Бу мультимедиадан олинган ахборотларни баҳолаш асосида амалга оширилади. Инсон ҳаётий фаолияти давомида ўз хатти-ҳаракатлари, атрофдаги воқеа-ҳодисалар, ижтимоий муносабатлар, моддий борлиқдаги мавжуд нарсалар тўғрисидаги ахборотни доимий баҳолаб боради хусусан, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ҳам. Баҳолаш асосида улар тўғрисидаги ахборотларни эслаб қолади, тушунади ва қўллай олади. Ўқув материалларининг асосий қисми мавзуларни ўзлаштиришга хизмат қилади, аммо кейинчалик унутилади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ўз навбатида, фаол қатнашиш асосида ўзлаштирган, тушунган, ихтиёрий идрок қилган билимларига кўпроқ таянади
Мультимедиадан олинган ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ривожлантиришда таълимни ҳаётий фаолиятлар билан уйғунликда олиб боришда: ўқув ахбороти→ мавжуд муҳим ахборотлар→ мавжуд муҳим савол ва топшириқлар (бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг қизиқишини фаоллаштириш ва кучайтириш)→мезонлар→ маълумотларни таҳлил қилиш→ синтез қилиш→ баҳо бериш → эслаб қолиш→ахборотнинг аҳамиятини тушуниш→ тушунча (керакли ахборотлар захираларини тўплаш)→ қўллаш (фаоллаштириш, амалиётга татбиқ қилиш) кетма-кетлигида ўқув фаолияти амалга оширилади.
Мультимедиадан олинган ахборотлар билан ишлашда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси мустақил ҳаётий фаолияти каби дастлаб ахборотни таҳлил қилиш, уларни синтез қилиш, ахборотга баҳо бериш асосида интеграцион мультимедиа маълумотларидан фойдаланиши мумкин. Масалан, нафақат матн шаклида маълумот бериш, балки уни аудио маълумотлар ёки видеоклип билан тасвирлаш. Бу фаолиятда қуйидаги кетма-кетлик амалга оширилади:

  1. Ахборотни идрок этиш ва англаш каби таълимнинг когнитив жиҳатларини рағбатлантириш.

  2. Зарур ахборотни эслаб қолиш, ахборотнинг аҳамиятини тушуниш ва қўллаш орқали уни йиғиш, таҳлил қилиш ва якуний хулосани синтезлаш мумкин. Шундагина билим асосли бўлади.

  3. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш.

  4. Масофавий таълимда мулътимедион ахборотларни ўзлаштиришда мотивцион фаолиятни ташкил этиш.

  5. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида ўрганишга чуқурроқ ёндашувни ривожлантириш ва шу сабабли ўрганилаётган материални чуқурроқ англашни шакллантиришга олиб келади [179, 113-б.].

Бундан ташқари, олий таълимда мультимедиа воситаларидан фойдаланишнинг афзалликлари қуйидагиларни ўз ичига олади: Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини идрок этишининг бир нечта сайтдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш, бунинг натижасида бир нечта турли хил сезги орқали етказилган маълумотларнинг интеграциясига эришилади; олий таълимда методик жиҳатдан ўрганиш қийин ёки имконсиз бўлган мураккаб ҳаётий тажрибаларни тақлид қилиш имконияти; жараёнларнинг динамик тақдимоти туфайли мавҳум маълумотларнинг визуализацияси; бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг билим тузилмалари ва талқинларини ривожлантириш, ўрганилган материални кенг таълимий, ижтимоий, тарихий шароитда шакллантириш ва ўқув материалларини талабалар талқини билан боғлаш имконияти. Мультимедиа воситаларидан масофавий таълим жараёнини такомиллаштириш учун ҳам муайян предмет соҳаларида, ҳам мактаб таълимининг бир нечта предмет йўналишлари туташган фанлар бўйича фойдаланиш мумкин.
Кўриниб турибдики, бундай жиҳатларни билиш мультимедиани энг катта афзалликларга олиб келадиган жойда ишлатишга ва замонавий ахборотлаштириш воситалари билан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг иши билан боғлиқ мумкин бўлган салбий томонларни минималлаштиришга ёрдам беради.
Мазкур қабул қилинган маълумотлар орқали масофавий таълим шароитида бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикасини ўрганиш ва мультимедиани таълим жараёнида қўллаш қуйидагиларни шакллантиришга хизмат қилишини аниқладик:

  1. Муқобил истиқболлар.

  2. Фаол иштирок.

  3. Тезкор таълим олиш.

  4. Билимларни хотирада сақлаш ва қўллай олиш.

  5. Муаммоларни ечиш ва қарор қабул қилиш кўникмалари.

  6. Тизимли равишда тушуна бориш.

  7. Юқори даражадаги тафаккур.

  8. Мустақиллик.

  9. Ахборот кетма-кетлигини бошқариш.

  10. Ахборотдан фойдаланиш имконияти.

Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари мультимедиа билан мулоқот жараёнида диққат, хотира, модификация, ҳамкорлик, салоҳият, рефлексия, когнитив жалб қилиш, янги ғояларни ишлаб чиқиш, хулосалай олиш каби компонентлар ўзаро уйғунликда фаолият кўрсатади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси мультимедиа технологияларидан фойдаланишда хотира, диққат, ҳамкорлиги ва янги ғоянинг узвий алоқасини тизимга сола олиши, ҳар бир фойдаланилган ахборот технологияси замирида янги ғояларни шакллантириб беришга хизмат қилишини билиши лозим [179, 113-б.].
Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида маърузалар матнини таҳлил қилиш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари топширган назорат натижаларининг таҳлили асосида маърузалар матннини баён қилишни усулий яхшилаш имкониятини беради.
Ҳар бир мультимедиа воситасига нисбатан қўйилган мақсадга эришиш учун унинг фаолият юритишини кузатиш, назорат қилиш ва тузатиш қоидалари тизимидан иборат бўлган бошқариш алгоритмидан фойдаланилади. Бу нафақат ўқитиш-тарбиялаш жараёнининг муваффақиятлилигини баҳолаш, балки белгиланган самарадорликка эга бўлган жараёнларни олдиндан лойиҳалаштириш имконини беради.
Мультимедиа воситалардан фойдаланиш таълимий жараёнда ўзаро таъсир кўрсатишдек муҳим вазифани амалга оширади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг шахсий хусусиятларини ёритиш ва аниқлаш (ташхис) масаласи мулътимедион воситаларнинг янада масъулиятли вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсадларда ўқув-тарбиявий жараённинг барча босқичида шахснинг руҳий (психологик) тузилмаси учун (масалан, психик жараёнлар, таълим олиш ва хусусиятлар) танланган консцепциядан фойдаланиш мумкин.
муайян сифатнинг бошқалардан аниқ фарқланишини таъминлайдиган бир маъноли аниқлик;
аниқлаш (ташхис) жараёнида баҳоланадиган сифатни аниқлаш учун тегишли воситаларнинг мавжудлиги;
шахсий фазилат ўлчовларининг ишончли шкаласи бўйича шаклланганлик ва сифатларнинг турли даражаларини аниқлаш имкониятлари.
Юқоридаги умумийликни инобатга олган ҳолда, масофавий таълим шароитида тақдим этиладиган мулътимедион воситалар ва педагогик таъсирнинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини англаш мумкин. Зеро педагогик таъсир уйғунлиги таълимда самарадорликни оширишга сабабчи бўлади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси юқоридаги педагогик-психологик омиллар изчиллигини инобатга олиб, мультимедиаларни ўзи мустақил ҳам ярата олиши ҳам мумкин. Зеро масофавий таълим шароитида мулътимедиадан мустақил ахборот олишга ўрганиш жараёнини тизимли ташкил этиш давомида бошланғич таълим ихтисослигида ўқитиш жараёни ривожланади, таълим сифати модификацияланади ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик базасини такомилаштиришга ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, изланишларимиз натижаси шуни кўрсатадики, масофавий таълим шароитида мультимедиа иловасидан фойдаланиш самарали бўлиб, бу фаолият бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига мустақил ахборот олишни ўргатиш, методик база ва амалий билимларни такомиллаштиришга хизмат қилади.
Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling