Масофавий таълим ва уни ташкил этиш асослари режа
Топшириқ – ўқитувчи жавобни электрон кўринишда олиш учун ишлатиш мумкин (ихтиёий форматда). Маъруза
Download 0.95 Mb.
|
masofaviy ta\'lim
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарҳ
- Семинар
- Форум
- Moodle нинг асосий ютуқлари
Топшириқ – ўқитувчи жавобни электрон кўринишда олиш учун ишлатиш мумкин (ихтиёий форматда).
Маъруза – ҳар бир саҳифаси талаба жавоб бериши лозим бўлган савол билан тугайдиган саҳифалар тўплами. Жавобнинг тўғрилигига боғлиқ ҳолда, талаба кейинги саҳифага ўтади ёки олдинги саҳифага қайтади. Бу таълим йўналишини аниқлашни ва ўқитиладиган фан тушунарсиз бўлиб қолмаслигини таъминлайди. Шу билан бир қатордатаълимни индивидулалаштириш имкониятини беради. Бу турдаги ўқув элемент орқали билим олувчининг шахсий тайёргарлигидан келиб чиққан ҳолда ўрганилаётган ўқув курси тизим орқали танлаб берилади. Шарҳ – курс саҳифасидаги ихтиёрий матн ва графика. Иш дафтари – берилган мавзу бўйича талаба фикрини билдирадиган жой. Ресурс – автоматик тасвирланадиган турли файлларни юклаш ва тасвирлаш воситаси. Масалан, маъруза аудиоёзувини юклашда у медиаплейр сифатида тасвирланади. Семинар – қатнашчилар бир-бирининг ишини баҳолайдиган топшириқ. Тестлар – турли вариантли тестлар тўплами. Саволлар бир нечта вариантли жавоблардан, тўғри/нотўғри танловдан, қисқа матнли жавобдан ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин. Форум – форумнинг 3 кўриниши мавжуд (савол-жавоб, ҳамманинг ўз мавзуси, стандарт музокара). Чат – реал вақтдаги музокара олиб бориш имкониятини беради. Moodle нинг асосий ютуқлари: Кенг тарқалган: > 160 мамлакатда 72 хил тилда(ўзбек тилини ҳам қўшган ҳолда) 37.000 версияси жорий қилинган Юқори ҳажимда(масштабда):> Оксфорд университети (OUUK ), Калифорния университети (HSU California ) ва Янги Зеландия очиқ Политехник (Open Polytechnic NZ) марказлари томонидан 100,000 дан ортиқ фойдаланувчилар қайд этилган Бепул имконият: GPL Code(код) таълим масканларига лицензия учун ҳеч қандай ҳақ тўламасдан, узоқ муддатли эгалик қилиш, ҳатто келгусида янгилаб туриш имконини берувчи қурилмани ўрнатишга рухсат беради 1. Интернетга асосланган ўқув муҳити: тартиблаштирилган ўқув машқлари ва ўқув мазмуни билан таъминлаш 2. Ўқишни Бошқарув Тизими(ЎБТ): Курснинг дизайни ва ўтказилишини қўллаб қувватлаш (тьюторлик, мониторинг ва сертификация) Бошқа LMS лар сингари IMS, SCORM ва бошқа стандартларни қўллаб қувватлайди.Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бошқа LMS тизимларга қараганда энг кўп қўшимча плагин ва модуллари мавжуд бўлган дастурий мажмуа айнан, Moodle дастурий мажмуаси ҳисобланади. Очиқ кодли Moodle дастурий мажмуаси ўқув жараёнини бошқарувчи Web га йўналтирилган махсус тизим бўлиб, интернет (интеранет) тармоғида фойдаланишга мўлжалланилган. Тизимни яратишда очиқ кодли дастурий таъминотлардан фойдаланилган. Уни ишлатиш учун маълумотлар омборини бошқариш дастури ( MySQL ёки PostgreSQL), PHP процессори, Web хизмати дастур (Apache ёки IIS) лари созланган сервер зарур. Оперцион тизим сифатида ихтиёрий кенг тарқалган тизимлардан биридан фойдаланиш мумкин (Windows, Linux, Mac OSX, Novwll Netware). Ўқув модули ёзилаётган вақтда тизимнинг барқарор версияси moodle 2.8. Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.moodle.org Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling