Масъул муҳаррир: Файзиев Шохруд Фармонович, ю ф. д., доцент
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАРИГА ФИЗИКА ФАНИНИ
Download 4.72 Mb. Pdf ko'rish
|
17.Fizika-matematika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарқанд давлат университети доценти Телефон:+998979270438 jimtoga@mail.ru Эшқувватов Шерзод Нематуллаевич
- Калит сўзлар
17
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАРИГА ФИЗИКА ФАНИНИ ЎТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Турниязов Раҳмат Қаюмович Самарқанд давлат университети доценти Телефон:+998979270438 jimtoga@mail.ru Эшқувватов Шерзод Нематуллаевич Самарқанд давлат университети ассистенти Телефон:+998973911854 Sherzod_eshkuvvatov@mail.ru Аннотация: Ушбу ишда ОТМларнинг биология факултетида физика фанини ўқитишнинг услуби ҳақида фикр юритилди. Биолог-талабалар “Кўз оптик система”, “Гармоник тебраниш ва тўлқинлар”, “Механик иш ва қувват”, “Суюқликларнинг ёпшқоқлиги”, сингари бир қатор мавзуларни ўтиш усуллари ҳақида бир қатор услубий тавсиялар берилган. Калит сўзлар: Кўз, кўз гавхари, аккомодация, тебранишлар, математик маятник, тўлқин тенгламаси, иш ва қувват, тўла ички қайтиш, микроскоп, окуляр, объектив, суюқликларнинг ёпишқоқлиги, Пуазейл, Стокс, вискозиметр Маълумки хозирги пайтда барча фанлар ўзаро узвий боғлангандир. Масалан,физика фани ютуқларидан фойдаланмайдиган соҳа йўқ. Бизнинг фикримизча, физика фанини ўқитишда барча табиий фанлар факултетларининг мутахассислигидан келиб чиқиши ва уни эътиборга олиш лозим. Бу эса таълим самара- дорлигига шубҳасиз таъсир қилади. Шунингдек бу фанлар интеграциясининг аҳамиятини янада кучайтиради. Биз ушбу ишимизда биология йўналишида таълим олаётган талабаларга умумий физиканинг оптика қисмидаги “Кўз оптик системадир” мавзусини ўтишга доир ўз мулоҳазаларимизни баён этамиз. Талабаларга аввало кўзнинг жуда мураккаб физикавий ва биологик тизим эканлигини айтиб ўтиш лозим. Шундан кейин кўзнинг тузилишини кўрсатадиган суратни намойиш қилиб, унинг ҳар бир элементининг тузилиши ва вазифасини тушунтириш лозим. Бу ўринда кўзнинг оқсил пардаси, томирли пардаси, тўр пардаси вазифаларини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Кўриш асаб толаларининг бу элементларни бош мия билан боғланишини ва жа- раённинг қандай содир бўлиши ҳақида гаприш керак. Кўз қорачиғининг вазифаси, унинг ўлчамлари тушаётган ёруғлик оқимига муносиб равишда ўзгариб туришини тушунтириш лозим. Шундан кейин қорачиқ орқасида жойлашган, икки томонлама қавариқ шаффоф эластик жисм бўлган кўз гавҳари тўғрисида батафсил тушунтириш керак. Кўз гавҳари ўзининг оптик кучини кузатилаётган жисмгача бўлган масофага қараб автоматик тарзда ўзгартириб туришини тушунтириш керак. Шу ўринда Кўз гавҳари ноёб оптик асбоб экан- лигини, фанда ҳозиргача бундай оптик хусусиятга эга бўлган линзанинг мавжуд эмасли- гини такидлаш керак. Кўз бўшлиғининг синдириш кўсатгичига, яъни 1,33 га тенг бўлган суюқлик билан тўлдирилганлигини, мугуз пардасининг синдириш кўрсатгичи эса 1,38 га, кўз гавҳариники эса 1,44 га тенг эканлигини тушунтириш лозим. Шунингдек, кўзнинг нормал кўриш масофаси 25см га тенглиги айтилиши лозим. Бундан ташқари талабаларга кўз аккомодацияни тушунтириш керак. Кўзнинг асосий нуқсонлари бўлган яқинни кўриш ва узоқни кўриш номли касалликлар ҳақида, шунингдек кўзнинг далтонизм касаллиги тўғрисида ҳам гапириш керак. Кўзнинг кўрувчанлик функциясининг формуласини тушунтириш ва кўнинг максимал сезувчанлиги 555 нм тўлқин узунлигига тўғри келиши айтилиши керак. Инсоннинг кўзи унга келиб тушаётган ёруғлик энергиясини логарифмлаш хусусиятига эга эканини тушун- тириш керак. Шу ўринда биология факултети талабаларига айрим ҳайвонлар ва жонзотлараро кўзнинг сезувчанлик диапазони инсон кўзининг сезувчанлик диапазонидан фарқ қилиши ҳақида маълумот бериш керак. Масалан асалари кўзининг сезгирлиги ултрабинафша нурларга жуда ката бўлиб, қизил нурлар учун жуда кичик. Шунинг учун асаларилар қизил гулларни чанглатмайди. “Гармоник тебрнишлар ва тўлқинлар” мавзусини ўтишда талабаларга юракнинг фаоли- 134 17 яти тўғрисида қисқача маълумот бериб, юрак тебранишларининг частотаси инсон соғлиги билан бевосита боғлиқлиги тўғрисида гапириш керак. Шунингдек, ушбу мавзуда товуш- нинг хусусиятлари ҳақида, инсон қулоғининг тузилиши ва унинг қабул қиладиган товуш частоталарининг диапазони ҳақида тушунча бериш керак. Бундан ташқари одам қулоғига келиб тушаётган товуш энергиясини логарифмлаш хусусияти тўғрисида маълумот бериш лозим. Бундан ташқари ҳозирги пайтда ултратовушларнинг турли соҳаларда, жумладан биологияда ҳамда тиббиётда кенг қўлланилиши тўғрисида гапириш керак. “Механик иш ва қувват” мавзусини ўтишда одам танасининг ва унинг турли қисмларининг, масалан қўл ва оёқнинг бажарадиган ишларини эътиборга олиш зарурлиги ҳақида гапириб бериш керак. Шунингдек, тирик тўқималар ва инсон аъзоларининг меха- ник хоссаларини, уларда юз берувчи механик ҳодисаларни ўрганувчи фан бўлган биоме- ханика тўғрисида маълумот бериш лозим. Шу ерда одам бажарадиган ишни ўлчайдиган асбоб эргометр тўғрисида талабаларга тушунча бериш мақсадга мувофиқ бўлади. “Суюқликларнинг ёпишқоқлиги” мавзусини ўтишда биолог-талабаларга инсон қонининг ёпишқоқлик коэффицентини ўлчашнинг инсон саломатлиги билан бевосита боғлиқлиги тўғрисида айтиб отиш лозим. Бу ўринда суюқликларнинг ёпишқоқлиги ва оқувчанлиги ҳақида гапириш керак. Шундан кейин суюқликларнинг ёпишқоқлик коэффицентини ўлчашнинг Стокс ва Пу- азейлъ усуллари ҳақида гапириш керакли формулаларни таҳлил қилиб бериш лозим. Суюқликларнинг ёпишқоқлик коэффицентини ўлчайдиган асбоб-вискозиметрни ишлаш принципи билан талабаларни таништириш керак. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1.Э.И.Куимова. Межпредметные связи как средство повышения качества обучения в высшей школе. Современные проблемы Науки и образования 2015 № 1-2. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling