Маҳсулот етказиб бериш шартномаси (№202111152698-son)
Download 19.24 Kb.
|
7.shartnoma (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шартнома предмети
- II. Товарларни етказиб бериш тартиби
МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ (№202111152698-son) 2021 йил “15”ноябрь Тошкент ш. Кейинги ўринларда “Товар етказиб берувчи-сотувчи” деб аталадиган “Orzu” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходими Носиров Ҳаким орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган “Baxt” МЧЖ иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар: Шартнома предмети 1.1. Шартномада товар деб номланувчи “Orzu” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган “Un” иккала тараф ўртасида тузилаётган шартноманинг предмети ҳисобланади. Шартнома 1 (бир) йил муддатга тузилган. 1.2. Товарнинг яроқлилик муддати 5 (беш) йил. Яроқлилик муддати товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ўта бошлайди. 1.3. Бир kg “Un” нархи 3000 (олти минг) сўм. Умумий нарх 2.000.000.000 сўм. Бир марталик товарни етказиб бериш харажатлари 200.000 (икки юз минг) сўм. Умумий нарх 10.000.000 сўм. Товар ҳақи шартнома бўйича ҳар бир етказилган товар ва харажатлар суммаси миқдорида тўланади. Товар етказиб берилганлиги мухр ва имзо билан тасдиқланади. 1.4. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга. II. Товарларни етказиб бериш тартиби 2.1. Шартнома бўйича товарларни етказиб бериш товарларни сотиб олувчига жўнатиш йўли билан жўнатиш разнарядкаси орқали амалга оширилади. 2.2. Жўнатиш разнарядкасининг жадвали шартномага илова қилинади. 2.3. Товарлар фақат “Orzu” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомашинада етказилиши керак. 2.4. Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган товар етказиб берувчи-сотувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврда ёки даврларда тўлдириши лозим. 2.5. Сотиб олувчи етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. 2.6. Сотиб олувчи шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Сотиб олувчи сотиб олган товарларни товарлар етказиб берилганидан кейин дарҳол кўздан кечириши, агарда етказиб бериш билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, товар етказиб берувчи-сотувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Download 19.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling