Маҳсулот сифатини бошқаришнинг
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда ходимлар таркиби
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Allanazarov BMI uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖ да ходимларнинг ёш таркиби, киши.
“Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖда ходимлар таркиби
Манба: “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖ нинг йиллик статистик маълумотлари асосида хисобланди. Меҳнат омиллари корхона ишининг хамма соҳасига дахлдор. Шу туфайли корхоналарнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун мехнат омилларидан окилона фойдаланиш лозим. "Гулистон экстракт-ёғ" МЧЖ да жами ходимлар сонида ишчилар улуши 2010 -2011 йиллар мобайнида ходимлар сони 2% га ошган. Ишчилар сони 77,4%га камайган. Хизматчилар улуши 96,2 фоизга ортган. Рахбарлар улуши 3% га ошган, мутахасислар улуши 79,1 фоизга камайган.Техник ходимлар улуши ҳам кўпайиш тенденциясига эга бўлиб, бу кўрсаткич 3,4%ни ташкил этади. Корхонадаги ходимлар таркибининг ўзгаришига янги технологияни цехларга жойлаштириш сабаб бўлган. Бунинг натижасида қўл меҳнат билан бажариладиган ишнинг улуши, ўз навбатида малакасиз ишчи кучига талаб пасаяди. Ходимларнинг ёш таркиби билан боғлиқ тахлил маълумотлари фикримизни давом эттиради. Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Й и л л а р 2010/2011x % 2010 2011 Ходимлар сони, жумладан: киши 698 713 102 Ишчилар киши 510 395 77,4 Хизматчилар киши 132 259 196,2 Рахбарлар киши 30 31 103,3 Мутахасислар киши 55 38 69,0 Техник ходимлар киши 29 30 103,4 2.5 – жадвал “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖ да ходимларнинг ёш таркиби, киши. Корхонада ходимларнинг ёши буйича ўзгариши қуйидагича бўлган: - 16-24 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 7 кишига ёки 92,1 %га камайган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 12 кишига ёки 17,1%га ортган; - 25-29 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 3,5%га ортган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 31 кишига ёки 35,6%га пасайган; - 30-39 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 70 кишига ёки 73,0%га камайган. 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 26 кишига ёки 87,9%га камайган; - 40-49 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 7 кишига ёки 3,1%га ортган. 2011 йилда 2010 йилга нисбатан эса 24 кишига ёки 90,4%га камайган; - 50-54 ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 96,6%га камайган, 2012 йилда 2011 йилга нисбатан эса 1 кишига ёки 99,0%га камайган; № Кўрсаткичлар Й и л л а р 2008 йил 2009 йил 2010 Йил 2011/ 2010 2012/ 2011 2010 2011 2012 % % 1 Саноат ишлаб чикариш ходимларнинг ўртача сони 835 774 761 91,1 98,3 2 16-24 ёш 89 70 82 92,1 117,1 3 25-29 ёш 114 87 118 103,5 135,6 4 30-39 ёш 260 216 190 73,0 87,9 5 40-49 ёш 220 251 227 103,1 90,4 6 50-54 ёш 107 104 103 96,2 99,0 7 55 ёшдан юкори 45 46 41 91,1 89,1 Манба: “Гулистон экстракт-ёғ” ОТАЖ нинг йиллик хисоботлари асосида хисобланди - 55 ва ундан катта ёшдаги ходимлар сони 2012 йилда 2010 йилга нисбатан 4 кишига ёки 91,1%га камайган, 2010 йилда 2011 йилга нисбатан эса 5 кишига ёки 89,1%га камайган. Демак, корхонада охирги уч йил давомида 16-29 ва 25-29 ёшдаги ходимларнинг сони ва салмоғи ошиб борган. Лекин 30-55 ёшдан юкори ходимларнинг сони камайиб борган. Саноат ишлаб чикариш ходимлари асосий кисмини 40-49 ёшдагилар ташкил этган ва охирги уч йил давомида уларнинг сони ва салмоғи камайган. Демак, корхонада кадрларнинг ўртача ёши 30-49 ёшни ташкил қилади. 2012 йилда 40-49 ёшлиларни улуши 29 фоиз, 50- 54 ёшлилар 13 фоиз, 30- 39 ёшлилар 25 фоиз, 16- 29 ёшлилар 26,2 фоизни ташкил этган. Тахлиллар корхонада 30-49 ёшлиларни салмоғи юқори эканлигини кўрсатади. Бу холатни салбий деб бахолаш мумкин. Шунинг учун корхонага ёш ва малакали ходимларни жалб килиш максадга мувофиқ. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, иш берувчини керакли малакали ишчи кучи билан, ишчини эса меҳнат, муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитлари билан тезкор равишда таъминловчи меҳнат муносабатларини юзага келтириш лозим бўлади. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш зарур: – иқтисодиётда ишчиларнинг асосий ҳуқуқларига қатъиян риоя қилган ҳолда (меҳнатга адолатли ҳақ тўлаш ҳуқуқи, асоссиз ишдан бўшатишдан ҳимояловчи ҳуқуқ ва ҳ.к.) меҳнат ресурсларини самарали жойлаштириш ва фойдаланиш мақсадида меҳнат ҳақиқий қонунларни ислоҳ қилиш; - корхона даражасида ижтимоий шерикчилик механизмларини ривожлантириш; - меҳнат низоларини бартараф этувчи самарали механизмларни шакллантириш; -тўлов ва меҳнат шартлари масалаларини тартибга келтирувчи индивидуал ва жамоа келишувлари ўрнининг ошиши; - қайта ишлаб чиқарувчи, рағбатлантирувчи ва тартибга солувчи функцияларнинг ойлик иш ҳақини доимий тартибга солиб турувчи бозор механизмларининг ривожланишига ёрдам бериш; - ишсизларга давлат кўмаклашуви чораларини такомиллаштириш; - бир томондан иш берувчини ишлаб чиқариш жароҳатланиши даражасини, касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган касалликка чалинишларни камайтириш, бошқа томондан, ишчини техника хавфсизлик қоидаларига амал қилишга рағбатлантирувчи иқтисодий механизмларни яратиш орқали меҳнатни ҳимоя қилиш бошқарув тизимини ислоҳ қилиш. Давлат органларининг тушунтириш ва маърифий фаолиятисиз ислоҳотларнинг муваффақиятли ўтиши амри маҳол. Иш билан бандлик ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда фуқароларга кўмак сифатида керакли ахборот-услубий давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ўта муҳим. Мехнат кўрсаткичларидан яна бири иш хақи хисобланади. Иш хаки жамғармасининг самарали сарфланиши энг аввало бир бирлик ишлаб чикарилган махсулот таннархининг камайишига олиб келади. Бу эса ишлаб чикарилган товар махсулот хажмининг нархини тушиб кетишига имконият яратади. Бу албатта ижобий холат булиб хисобланади. Шунинг учун хам корхонада иш хақи жамғармаси сарфланиши устидан тезкор назоратни олиб бориш максадга мувофикдир. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling