Математика ўқитишнинг умунитаълимий мақсади. Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсаиди


Download 29.16 Kb.
bet3/3
Sana24.03.2023
Hajmi29.16 Kb.
#1292215
1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ

Таълимни ислоҳ қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач мактаб таълимига жуда ҳам катта эътибор берилди. Жумладан 1997 йил 29 август куни ўзбекистон олий мажлисининг ИХ сессиясида таълим тўғрисидаги қонунга асослаган кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Бу қабул қилинган қонунга кўра узлуксиз таълим тизимининг фаолияти давлат таълим стандартлари асосида, ўз ичига қуйидаги таълим турларини олади.
Мактабгача таълим, бошланғич таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.
Кадрлар тайёрлаш нииллий моделининг ўзига хос хусусияти мустақил равишдаги тўққиз йиллик умумий ўрта таълим ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этишдан иборатдир.

Бу эса умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларигаизcб.ил ўтилишини таъминлайди. Умумий таълим дастурлари: мактабгача таълим, бошланғич таълим (I-IV синфлар), умумий ўрта таълим (V-IX синфлар), ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини қамраб олади.



Мактабгача таълим бола соғлом, ҳар тораонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш хиссини, уйғотади, уни мунтазам билим олишга тайёрлайди. Мактабгача таълим бола олти-этти ёшга этгунча давлат ва нодавлат макгабгача тарбия, болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилади.

Умумий ўрта таълим I-IX синфлар ўқишидан иборат бўлган мажбурий таълимдир. Таълимни бу тури бошланғич синфни (I-IV синфлар) қамраб олади ҳамда ўқувчиларнинг фикрлашлари бўйича мунтазам билим олишларини, ўқув-илмий ва умуммаданий билимларни, миллий умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-аҳлоқий фазилат-ларни, меҳнат кўникмаларини, ҳамда касб танлашни шакллантиради. Умумий ўрта таълим тугаганганидан кейин таъ!ирн фанлари ва улар бўйича олинган баҳолар кўрсатилган ҳамда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги аттестат берилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлгани мажбурий бўлган узлуксиз таълим тизимининг туридир. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналиши академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади.

Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқувчилари имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интелектуал ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, касбга йўналтирилгари таълим олишини таъминлайди.

Касб-ҳунар коллежи тегишли давлат таълим стандартлари даражасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради, бунда ўқувчиларнинг касб ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларни чуқур ривожлантириш, танлаб олган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради.

Математика бошланғич таълим методикасининг предмети қуйидагилардан иборат:


1. Математика ўқитишдан кўзда тутилган мақсадни асослаш (Нима учун математика ўқитилади, ўргатилади).
2. Математика ўқитиш мазмунини илмий ишлаб чиқиш (нимани ўргатиш) бир тизимга килтирилган билимлар даражасини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос келадиган қилиб қандай тақсимланса, фан асосларини ўрганишда изчиллик таъминланади, ўқув ишларига ўқув машғулотлари берадиган юклама бартараф қилинади, таълимнинг мазмуни ўқувчиларнинг аниқ билим билиш имкониятларига мос келади.
3. Ўқитиш методларини илмий ишлаб чиқиш (қандай ўқитиш керак, яъни, ўқувчилар ҳозирги кунда зарур бўлган иқтисодий билимларни, малака, кўникмаларни ва ақлий фаолият қобилиятларини эгаллаб олишлари учун ўқув ишлари методикаси қандай бўлиши керак?
4. Ўқитиш воситалари – дарсликлар, дидактик материаллар, кўрсатмали, қўлланмалар ва ўқув- техник воситаларидан фойдаланиш (нима ёрдамида ўқитиш).
5. Таълимни ташкил қилишни илмий ишлаб чиқиш. (дарсни ва таълимнинг дарсдан ташқари шаклларини қандай ташкил этиш)
ўқитиш мақсадлари
ўқитиш мазмуни ўқитиш шакллари
ўқитиш методлари
ўқитиш воситалари
Ўқитишнинг мақсади, мазмуни, методлари, воситалари ва шакллари методик жиҳатларининг асосий таркибларида мураккаб, уни ўзига хос график билан тасвирлаш мумкин.
Ҳозирги замон математикаси натурал сон тушунчасини асослашда тўпламлар назариясига таянади.
Бошланғич синфлар учун мўлжалланган ҳозирги замон математика дарслигининг биринчи учун берилган қуйидаги топшириқларга дуч келамиз: “Расмда нечта юк машинаси бўлса, бир қаторда шунча катакни бўя, расмда нечта автобус бўлса, 2-қаторда шунча катакни бўя».
Бундай топшириқларни бажариш болаларни кўрсатилган тўпламлар элементлари орасида ўзаро бир қийматли мослик ўрнатишга ундайди, бу эса натурал сон тушунчасини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
МЎМ умумий математика методикасига боғлиқ. Умумий математика методикаси томонидан белгиланган қонуниятлар кичик ёшдаги ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бошланғич синф МЎМ педагогика ва янги педагогик технология фани билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг қонуниятларига таянади. МЎМ билан педагогика орасида икки томонлама боғланиш мавжуд.

Бир томондан, математика методикаси педагогиканинг умумий назариясига таянади ва шу асосда шаклланади. Бу ҳол математика ўқитиш масалаларини ҳал этишда методик ва назарий яқинлашишнинг бир бутунлигини таъминлайди.

Иккинчи томондан, педагогика умумий қонуниятларини шакллантиришда хусусий методикалар томонидан эришилган маълумотларга таянади, бу унинг ҳаётийлиги ва аниқлигини таъминлайди.


Шундай қилиб, педагогика методикаларнинг аниқ материалидан “озиқланади”, ундан педагогик умумлаштиришда фойдаланилади ва ўз навбатида методикаларни ишлаб чиқишда йўлланма бўлиб хизмат қилади.
Математика методикаси педагогика, психология ва ёш психологияси билан боғлиқ. Бошланғич математика методикаси таълимнинг бошқа фан методикалари (она тили, табиатшунослик, расм, меҳнат ва бошқа фанлар ўқитиш методикаси) билан боғлиқ.
Ўқитишда предметлараро боғланишни тўғри амалга ошириш учун ўқитувчи буни ҳисобга олиши жуда муҳимдир.
Илмий-тадқиқот методлари – бу қонуний боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни ўрнатиш ва илмий назарияларни тузиш мақсадида илмий ахборотларни олиш усулларидир.
Кузатиш, тажриба, мактаб ҳужжатлари билан таништириш, ўқувчилар ишларини ўрганиш, суҳбат ва сўровномалар ўтказиш илмий-педагогик тадқиқот методлари жумласига киради.
Download 29.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling