Математика ўқитишнинг умунитаълимий мақсади. Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсаиди


Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсади ўз олдига қуйидагиларни қўяди


Download 29.16 Kb.
bet2/3
Sana24.03.2023
Hajmi29.16 Kb.
#1292215
1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ

Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсади ўз олдига қуйидагиларни қўяди:

ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш. Бу ғоя
билиш назарияси асосида амалга оширилади.
ўқувчиларда математикани ўрганишларига бўлган қизиқиш-
ларни тарбиялаш.
Бизга маълумки, математика дарсларида ўқувчилар ўқишнинг дастлабки кунлариданоқ мустақил равишда хулоса чиқаришга ўрганадилар. Улар аввало кузатишлар натижасида, сўнгра эса мантиқий тафаккур қилиш натижасида хулоса чиқарадилар. Ана шу чиқарилган хулосалар математик қонуниятлар билан тасдиқланади

Математика ўқитувчисининг вазифаси ўқувчиларда мустақил мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш билан бирга уларда математиканинг қонуниятларини ўрганишга бўлган қизиқишларини тарбиялашдан иборатдир.

в) ўқувчиларда математик тафаккурни ва математик мадани-ятни шакллантириш. Математика дарсларида ўрганиладиган ҳар бир математик хулоса ни талаб қилади, бу эса ўз навбатида жуда кўп математик тушунча ва қонуниятлар билан ифодаланади. ўқувчилар ана шу қонуниятларни босқичма-босқич ўрганишлари давомида уларнинг мантиқий тафаккур қилишлари ривожланади, мате-матик хулоса чиқариш маданиятлари шаклланади. ўқувчиларни бирор математик қонуниятни ифода қилмоқчи болган фикрларни символик тилда тўғри ифодалай олмасликлари ва аксинча символик тилда ифода қилинган математик қонуниятни ўз она тилларида ифода қила олишларига ўргатиш орқали уларда математик маданият шакллантирилади.



3. Математика ўқитишнинг амалий мақсади ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

Математика курсида олинган назарий билимларни кундалик
ҳаётда учрайдиган элементар масалаларни ечишга тадбиқ қила
олишга ўргатиш. Бунда асосан ўқувчиларда назарий билимларни
амалиётга боғлай олиш имкониятларинитаркиб топтириш, уларда турли
сонлар ва математик ифодалар устида амаллар бажариш малакаларини
шакллантириш ва уларни мустаҳкамлаш учун махсус тузилган
амалий масалаларни ҳал қилишга ўргатилади.
Математикани ўқитишда техник восита ва кўргазрнали
қуроллардан фойдаланиш малакаларини шакллантириш. Бунда ўқувчи-
ларнупг,; рииат^матика дарсларида техника воситаларидан, математик
кўригазмали қуроллар, жадваллар ва ҳисоблаш воситаларидан фойдалана
олиш малакалари таркиб топтирилади.
в) ўқувчиларни мустақил равишда матераатик билимларни эгаллашга ўргатиш. Бунда асосан ўқувчиларни ўқув дарсликла-ридан ва илмий-оммавий математик китоблардан мустақил ўқиб ўрганиш малакаларини шакллантиришдан иборатдир.

Ҳозирги вақтда математика дастурини бошқа фанлар билан мослаштириш масаласи анча муваффаққиятли ҳал қилинган. Масалан, функциялар ва уларни график тасвирлаш ҳақида физикада фойдаланиладиган баъзи малумотлани ўқувчилар 7- синфдаа бошлаб ўргана бошлайдилар. 8- синфда бериладиган геометрик ясашларга доир кўп билимлар чизмачилик фани учун бой материал бўлади, чизмачиликнинг вазифаси бу билимлами турли чизмачилик ишларини бажартириш йўли билан пухталашдан иборатдир.



Математика дарсларида бошқа фанлардан фойдаланиш масаласини дастурда аниқ кўрсатиш қийин, буни ўқитувчининг ўзи амалга оширади, яъҳи ўқув материалини режалаштиришда ва дарсга тайёрла-ниш вақтида эътиборга олиши керак. Масалари, тенгламаларни ўрганиш даврида физик миқдорлар орасидаги боғланишларни акс эттирадиган тенгламаларни, яъни иссиқлик баланси тенгламаси, иссиқликдан чизиқли кенгайиш тенгламаси ва шунга ўхшаш тенгламаларни ҳам ечтжриши тнумкин. Дастурнинг фоиз, пропорция ва бошқа бобларини ўрганишда химия ва физика масалаларидан фойдаланиш маъқулдир (аралашмалар, қуймалар ва шунга ўхшашлар), масалан: 1) 20% ли эритма ҳосил қилиш учун эритиладиган моддадан 240 г сувга қанча солиш кераке 2) 5% ли 400 г эритмани қайнатиб, 200 г га келтирилди. Энди эритманинг ўткирлиги қанча бўлади?

Қўшни фанларга доир материаллардан математика дарсларида фойдаланиш фанлараро узвий алоқадорликни янада мустаҳкамлайди.


Download 29.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling