Математика ўқитишнинг умунитаълимий мақсади. Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсаиди
Download 29.16 Kb.
|
1-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Математика ўқитишнинг умунитаълимий мақсади.
Ўрта умумтаълим мактабларида математика ўқитишнинг мақсади Ўрта мактабларда математика ўқитишнинг мақсади қуйидаги уч омил билан белгиланади: 1. Математика ўқитишнинг умунитаълимий мақсади. 2. Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсаиди. 3.Математика ўқитишнинг амалий мақсади. - Математика ўқитишнинг умумтаълимий мақсади ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: а) ўқувчиларга маълум бир дастур асосида математик билимлар бериш. Бу билимлар тизими математика фани тўғрисида етарли даражада маълумот бериш, уларни математика фанининг юқори бўлимларини ўрганишга тайёрлаши керак. Бундан, ташқари дастур асосида1 ўқувчилар ўқиш жараёнида олган билимларининг ишончли эканлигини текшира билишлари, ўрганишлари, яъни исботлаш ва назорат қилишнинг асосий методларини эгаллашлари керак. б) ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма математик билимларини таркиб топтириш. Математикани ўрганиш ўқувчиларнинг ўз она тилларида хатосиз сўзлаш, ўз фикрини аниқ, равшан ва лўнда қилиб баён эта билиш малакаларини ўзлаштиришларига ёрдам бериши керак. Бу деган сўз ўқувчиларнинг ҳар бир математик қоидани ўз она тилларида тўғри гапира олишларига эришиш ҳамда уларни ана шу қоиданинг математик ифодасини формулалар ёрдамида тўғри ёза олиш қобилиятларини атрофлича шакллантириш демакдир; в) ўқувчиларни математик қонуниятлар асосида реал ҳақиқатларни билишга ўргатиш. Бу ерда ўқувчиларга реал оламда юз берадиган энг содда ҳодисалардан тортиб то мураккаб ҳодисаларгача ҳаммасининг фазовий формалари ва улар орасидаги миқдорий муносабатларни тушунишга имкон берадиган ҳажмда билимлар бериш кўзда тутилади.
Download 29.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling