Ахборотлаштириш объекти ҳақида қисқача маълумот
Ҳужжатларга мувофиқ, ишлаб чиқилган Тизимни ахборотлаштириш объекти Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қаршли Қарши давлат университетининг Математика ва компьютер илмлари факультети ҳисобланади.
Тизимда фойдаланиладиган Ахборотларни таснифи бўлиб улар берилган муайян ҳолатда маълумотлар ёки ахборотни рухсат этилмаган тарзда фойдаланишдан муҳофаза қилиш учун зарур бўлган аниқ белгиланган даражаси бўлиб улар қуйдагилар “мутлақо махфий”, “махфий”, “хизматда фойдаланиш учун”, маълумот ва ахборотларга рухсат бериш фойдаланувчи шахс тоифасига қараб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қаршли Қарши давлат университетининг Математика ва компьютер илмлари факультети асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Факультетни бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, Факультет мавжуд лобаратория хоналаридан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, факультет бошқаруви органлари ва университет фаолиятини мувофиқлаштириш;
МКИда ишларни юритиш ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;
МКИдаги профессор-ўқитувчилар ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида қабул қилиши ҳам ушбу топшириқларни ўз вақтида бажаришлари учун ушбу тизимдан фойдаланиш даражасини ошириш;
Ушбу тизим фойдаланадиган профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, Университет тизими билан МКИ ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ҳамда амалиётга жорий этиш чораларни кўриш;
Aхборотлаштириш объектининг ишлаш шарт-шароитлари ва атроф- муҳитнинг хусусиятлари ҳақида маълумот
Aхборотлаштириш объекти – Қарши давлат университетининг Матеметика ва компьютер илмлари факультетининг марказий аппаратига хизмат қиладиган тизим.
Do'stlaringiz bilan baham: |