Материаллари материалы научно-практической конференции “актуальные вопросы


Download 36.5 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1187879
Bog'liq
globallashuv zharayonining talim tarbiyada tutgan orni


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

ФАРМАЦИЯДА ТАЪЛИМ, ФАН


ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ”
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
МАТЕРИАЛЛАРИ
МАТЕРИАЛЫ
НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКОЙ КОНФЕРЕНЦИИ
АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ
ОБРАЗОВАНИЯ, НАУКИ
И ПРОИЗВОДСТВА В ФАРМАЦИИ”
Тошкент-2009


Таҳрир ҳайъати:
Раис: Юнусхўжаев АН.
Аъзолар: Шабилолов А.А.
Аминов С.Н.
Расулова С.А.
Файзуллаева Н.С.

Тошкент фармацевтика институти Илмий кенгашининг


13.10.2009 йилдаги 3-сон қарори билан чоп этишга тавсия этилган

Глобаллашув жараёнининг таълим – тарбияда тутган ўрни


Д. Саидумарова, Г.Ф. Хошимова


Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси

“Глобаллашув” тушунчаси, унинг маъно – мазмуни ва инсоният тараққиётидаги ўрни масаласига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки глобаллашув жараёни ер юзидаги малакат ва халқларни шу даражада узвий боғлаб қўймоқдаки, буни башарият тарихида шу пайтга қадар ҳеч қайси восита амалга ошира олмаган. Бу жараён шунчалик кучайиб бормоқдаки, ҳозирданоқ дунёнинг бирон бир ҳудуди унинг таъсиридан холи қолаётгани йўқ.


Албатта, бир томондан қараганда, бу жараённинг ижобий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Чунончи, кўпгина мамлакатларга фан – техника, технология ютуқларининг жадал кириб келиши глобаллашув туфайли содир бўлмоқда. Бу эса уларнинг иқтисодий ҳаёти ривожига, халқлар турмуш даражасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Иқтисодий муаммоларни бугун бўлмаса, эртага албатта ҳал этиш мумкин. Лекин миллий маънавий иммунитетимиздан, ўзлигимиздан маҳрум бўлиб қолсак, уни тиклаш осон кечмайди. Шунинг учун ҳам Президентимиз “Мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эга” деб ҳаммамизни ғоявий ва маънавий ҳатарлардан огоҳ этган эди.
Миллий маънавий иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг яна бир омили – замонавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланишдан иборат. Албатта, ахборот воситалари кенг қамровли бўлиб, фақат радио, телевидение, матбуот нашрлари, компютер, интернет билан чекланмайди. У кутубхона ва музейлар, бадиий ва санъат асарлари, кўргазма заллари, китоб, телефон, видео, аудио каби кўпдан – кўп воситаларни ҳам қамраб олади. Мустақиллик йилларида юртимизда замонавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Аммо яратилган қулай имкониятлардан самарали фойдаланяпмизми, деган саволга ижобий жавоб бериш қийин. Замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш қанчалик самарали бўляпти, бу соҳада ким мониторинг олиб боряпти, ютуқ ва камчиликларимиз нимадан иборат, келажакда қандай ишлар қилишимиз лозим? Бу масалалар билан ким шуғулланмоқда? Хуллас, Замонавий ахборот технологияларидан талаб даражасида фойдалана олиш миллий тарбиямиздаги асоси й вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling