Материалларни актив бўёвчи моддалар билан бўЯШ


www.scientificprogress.uz


Download 67.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana12.11.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1769028
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ma-alliy-zhun-tolalari-va-ular-asosidagi-materiallarni-aktiv-b-yovchi-moddalar-bilan-b-yash

www.scientificprogress.uz
 
Page 119
Жун толасини бўяш жараёни одатда қайнаш ҳароратида олиб борилади. Бу ҳолат 
хом ашё ва энергетик ресурслардан оқилона фойдаланмасликка олиб келади. 
Бўялган, турли кимёвий реагентлар – оксидловчилар, ишқор, хлор бирикмалари 
билан ишлов берилган, ёруғлик ва қизитиш таъсирида бўлган жун толалари 
механик ишлов бериш, яъни ип йигиришнинг механик жараёнлари таъсирларида 
шикастланади. Толанинг механик ишлов бериш жараёнларида шикастланиши 
нафақат ундан тайёрланадиган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларига, балки 
меҳнат ҳавфсизлигига ҳам салбий таъсир этади. Шунинг учун ҳам механик-
технологик жараёнлар жун толасидаги кўндаланг ва бўйлама ёриқлар, ундаги 
намлик миқдорига боғлиқ равишда танланади, акс ҳолда кутикуланинг бузилиши 
натижасида катта тезликда ҳаракатланадиган жиҳозларда ишлов бериш 
жараёнларида толанинг чангланиши, яъни майда толаларнинг ажралиб чиқиш 
миқдори ортади ва бу ҳолат инсон соғлиғига салбий таъсир этади. 
Барча сувда эрувчи бўёвчи моддалар ичида актив бўёвчи моддалар жун 
толасида мустаҳкам ранг ҳосил қилади. Актив бўёвчи моддалар билан жун 
толасини бўяш жараёнида уларнинг бир қисми тола билан ион боғланиш, яна 
бошқа қисми эса ковалент боғланиш орқали бирикади. Бўяш жараёнини шундай 
тузиш керакки, бунда бўёвчи модданинг катта қисми тола билан мустаҳкам 
ковалент боғланишга эришишини таъминлаш керак. Аммо актив бўёвчи 
моддаларнинг ковалент фиксацияланиши ишқорий муҳитда (рН=9,5-11,5) 
вужудга келади. Бу шароитда ҳам тола деструкцияга учрайди. Бўяш жараёнини 
паст ҳароратда олиб бориш орқали эса жун толасининг ишқор таъсирида 
деструкцияланишини камайтириш мумкин. Яъни, 3%-ли ўювчи ишқорда жунни 
қайнатилса, у дарҳол эриб кетади. Паст ҳароратда эса ишқор таъсирида жуннинг 
пишиқлиги ортади. 
Жун толасини паст ҳароратда бўяш жараёнларида интенсификаторлар ёки 
тола қурилмасини бўшаштириши ва шу билан бўёвчи моддани тола ичига 
диффузиясини таъминлаши ёки бўёвчи модда фаоллигини ошириши ёки ҳар 
иккала йўналишда ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Лекин кўплаб 
интенсификаторлар, яъни концентрланган амин эритмалари, хлор таркибли 
бирикмалар, органик эритувчилар толанинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини 
пасайтиради, экологик ҳолатга салбий таъсир кўрсатади, ундан ташқари бу 
жараёнларни олиб бориш учун махсус герметик жиҳозлар талаб қилинади. 
Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда бўяш жараёнида тола 
юзасига сорбланган бўёвчи моддани ювиш жараёнида десорбцияланишини 
олдини олиш мақсадида қўлланилган интенсификатор тола қурилмасини 
бўшаштириши эмас, балким тола юзасида ҳимоя пардасини ҳосил қила олиши 
бўйича танланди.


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3 ǀ ISSUE 5 ǀ 2022 
ISSN: 2181-1601
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=5.016) 
Passport: 
http://sjifactor.com/passport.php?id=22257
  
Uzbekistan
 

Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling