Материалларни актив бўёвчи моддалар билан бўЯШ


www.scientificprogress.uz


Download 67.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana12.11.2023
Hajmi67.06 Kb.
#1769028
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ma-alliy-zhun-tolalari-va-ular-asosidagi-materiallarni-aktiv-b-yovchi-moddalar-bilan-b-yash

www.scientificprogress.uz
 
Page 120
Бу мақсадда бўяш жараёнида акриламиддан фойдаланган ҳолда жараён 80
0
С 
ҳароратда олиб борилди. Бўяш эритмасига акриламид қўшилганда толанинг 
бўялиши билан бир қаторда тола юзасида акриламиднинг полимерланиш 
реакцияси кетиб, полимер парда ҳосил бўлиши мумкин. Бу парда жун толасини 
ташқи таъсирларга, шунингдек ишқаланишга, атосфера шароитлари таъсирига
едирилишга ва ҳўл ишловларга бўлган мустаҳкамлигини оширади. 
Акриламиднинг сувли эритмалари концентрацияга боғлиқ равишда нейтрал-
кучсиз ишқорий муҳит рН=7,5-8,5 га эга бўлганлиги сабабли актив бўёвчи 
модданинг фиксацияланиш босқичида ишқорий агент концентрациясини 
пасайтириш имконини беради. 
Тадқиқотларда объект сифатида “Жайдари” зотли қўй жунларини бўяш 
жараёни ўрганилган. Бўяш жараёнидан олдин тола таркибидаги йўлдош ва 
технологик чиқиндилардан тозалаш учун ювилган [10] ва рангсизлантириш 
жараёнларидан ўтказилган [11]. 
Жун толасини паст ҳароратда бўяш жараёни таркибида массага нисбатан 2% 
актив бўёвчи модда тутган эритмада қуйидаги таркибларда олиб борилди: 
- 80°C ҳароратда ишқорий агент сифатида кальцийсизлантирилган сода тутган 
эритмада бўяш; 
- 80°C ҳароратда таркибида акриламид ва ишқорий агент сифатида 
кальцийсизлантирилган сода тутган эритмада бўяш. 
Тадқиқотларда жун толасининг ранг кўрсаткичларини акриламид (10-50 г/л) 
ва сода (10-20 г/л) концентрацияларига боғлиқлиги ўрганилди. Намуналарнинг 
ранг интенсивлиги “Color iMatch (Version 9.7.50)” лаборатория қурилмасида 
ўлчанган қайтариш коэффициенти (R, %) асосида, Гуревич–Кубелки–Мунк (K/S) 
функцияси орқали ҳисоблаб топилди. 
Нур қайтариш коэффициенти қайси тўлқин узунликда олинган бўлса, 
намунанинг ранг интенсивлиги ҳам шу тўлқин узунликдаги қийматда ҳисобланди. 
Тажриба натижалари 1-расмда келтирилган (кимёвий реагентлар миқдори г/л да). 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3 ǀ ISSUE 5 ǀ 2022 
ISSN: 2181-1601
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=5.016) 
Passport: 
http://sjifactor.com/passport.php?id=22257
  
Uzbekistan
 

Download 67.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling