Дебет 2810“Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Кредит 9390“Бошқа операцион даромадлар”
Тайёр маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича, маҳсулотларнинг турлари бўйича олиб борилади.
2.ТАЙЁР МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАРНИ СОТИШ, УНДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ХАРИДОРЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ ҲИСОБИ
.
Тайёр маҳсулот (иш,хизмат)ларнинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1.Харидорларга тақдим этилган счёт-фактуралар бўйича тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҚҚС сиз бўлган сотиш баҳосидаги қийматига
Дебет 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
Кредит 9010 “ Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”
2.Сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларга тўғри келадиган ҚҚС суммасига
Дебет 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
Кредит 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”
3.Харидорлар билан сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича ҳисоб-китоб қилинганда:
Дебет 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”
Кредит 6310”Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар”
Олинган аванс суммасини маҳсулот(иш, хизмат)лар сотилган сўнг ёпилишига
Дебет 6310”Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар”
Кредит 4010 Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
Охирги дебиторлик қарзни олинишига
Дебет 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”
Кредит 4010 Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
Тайёр маҳсулотлар сотилган деб ҳисобланади, агарда улар харидорлардан ташқари ўз ходимларига меҳнат ҳақи эвазига берилган бўлса, таъсис бадали сифатида бошқа корхонага инвестиция қилинган бўлса, хўжалик заруриятларига ишлатилган бўлса ҳам. Бундай ҳолларда юқорида келтирилган ёзувларда 4010 –счётнинг ўрнига 0600 “ Молиявий инвестициялар “, “1000 “Материаллар”, 6700 “ Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар”, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” каби счётлар дебетланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |