Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Тайёр маҳсулотларни сақланиш жойларидаги ҳисоби


Download 75.02 Kb.
bet9/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
5-дарс

Тайёр маҳсулотларни сақланиш жойларидаги ҳисоби. Тайёр маҳсулотлар ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим шарти бўлиб, уларбўйича моддий жавобгарликни ўрнатиш ҳамда омбор хўжалигини ташкил қилиш ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотлар бўйича моддий жавобгарлар бўлиб омбор мудирлари ҳисобланади. Омбор мудирлари ишга қабул қилинганда улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт.
Корхона омборхонасига тайёр маҳсулотлар асосан ишлаб чиқариш бўлинмаларидан (цехлардан) қабул қилинади. Кирим қилиш наклоднойлар, далолатномалар, счёт-фактуралар, забор варақалари асосида амалга оширилади. Қабул қилинган тайёр маҳсулотларнинг соний-суммовий ҳисоби учун уларнинг ҳар бирига карточкалар очилади ёки умумий омбор ҳисоби китоби юритилади. Тайёр маҳсулотларнинг омборхонадан сотилиши ва бошқа чиқимлари фақат раҳбариятнинг рухсатномаси орқали амалга оширилади. Чиқим операциялари счёт-фактуралар, накладнойлар, далолатномалар, талабномалар, забор варақалари ва бошқа хужжатлар билан расмийлаштирилади. Ҳисоб сиёсатида белгиланган муддатларда омбор мудирлари тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракатини соний ва суммовий кўринишда ифодаловчи ҳисоботларни 2 нусхада тузадилар. Ҳисоботнинг 1-нусхаси барча илова қилинган ужжатлар билан бухгалтерияга топширилади, 2-нусхаси бухгалтер имзоси билан омбор мудирига қайтарилади.
Ҳисоботлар ва уларга илова қилинган бошланғич хужжатлар тайёр маҳсулотларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритишга асос бўлиб ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган:

  • 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”

  • 2820 “Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар”

  • 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар”

Ушбу счётлар актив счётлардир, уларнинг дебетида тайёр маҳсулотларнинг қолдиғи, келиб тушиш натижасида кўпайиши акс эттирилади.
Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехларидан дастлаб омборларга режа (норматив) ёки ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинади. Унга қуйидаги ёзув берилади

Download 75.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling