Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Download 75.02 Kb.
bet6/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-дарс

1010 «Хом –ашё ва материаллар». Ушбу счётнинг дебетида асосий ва ёрдамчи хом-ашё ва материалларнинг, қайта ишлов учун тайёрланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, ем-хашак ва тўшаш материалларининг бошланғич қолдиғи ва уларни турли манбалардан келиб тушуш эвазига кўпайиши, кредитида эса – материалларнинг ишлаб чиқаришга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар». Ушбу счётнинг дебетида ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжуд қолдиқлари ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқаришга, қурилишга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1030 «Ёқилғи». Ушбу счетнинг дебетида мавжуд нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материалларининг (нефть, бензин, керосин, дизел ёқилғиси, мойлар ва бошқалар), газсимон ёқилғи турларининг (газ ва газолин), шунингдек қаттиқ ёқилғи турларининг (кўмир, ўтин ва бошқалар) қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1040 «Эҳтиёт қисмлар». Ушбу счетнинг дебетида машина ва механизлар, транспорт воситаларини таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари, автомобилларнинг заҳирадаги шиналарининг мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1050 «Қурилиш материаллари». Ушбу счетнинг дебетида қурилиш, қурилиш –монтаж ишлари, қурилиш деталлари ва конструкцияларини ясаш учун зарур бўлган қурилиш материалларининг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг қурилиш, қурилиш-монтаж ишларига, турли конструкцияларни ишлаб чиқаришга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.


  • Download 75.02 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling