Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Қуруклик биомасаси. Куруклик юзасининг турли қисмларида биомассанинг микдори бир хил эмас. Қутблардан экваторгача биомасса миқдори ва организмлар турларининг сони тобора ортиб боради. Айникса, тропик ўрмонларда ўсимликлар турлари жуда кўп бўлади, зич ва бир нечта ярусларда ўсади. Ҳайвонлар хам хар-хил ярусларда жойлашади. Экватор биогеоценозларида ҳаёт зичлиги жуда юқори бўлади. Организмлар ўртасида яшаш жойи, озиқ-овқат, ёруғлик, кислород учун кучли рақобат кузатилади. Қутбларда бунинг аксини кўрамиз. Одамнинг таъсирида биомасса хосил бўладиган майдонлар кескин ўзгариши мумкин. Шунинг учун хам саноат ва қишлоқ хўжалиги мақсадларида табиий ресурслардан окилона фойдаланиш зарур. Куруклик юзасининг асосий кисмини тупрок биогеоценозлари эгаллайди. Тупрокнинг хосил булиши жуда мураккаб жараён бўлиб, унинг таркиб топишида тоғ жинслари бирламчи аҳамиятга эга. Тоғ жинсларига микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг таъсирида ернинг тупрок қатлами аста секин шаклланади. Организмлар ўзининг таркибида биоген элементларини тўплайди. Ўсимлик ва ҳайвонлар ўлганидан, парчаланганидан кейин улардаги элементлар тупрок таркибига ўтиб, биоген элементлар тўпланиб боради. Шунингдек, охиригача парчаланиб улгурмаган моддалар хам тупрокда тўпланади.
Тупроқда тирик организмлар хам зич жойлашган. Масалан, 1 тонна қора тупроқда микроорганизмларнинг сони 25ž10 га етиши мумкин. 1 га тупрокда 2,5 миллионга яқин ёмғир чувалчанги яшаши мумкинлиги аниқланган, ҳаво таркибидаш кислород ўсимликларга ютилади ва кимёвий бирикмалар таркибига киради. Азот эса айрим бактериялар томонидан узлаштирилади. Кундузи тупроқ қизиганда ундан карбонат ангидрид водород сульфит, аммиак ажралади. Шундай қилиб, тупроқ биоген усулида ҳосил бўлади. У органик ва органик моддаларда ҳамда тирик организмлардан ташкил топади. Биосферадан ташқарида тупроқнинг хосил бўлиши мумкин эмас. Тупроқ тирик организмларнинг яшаш мухити бўлиб, ундан ўсимликлар озик моддалар билан сувни олади. Тупроқда кечадиган жараёнлар моддаларнни биосферада айланишини таркибий қисмини ташкил этади. Одамнинг хўжалик фаолияти кўпинча тупроқ таркибий ҳолати, Ўзгаришига, ундаги микроорганизмларнинг нобуд бўлишига олиб келди. Шунинг учун хам тупроқдан оқилона фойдаланиш тадбирлари ишлаб чиқариш зарурдир. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling