Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Ноогенез босқичи. Инсоният жамиятининг пайдо бўлиши билан биосферанинг ноогенез даври бошланди. Бу даврда биосферанинг эволюцияси инсоннинг онгли мехнат фаолияти таъсирида давом этади. Ноосфера тушунчаси 1927 йилда француз олими Э.Леруа томонидан киритилган (юнонча-"нооз" - акл, "сфера" - шар сўзларидан олинган). таъбирига кўра ноосфера инсон меҳнати ва илмий фаолияти таъсирида ўзгарган биосферадир. Одамнинг пайдо бўлиши биосферанинг кучли ўзгаришларига сабаб бўлди . Фаннинг, техниканинг ва саноатнинг жуда тез ривожланиши элементларнинг биоген миграциясини тезлаштириб юборди. Бутун тарих давомида инсоният ўз мехиат фаолияти билан атроф мухитдан иложи борича кўпрок ва тез фойда олишга харакат килиб келди. У табиат ходисаларига инсоннинг аралашиши кейинчалик кандай натижаларига олиб келиши хакида ўйлаб хам кўрмади. Инсон ўз мавжудлигининг энг дастлабки босқичларидан бошлабоқ ҳайвонлар айрим турларининг йўқолиб кетишига (озиқланиш учун керагидан хам ортиқча микдорда) сабаб бўлган. Тош асрида ятаган одамлар мамонтлар каби йирик сут эмизувчиларни йўқолиб кетишига сабаб булган. Инсон хам биосферанинг таркибий қисмидир. Ўзи учун керак бўлган нарсаларнинг ҳаммасини инсон биосферадан олади, 6иосферага эса факат саноат чиқиндиларини ажратиб чиқаради. Узоқ вақтлар давомида одам фаолияти биосфера мувозанатининг бузилишига олиб келмаган, чунки инсон томонидан олишган табиий махсулотлар яна биосферага кайтарилади. Аммо кейинги асрда инсоннинг биосферага кўрсатадиган таъсири жуда кучайиб кетди ва ўткир муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Табиий ресурслар тобopa камайиб кетмокда. Кўплаб ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари йўқолиб кетди. Мухит, саноат, турмуш чикиндилари, захарли кимёвий моддалар томонидан ифлосланмокда ва захарланмокда.
Табиатни мухофаза қилиш мақсадида халқаро "БИОСФЕРА ВА ИНСОН" дастури (инглизча Менд енд биосфера - қискача МАВ) қабул қилинган. Бу программа доирасида Ўзбекистон рсспубликасида хам алоҳида дастур тузилган. "биосфера ва инсон" дастури атроф муҳитнинг холатини ва инсоннинг биосферага таъсирини ўрганади. Бу дастурнинг асосий вазифаси хозирги даврдаги инсон хўжалик фаолиятининг келажакда қандай оқибатпарга олиб келиши мумкинлигини аниқлаш, биосфера бойликларидан оқилона фойдаланиш, уни мухофаза қилиш чораларини ишлаб чиқишдир. Табиат ёдгорликлари, илмий тарихий, маданий ва эстетик ахамиятга эга бўлган табиий объектлардир. Буларга шаршаралар, гейзерлар, ғорлар каби ўлик объектлар, қари дарахглар, ёдгорликлар, ҳиёбонлар, табиий музейлар киради. Бундай ёдгорликларга ясная полянадаги эман дарахти, ашхабоддаги "етти оға-ини" чинори каби табиатнинг нодир бойликларини киритиш мумкин. Табиат томонидан яратилган бойликларни асраш ва кўпайтириш биосферани мухофаза қилиш умумий масала эканлигини ҳар бир ўқувчи ҳозирдан яхши тушуниб олмоги зарур. Биосферани осонлик билан бузиш мумкин, лекин уни қайта тиклаш жуда қийин. Ҳар бир инсон табиат яратган бойликларни келажак авлодларга хам қолдиришни муқаддас вазифа эканлигини яхши англаб олмоғи зарур. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling