Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet24/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Турнинг популяцион тузилмаси. Ҳар қандай тур популяциялар тизимидан таркиб топади. Унинг тузилмасини эса индивидларнинг ҳаракатланиши ёки маълум ҳудудга боғлиқлик даражаси, табиий тўсиқларни енгиб ўта олиши каби биологик хусусиятлари белгилаб беради. У доимий эмас. Организмнинг ўсиши, туғилиш, ўлиш ва бошқа кўпгина сабабларга кўра, яъни ташқи муҳитнинг ўзгариши, душманлар сонининг ўзгариши каби қатор омилларга боғлиқ ҳолда популяциялар ичида ўзгариш вужудга келади.
Популяциянинг жинс тузилмаси. Популяциянинг жинс тузилмаси турли ёшдаги гуруҳлардаги эркак ва урғочи индивидларнинг сон жиҳатдан нисбатидир. Популяциядаги жинслар нисбати, биринчидан, жинсий хромасомаларнинг қўшилиши билан, яъни генетик қонуниятларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, маълум даражада ташқи муҳитга ҳам таъсир этиши мумкин. Популяциянинг эволюцияси учун урғочи организмларнинг сони муҳим аҳамиятга эга. Масалан, одамлар популяциясининг потенциал ўсиши ўсмир ва қарияларга нисбатан 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёллар ҳисобига тўғри келади. Популяциядаги индивидларнинг нобуд бўлиши, жинслар нисбати амалий аҳамиятга ҳам эга. Бу ҳол кўпроқ сутэмизувчи ҳайвонлар учун тегишлидир.
Популяциянинг ёш тузилмаси. Популяциянинг ёш тузилмаси қайта тикланишнинг жадаллиги, нобуд бўлиш даражаси ва насллар галланишининг тезлиги каби муҳим жараёнларни ифодалайди. У аниқ шароитга қараб ҳар бир популяция учун турнинг генетик хусусиятига боғлиқ бўлади. Ёш тузилмаси ҳар хил усулларда ифодаланади.
Ўсимликлар популяциясининг ёш тузилмаси. Фитоценоздаги муайян турларнинг, ҳар хил ҳолатлардаги индивидларнинг йиғиндиси ценопопуляция тупроқда (ёки унннг юзасида) ўз ҳаётчанлигиня йўқотмаган уруғлар, ниҳоллар ва ҳар хил ёшдаги индивидлар киради. Ценопопуляциянинг таркибига баъзан ўт ўсимликларнинг иккиламчи тиним ҳолатдаги ер остки органлари — илдизпоя, пиёзбош, тугунак кабилар ҳам киради. Шундай қилиб, жамоанинг турлар таркиби — ценопопуляциялар йиғиндисидир. Турларнинг ўзи эса популяциялар тизимидан иборатдир. Жамоада ҳар бир турнинг ценопопуляцияси майдон бирлигига тўғри келадиган сони ва ёшларнинг нисбатлари билан фарқланиши мумкин. ўсимликлар жамоасидаги ўсимликларнинг ҳаётини қуйидаги асосий ёш даврларига ажратади:

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling