Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
- Таянч иборалар
Популяциянинг гомеостази. Популяциянинг сон жиҳатдан бир меъёрда сақланиб турилиши гомеостаз (грекча «гомео»—ўхшаш, статис — ҳолат) дейилади. Популяциянинг ушбу хусусияти асосида ҳар бир индивиднинг, популяциянинг бошқа аъзолари ортиши ёки камайиб кетишига нисбаган физиологик хусусиятлар (ўсиши, хулқ-атворининг ўзгариши) ётади. Популяция гомеостазининг механизмлари турнинг экологик хусусиятлари, унинг ҳаракатчанлиги, йиртқич ва паразитлар ҳамда омилларнинг таъбир этиш даражасига боғлиқ бўлади. Популяциянинг зичлигини бошқариш ўсимликларда ҳудудни ҳисобга олган ҳолда вегетатив қувватни оширишда намоён бўлса, ҳайвонларда эса озуқа заҳиралари чекланган ҳолатда рўй беради. Кўпчилик турлар популяциясининг ўсишини секинлаштирувчи механизмлардан бири индивидларнинг ўзаро кимёвий таъсир этишидир. Популяцияни сон жиҳатидан чеклашнинг иккинчи кўриниши зичлик ортиши билан физиологик ва хулқий ҳолатларнинг ўзгаришидир. Бу ўз навбатида ялпи кўчиб кетиш инстинктларини келтириб чиқаради. Натижада ўтроқ ҳаёт кечираётган популяциянинг кўпчилик қисми ушбу ҳудуддан чиқиб кетишга мажбур бўлади. Ҳайвонлардаги ҳудуд билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар инстинктлар тизими сифатида келиб чиққан бўлиб, у популяциянинг айни бир майдонда сон жиҳатидан ўсишини бошқаришнинг самарали механизмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Популяция зичлигининг ортиши индивиднинг туғилиш ва ўлиш миқдорининг пасайишя ёки ортиши каби физиологик ўзгаришлар билан бирга бориши мумкин. Сутэмизувчи ҳайвонлардаги стресс (қўзғалиш) ҳолати ҳам дастлаб одамлар учун қўлланилиб, кейинчалик у ҳайвонлар учун тааллуқли эканлиги аниқланди. Стресс ташқи муҳитнинг ҳар қандай салбий таъсирига жавоб тариқасида ҳамда популяцияцинг ўртача зичлигининг ўзгаришидан келиб чиқади.
Назорат учун саволлар: 1. Популяциялар экологияси фанининг предмети вазифаларини тушунтиринг. 2. Турнинг популяцион тузилмаси нима? 3. Ҳайвонларнинг этологик(хулқий) ҳатти-ҳаракат тузилмасини изоҳланг. 4. Популяциянинг ёш таркибини тушунтиринг. 5. Популяциянинг жинсий таркиби нима? 6. Популяциянинг асосий кырсаткичларини тушунтиринг. 7. Популяция гемостази деганда нимани тушунасиз? Таянч иборалар Популяциянинг ўсиши, Популяциянинг гомеостази, Туғилиш ва ўлиш миқдори, Ўсимликлар популяциясининг ёш тузилмаси. Латент даври. Виргил даври. Генератив давр. Сенил (қарилик) даври, Популяциянинг сони; Зичлиги. Туғилиш, Ўлиш, Популяциянинг ўсиши, Ўсиш суръати. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling