Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet31/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Биоценоз тузилмаси Биоценоз ҳам хилма-хил тузилмага эга. Одатда у тур, фазо ва экологик тузилмаларга бўлиб ўрганилади. Биоценознинг тур тузилмаси дейилганда биоценоздаги турларнинг хилма-хиллиги, миқдори, уларнинг фенологик ҳолати ва ҳоказолар эътиборга олинади. Инсон томонидан бунёд қилинган боғ, полиз ва бошқа экинзорларда биргаликда яшаётган турлар ёки табиий зоналардаги (тундра, ўрмон, дашт, чўл ва бошқалар) тирик организмлар жамоаси турли биоценозларга мисол бўлади. Бунда биоценозда қатнашаётган ҳар бир турнинг мўллиги, учраш даражаси, хўжалик аҳамияти ва бошқа қатор масалаларга эътибор берилади. Сон жиҳатдан ортиқ ва эгалланган майдони жиҳатидан кўзга яққол ташланган тур доминант (ҳукмрон) тур ҳисобланади. Аммо барча доминант турлар ҳам жамоада муҳит ҳоснл қилавермайди. Қайси тур етакчи бўлса ва бошқа турлар унинг таъсирида яшаса бундай тур эдификатор тур дейилади.
Эдификатор тур шу ҳудудда биотопиинг микроиқлимини белгилайди. Масалан, арча ўрмонида арча, қарағай ўрмонида қарағай эдификатор тур ҳисобланади. Ҳайвонлар колониясида ҳам эдификатор турлар бўладн. Масалан, суғурлар яшайдиган колонияда улар қазувчанлигига кўра манзарани ва микроиқлимни белгилайди ва шу сабабли эдификатор бўлиб ҳисобланади.
Топик алоқалар туфайли биоценозда консорция вужудга келади. Консорция дейилганда бирон-бир тур танасида (ичида ёки устида) бир неча хил организмларнинг яшаши тушунилади. Масалан, қарағай дарахтининг танасида, шох-шаббаларида ва илдизида мохлар, лишайниклар, замбуруғлар ва бўғимоёқлиларнинг яшаши консорцияга яққол мисол бўлади. Демак, биоценоз одатда турлар ўртасидаги трофик ва топик алоқалар, муносабатлар асосида вужудга келган консорциялардан ташкил топгандир.
Биоценознинг фазовий тузилмаси. Ҳар қандай жамоа унинг таркибий қисми ҳисобланган ўсимлик билан боғланган ва тавсифланади. Жамоанинг шаклланиш даврида турлар ҳар хил ҳолатларда жой оладилар. Баъзи бир турлар тупроқда, иккинчи бирлари унинг юзасида, сувликда ва ҳатто тропосферанинг анча юқори қисмларида тарқалиши мумкин. Баъзи бир турлар дарахт таналарида (эпифит) ва баргларида (эпифил) ёпишган ҳолда яшайди. Натижада фитоценознинг тузилишида қаватлик келиб чиқади. Қаватлик дейилганда жамоадаги турларнинг тупроқ юзасига нисбатан ҳар хил баландликларда қаватма-қаватлиги ва унинг қатламида ҳар хил жойланиши тушунилади.
Қаватлик айниқса ўртача иқлимли ўрмон фитоценозларида яққол кўринади. Ўрмонларда одатда 3—5 цаватлик кузатилади. 1—2-қаватлар биринчи, иккинчи ва учинчи даражалардаги дарахтлар, 3- қават—буталар, 4-қават ўт ва бутачалар, 5- қават — мох ва лишайниклар қавати. Ўт ўсимликлардан ташкил топган фитоценозларда ҳам 2—3 ва 4 қаватлар ажратилади. Жамоадаги ҳар бир қават ўзининг микроиқлимига эга бўлиб, ўзига хос ёруғлик ва ҳарорат тартиби, намлик ва ҳаво таркиби ҳамда ҳаракатига эга бўлади. Юқори қаватдаги ўсимликлар соясида пастки қаватда ўсувчилар учун қулай ҳаёт шароити вужудга келади. Кўпчилик қуруқликда ва сувда яшовчи ҳайвонлар бирор-бир махсус қаватлик билан боғланган бўлмасада, умуртқасиз ҳайвонлар кўпинча тупроқнинг ўсимлик илдизи билан боғлиқ қаватларда яшаши мумкин.
Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ўз ҳолатларини йил давомида жамоанинг у ёки бу қаватларида турли муддатларда яшаш билан бошқариб туради. Шунга қармасдан баъзи систематик гуруҳдаги ҳайвонлар учун қаватлик ажратилади: ҳашаротлар орасида тупроқда яшовчилар — геобий, тупроқ юзасида яшовчилар — герпетобий, мохлар қаватидагилар—бриобий, ўт ўсимликлар қаватидагилар — филлобий ва анча юқори ҳаво қаватларидагилар — аэробийлар. Қушлар орасида тупроқ юзасига, буталарга, дарахтларга уя қурувчилар, дарахт танаси ва шохларидан тўғон ёки бошпана қуришда фойдаланиши, қушларнинг уя қуришлари ва убошқа кўп мисоллар келтириш мумкин.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling