Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- MАв3У-7. флора ва фауна ·Флора ва унинг таркиби. ·Фауна ва унинг таркиби. ·Флора ва фауна йўналтирувчи гуруҳлар. Флора ва фауна деганда
Назорат учун саволлар
Агроэкосистемалар нима? Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилишини изоҳланг? Экосистемаларнинг биологик маҳсулдорлигини тушунтринг? Экологик ниша нима? Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши қандай? Сукцессия нима? Таянч иборалар Популяциянинг ўсиши, популяциянинг гомеостази, трофик, топик, форик ва фабрик. Экосистемалар, агроэкосистемалар. Сукцессия, биоценоз, климакс, биотоп. . MАв3У-7. флора ва фауна ·Флора ва унинг таркиби. ·Фауна ва унинг таркиби. ·Флора ва фауна йўналтирувчи гуруҳлар. Флора ва фауна деганда - ўз ареали ва келиб чиқиши тарихига кўра маълум ҳудудда яшовчи ўзаро яқин турлар турмлар ва оммаларнинг йиғиндиси тушунилади. Флора ёки фауна деганда шу айни жойнинг ёки майдоннинг барча категорияга мансуб ўсимликлари ёки ҳайвонларини ўз ичига олади. Флора ёки фаунанинг характерли хусусияглари шу организмлар яшаётган аниқ майдоннинг флораси ёки фаунаси бўлшпи мумкин. Шундай майдонларни бир нечаси бирлашиб районни ташкил килиши мумкин. Районларнинг бир нечаси бирлашиб округ, флора округидан эса провинция вужудга келади. Провинциялар бирлашиб областларни, областлар ўз навбатида ўсимлик ва ҳайвонларнинг хукмронлиги ҳудудларини ташкил қилади ва уларнинг флораси хамда фаунаси тушунчаси бирмунча умумийрокдир. Маълум майдоннинг флора ёки фаунасини ўрганишда, бу ердаги организмларнинг барча турлари ва уларнинг ўзаро бир-бирига якинилик даражаси, генетик боғланиш ва келиб чиқиш тарихи маълумотларини аниклаш керак бўлади, яъни аникроқ қилиб айтганда, шу майдонни инвентаризация килинади, яьни рўйхатга олинади. Масалан, шу жойдаги микроорганизмлардан тортиб токи сут эмизувчиларгача ҳисобга олинади ёки ўсимликлардан яшил эвгеленадан тортиб ёпиқ уруғли ўсимликларгача хисобга олинади. Ер шарининг қайси бир нуқтасидаги флора ва фауна аниқланмаса шу жойдаги муҳит флора ва фаунага жуда кучли таъсир курсатади ва мухитнинг таъсирида узоқ йиллар мобайнида экологик мухитнинг таъсирида флора ва фаунанинг ўзига хос марфологик ва анатомик шаклига эга булган тузумлари юзага келади. Флора ва фауна маълум бир ҳудудда жойлашган ўсимлик ёки ҳайвонларнинг турларини системасини, сонини, ёшини аниклашга ўаратилган. Фақат бир нарсани аниқлаш керакки, маълум ҳудуднинг ўсимликлар ёки ҳайвонлар гурухи билан уларнинг флораси ва фаунасини фарк кила билиш керак. Биз тундра флораси деса ёки чўл ҳайвонлари деганда кўзга яққол ташланадиган ўсимлик ёки ҳайвонларни тушуниб колинади. Ўрмон флорасида асосан шу ўрмонни хосил қилувчи игна барглилар ёки кенг баргли бир неча ўсимликлар тушунилади. Флора ва фаунада энг кичик микроскопик кўринишга эга бўлган ресурслардан тортиб, юкори сут эмизувчи ҳайвонларгача, ўсимликларда эса яшил эвгеленадан тортиб, уруғли ўсимликлар ҳаммаси биргаликда тушунилади. Шунга кўра хар бир жойнинг ўзига хос флораси ва фаунаси бўлади. Масалан, катта ҳудудга эга бўлган Африка қитъасида ўсимликларнинг 500 тури мавжуд бўлса, майдон жиҳатидан бунга бир неча юз баробар кичик бўлган Филиппин оролларида 200 оила ва 8000 дан ортик ўсимлик тури мавжуд. Флора ва фаунага бой деган тушунча шу майдондаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг сони билан эмас, балки турларнинг оз ёки кўплиги билан ўлчанади. Масалан, жуда катта майдонларни эгаллаган ўрмонзорларда асосан 1-2 тур ўсимлик доминантлик килади, холос. Бошка майдонларда бунчалик ўсимликлар бўлмаса хам турлар сони жуда кўп бўлиши мумикн. Масалан, ўтлоқзорлар флорага ўрмонларга нисбатан бойроқ бўлади. Флора ва фауна шу (ўрганилаётган) майдонда учраши ва яшаш холатига кўра бир неча группаларга бўлинади: Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling