Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet38/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

АгроэкосистемаларАгроэкосистемалар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонлари, ем-хашак олинадиган яйловлар ҳамда туёқли уй ҳайвонларини ўз ичига олувчи ҳудудлар мажмуидир. Агроэкосистемалар таркибига инсон ҳам киради, чунки у ҳар доим экологик занжирни бошқариб иложи борича кўп энергияга эга бўлган маҳсулот олишга ҳаракат қилади ва энергетик пирамиданинг чўққисида туради. Агрофитоценоз агроэкосистемалар-нинг энг муҳим бир қисми ҳисобланиб, у маълум майдондаги маданий ва бегона ўтлар мажмуидан иборат. Агрофитоценознинг маданий, бегона ўтлар ҳамда тупроқдаги сувўтлари ва микроорганизмлари агроэкосистеманинг мустақил қисми ҳисобланади. Агрофитоценознинг ҳаёти учун зарур бўлган ва уларсиз яшай олмайдиган ҳайвонлар унинг таркибига кирмайди. Агрофитоценозлар сунъий фитоценоз деб қаралади ва унинг табиий фитоценозларга ўхшаш томонлари ва фарқлари бор. Ўхшашлик томонлари қуйидагилар: 1. Ҳар икки жамоада ҳам қуёш энергияси автотроф организмлар томонидан ўзлаштирилади; 2. Табиий ва сунъий жамоаларнинг турлар ўртасида ўзаро алоқа муносабатлари мавжуд; 3. Бегона ўтларнинг турлар таркиби, табиий жамоаларнинг турлар таркиби ҳам ташқи муҳит шароитлари билан белгиланади ва улар барқарор (алмашлаб экишнинг баъзи босқичларида ўзгарса ҳам) гуруҳ сифатида иштирок этади; 4. Экинлар орасида ўсадиган турлар ва табиий ценозлардаги турлар учун ҳам қонуний равишда алмашинадиган фенологик фазалар характерлидир. Фарқлари эса қуйидагилардан иборат: 1. Миқдорий кўрсаткичи билан; 2. Доминантлар агрофитоценозларда инсон томонидан киритилади ва бошқарилади; 3. Табиий жамоаларда турларни турли стратегик типларга ажратиш мумкин; 4. Агрофитоценозлардаги бегона ўтлар кенг экологик амплитудадаги ва космополит организмлардир; 5. Агрофитоценоздаги маданий ўсимлик популяцияси маълум бир навга тегишли бўлгани учун яхши дифференциаллашмаган.
Маданий ўсимликлар жамоаси (агрофитоценозлар) экологик нуқтаи назардан энг юқори фойдали маҳсулот бериши ва ташқи муҳитни энг паст даражада ифлослантириши лозим, шунингдек табиий ресурслар сақлаб қолиниши керак. Масалан, пахта даласи биоценозини автоматик бошқариш қобилиятига эга, бу ерда бир турлар иккинчи тур билан алмашинади ва қайта тикланиш юз беради. Натижада ҳамма организмлар, сони ўз-ўзидан идора қилинади. Баҳор ва ёз ойлари бошларида пахтада ғўза шираси кўпаяди. Айни вақтда хонқизлари, йиртқич пашшалар ва учиб юрувчи афидлар ҳам кўпая боради. Бир турдаги зараркунандалар тамом бўлиши биланоқ, уларнинг кушандалари бошқа зараркунандаларга ўтади ва ёки бошқа тур кушандаларга жой бўшатиб беради. Шундай қилиб, далаларда йиртқич бургалар, канахўрлар, стеторуслар каби ўргимчак каналар билан озиқланувчилар пайдо бўлади. Албатта, зараркунандалар билан курашишга қаратилган табиий конвейерлар узилиб қолиши мумкин. Энтомофаглар ҳам зараркунандаларнинг кўпайишини тўхтатиб тура олмаслиги мумкин. Бундай пайтда инсон аралашиши зарурдир. Далаларни кезиб қайси участкаларда қанчадан-канча зараркунанда борлигини аниклаш, энтомофаглар етарли участкаларда кимёвий воситалардан фойдаланишга шошилмаслик, кимёзий ишловни эса фақат хавфли ўчоқлардагина елкага осиладиган ёки тракторларга ўрнатилган асбоблар ёрдамидагина ўтказиш керак. Бу ҳолда зараркунандалар бой жойгагина кимёвий ишлов берилади. Қўшни участкаларда эса уларнинг табиий кушандалари тирик қолади. Экинзорларга кимёвий ишлов беришни биологик усуллар билан чамбарчас боғлаш янада мақсадга мувофиқ бўлади. Кейинги вақтларда зараркунандаларга қарши курашда микробиологик препаратлар ва биофабрикалар ташкил қилинмоқда.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling