Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet35/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Энергия оқими. Экосистемалардаги организмларнинг ҳаёт фаолияти ва моддаларнинг айланиши учун энергия талаб этилади. Яшил ўсимликлар ҳаёт учун зарур бўлган кимёвий моддаларни олиб, фотосинтез жараёнида органик бирикмалар тўплайди ва Қуёш энергияси кимёвий энераияга айланади. Улар ҳайвонларга озуқа берадиган тирик модданинг асосий қисмини ташкил этади. Ҳаво таркибидаги кислород ва карбонат ангидрид газларининг миқдорини тиклайди ва сувнинг айланиш жараёнида қатнашади. Ўсимлик чириндилари тупроқда фосфор, калий, кальций, марганец каби элементларнинр бир меъёрда тарқалишига ёрдам беради. Бундай организмлар автотрофлар деб аталади. Ўсимликлар ва бошқа жониворлар билан озиқланиб яшовчи гетеротрофлар эса озиқланиш жараёнида органик моддаларни карбонат ангидрид, сув ва минерал тузларга айлантиради. Улар органик моддаларни ўсимлик такрор фойдаланиши учун яроқли бўлган даражагача парчалайди. Шундай қилиб биоген моддалар табиатда узлуксиз айланиб туради. Моддаларнинг бундай даврий айланиши ҳаёт учун зарур шароит бўлиб, бу узоқ эволюция жараёнида вужудга келгандир. Гетеротрофларяъни ҳайвонлар, замбуруғлар ва бактериялар икки гуруҳга бўлинади. Булардан биринчиси истеъмол қилувчилар, яъни консументлар озуқа сифатида тирик организмлардан фойдаланиб, органик моддаларни ўзгартирувчи, қисман парчаловчи гетеротрофлардир. Аммо бу организмларнинг бирон тури ҳам ўсимликлардаги органик моддаларни охиригача парчалай олмайди. Ҳар бир тур органик моддани муайян даражада парчалай олади, холос. Бундай турлардан қолган чиқиндилар эса бошқа гетеротроф организмларга ем бўлади.
Гетеротрофларнинг иккинчи гуруҳи емирувчилар ёки редуцентлар бўлиб (редуцентлар, замбуруғлар, бактерия), булар ўлган организмлардаги мураккаб органик моддаларни парчалаб оддий минерал бирикмаларга айлантира олади. Шундай қилиб, узоқ эволюция жараёнида вужудга келган бир-бирига боғлиқ турлардан барқарор занжирлар пайдо бўладики, булар бошланғич озуқа моддалардан энергия ва моддаларни бирин-кетин олиб турли йўллар билан табиатда моддаларнинг даврий ҳаракатини таъмиклайди. Организмлар Қуёш энергиясини кимёвий, механик ва иссиқлик энергияларига айлантиради. Бунда борадиган ҳамма ўзгаришлар энергияни йўқотиш билан боғлиқ бўлиб, у охирги иссиқликка айланиб тарқалиб кетади. Жамоалардаги озуқа занжирлари жуда мураккаб бўлиб, улар аслида яшил ўсимликлар томонидан ҳосил қилинган энергияни 4—6-бўғин орқали ўтказади. Бундай қаторлар бошланғич энергиянинг сарфланиш йўли ҳисобланиб, озуқа занжири деб аталади.
Озуқа занжиридаги ҳар бир бўғиннинг ўрни трофик даражани ташкил этади. Озуқа занжирларига доир мисоллар табиатда жуда кенг тарқалган. Ўтхўр ҳайвонларнинг ўсимликларни истеъмол қилиши, гўнгхўр ва ўлаксахўр ҳашаротлар ҳамда чиритувчи микроорганизмларнинг ҳайвонлар чиқиндилари ва ўлаксалари билан кун кўришлари ҳаммага маълум. Лекин табиий шароитда озуқа занжирлари мураккаб ва кўп бўғинли бўлади. Организмлар орасида ҳам гўштхўр, ўтхўр ва ҳар хил озуқани истеъмол қиладиган турлар оз эмас. Турли экосистемаларда энергия оқимининг сарфланиш занжири орқали ўтиш қуввати ва тарқалиши турлича бўлади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling