Мавжуд ва янги ташкил этилаётган саноат тармоқларининг иқтисодий мақсадга мувофиқлигининг асосий белгилари уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва экологик муаммоларидир


Термик десорбция тажрибаларини ўтказиш методикаси


Download 0.96 Mb.
bet5/11
Sana20.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1788056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-8;51-115 Betlar

Термик десорбция тажрибаларини ўтказиш методикаси
0,7 г миқдоридаги ЦСК синов намунаси кварц реакторига солинган ва сиртни газсизлантириш учун 120 см3/мин тезликда ташувчи газ (Не) билан 600 °C да 2-4 соат давомида тозаланган. Шундан сўнг, намуна билан реактор 100 0C га қадар совутилган ва намуна аммиак иштирокида тўлиқ тўйингангача адсорбцияланган. Кейин намунали реактор гелий оқимида 50 0C га қадар совутилди. NH3 нинг термал десорбсияси 120 см3/мин доимий ташувчи газ (гелий) тезлигида ва намунани 10 град/минда дастурлаштирилган чизиқли иситишда амалга оширилди [139]. Aммиакнинг термик десорбцияси дастлабки цеолитларда, ЦСК ва металлар билан модификацияланган цеолитларда амалга оширилди.
2.3-расм
Термик десорбция блокининг схемаси
1 - сиқилган газ цилиндри (гелий), 2 - газ тайёрлаш блоки БПҲ,
3 - газни қуритиш учун калонна, 4 – термостат, 5 - стандарт босим ўлчагич
6 - олти томонлама валф, 7 - кварц реактори, 8 - аммиак цилиндри
9 - аммиакни қуритиш учун устун, 10 – тутгич, 11 – печ, 12,15 – катарометрлар 13, 14 терможуфт кабеллари, 16 планшетли потенциометр ПДП 4-002

Детекторни NH3 га нисбатан иссиқлик ўтказувчанлиги учун дастлабки калибрлаш ТПД чўққилари ҳудудидан чиқарилган NH3 миқдорини аниқлашга имкон берди. Ўрганилаётган намуналардаги кислотали марказларининг концентрацияси десорбсияланган NH3 нинг мкмол/г миқдоридан аниқланган ва катализаторда ифодаланган. Aммиак десорбциясининг фаоллашув энергиясини ҳисоблаш учун намунанинг турли чизиқли - 2,5,5,10, 20 даража/минда тезлиги билан ҳамда қиздириш 50 дан 600 0C ҳароратгача тажрибалар ўтказилди. ЮКЦ ва ЦСК да NH3 десорбциясининг фаоллашув энергиялари аниқланди Цветанович-Aменомия тенгламасига кўра [140]:

- максимал тепалик К ҳарорати;
- иситиш тезлиги, даража/мин;
NH3 десорбсиясининг фаоллашув энергияси, кЖ/мол;
универсал газ доимийлиги;
Қатламнинг сиғими
десорбция жараёнининг доимийси.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling