Мавлонова Гуландом Фахриддиновна Самарқанд шаҳри шароитида арзон ва шинам ўрта қаватли турар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
mavlonova gulandom samarqand shahri sharoitida arzon va shinam orta qavatli turar zhoj va mazhmualarini barpo etish va arxitekturasini shakllantirish tamojillarini yaratish dissertatsiya
Иш тузилмасининг тавсифи. Диссертация аннотация, мундарижа,
кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иллюстрациялар материаллардан иборат. Умумий ҳажми 86 бет, расмлар сони 33 бет, фойдаланилган адабиётлар рўйхати -27 та. Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мавзусини долбзарблиги, ишнинг мақсади ва вазифалари, муаммонинг ишланганлик ҳолати, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот предмети, объекти, бажарилиш услубияти ва унинг амалий аҳамияти очиб берилган. Биринчи бобда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, туман марказларида ўрта қаватли турар жойларнинг шаклланишига таъсир қиладиган омиллар кўриб чиқилган ва Самарқанд шаҳри туман марказларида турар жойлар қурилишини олиб бориш учун архитектуравий-қурилиш жойлари аниқланди, қурилиш шаҳарларнинг умумий характеристикаси берилган ҳамда иждемографик омиллар ўрганилган ва миллий урф-датлар ҳамда оилаларнинг турар жойида хўжалик, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятлари ҳам қараб чиқилган, уларнинг асосида ўрта қаватли турар-жойларга талаблар аниқланган. Ўрта қаватли турар жой уйларини турларининг ҳажмий-режавий тизимлари ва уларнинг квартиралари ҳамда ёзги хоналар структурасини ташкиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш тенденциялар ва усуллар, таҳлиллар ва бошқа материаллар берилган. Бундан ташқари иссиқ иқлим шароитида ҳар бир тип турар-жой уйлари хонадонларининг архитектуравий-режавий ечимлари кўриб чиқилган, ҳамда тадбиркорлик ва хўжалик хоналари ва ишлаб чиқариш турлари ва уларни ҳовлилар ва ишлаб чиқариш блокларини ташкиллаштириш ва бир- бири билан боғлаш масалалари ҳам қаралган. 13 Иккинчи бобда, Республикамизда ҳамда Самарқанд шаҳри ва қишлоқ уйлари ва «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» Давлат дастури асосида бажарилган бой материалларни таҳлил қилиш ҳамда Самарқанд шаҳри учун арзон ва шинам ўрта қаватли турар жой ва мажмуаларини лойиҳалашда, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий-демографик ва табиий-иқлимий шароитларини ҳисобга олишдан ташқари уларнинг меҳнат фаолияти – хўжалик, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш ишларини эътиборга олган ҳолда уй – жойларнинг янги турларини яратиш ва услубларини таклиф этиш. Тарихий шаҳарларнинг тарихий қисмидаги архитектура ва шаҳарсозлик тамойиллари асосида, Республикада ва хориж мамлакатларида турар жой мажмуаларини лойиҳалаш ва қурилиш тажрибалари ўрганилган, ҳажмий-режавий тизимлари, ташкиллаштириш тамойиллари, ривожлантириш тенденциялари ва усуллари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг тизимида жамоат хизмат кўрсатиш тармоқлари билан қараб чиқилган. Анъанавий маҳаллалар тизими, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш институти, шаҳарсозлик тамойиллари, уларнинг шаҳарсозлигидаги ўрни, бугунги кунда уларни қайта тиклаш, сақлаш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган лойиҳа ва қурилиш тажрибалари қараб чиқилган. Учинчи бобда, Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик ишларини юритувчи оилалар учун ўрта қаватли турар жойларнинг ҳажмий-режавий ечимлари ва ташкиллаштириш таклифлари, уларнинг бириктириш (туташтириш) тамойиллари, композициялари, иморатлар қурилишини ташкиллаштириш усуллари ва Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри марказларида уларни қўллаш тавсиялари берилган. Хулоса қисмида тадқиқот натижалари, якуний хулосалар тавсиялар ва уларни амалиётда қўллашда таклифлар берилган. Диссертация мавзуси бўйича 3 та илмий тезис чоп этилган. Улар СамДАҚИда ўтказилган (2017-2018) йил профессор-ўқитувчилар ва ёш олимлар илмий конференцияларида доклад қилинган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling