18
ажралиб туради. Ўзбек оилаларининг 5-цикли - фаол пенсия олди даври,
шунингдек пенсия (эрта, ўрта ва кечки) даврга тўғри келади.
Эр-хотин
пенсия олди даврида фаол меҳнат ва маданий-маъиший фаолиятини
давом эттиради, меҳнат қилишга лаёқатлидир; оила бошлиғи
оилани
бошқаради ҳамда болаларга ҳам ёрдам беради. Ўрта пенсия даврида эр-
хотин жамоатчилик ишларида иштирок этмасада, оила умумий ҳаётида ва
жамоатда иштирок этиб, ўғиллардан бирортаси билан биргаликда яшайди.
1990-2000 йиллардан ўзбек оилаларда ёш оилалар алоҳида ажралиб
жойлашиши, социал ривожланиши ва илмий техник тараққиёт ҳисобига
янги сифатга ўтади. Ўзбек оилалари келажакда 7 цикллик ҳаётга ўтиш
мумкин [13,14, ].
Ёши ва жинси структураси. Ўзбекистон шаҳарлари аҳолисининг ёши
ва жинсий структураси
географик жойлашуви, этник келиб чиқиши ва
ҳажмига кўра ўзига хос хусусиятларга эга.
Эркак ва аёллар сонининг мутаносиблигини, аҳолининг ўртача ёши,
қанча эканлигини аниқ тасаввур қилиш муҳимдир. Мана шу ўзаро
муносабатлар аҳолининг турар жойга бўлган талабларини аниқлаштиради.
Ўзбекистон аҳолисининг ёшига кўра пирамидаси қуйидаги кўринишга эга:
аҳолининг 0 ёшдан 24 ёшгача 53,42% ини, ўрта ёш 38,25% ини ташкил
этади. Аҳолининг ёш ва жинси структураси шаҳарлар бўйича бир-биридан
фарқ қилади. Айниқса ҳозирги 0 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 64% ташкил
қилади.
Саноат шаҳарларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг ва ёш болаларнинг
кўплиги ўзига хосдир (Фарғона, Навоий, Олмалиқ, Чирчиқ).
Саноат кам
ривожланган Самарқанд Хива ва Шаҳрисабз каби шаҳарларда нисбатан
қария ва болалар сони кўпчиликни ташкил этади. Республикада 0 дан 44
ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар сони тенг бўлса, 55 ёшдан ошган аёллар
сони эркаклар сонидан кўпроқ (1,2,3,4 расм).
Шунга кўра, Республикамизда: туғилиш юқори ва ўлим кам;
аҳолининг табиий кўпайиши юқори; 0 ёшдан 44 ёшгача бўлган аёллар ва
эркаклар сонининг тенглиги; ўрта ёшлилар гуруҳининг
ошиб бориши, 55
ёшдаги аҳоли ўртасида аёллар сонининг кўплиги ёш ва жинсий
структурасининг ўзига хослигини намоён этади [13].