Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

Этник гуруҳлар психологияси Ижтимоий психологияда катта гуруҳлар 
ичида этник гуруҳлар психологияси, яъни этнопсихология бўйича кўпроқ 
тадқиқотлар ўтказилди. Айниқса, ҳозирги даврда ҳар бир республикалар 
алоҳида, мустақил давлат мавқеини олган, лекин бошқа томондан қараганда, 
ҳамдўстлик мамлакатлари иттифоқи шароитида миллатлар ўртасида муттасил 
алоқалар мавжудлигидан келиб чиқиб, миллий психология масалалари кун 
тартибида аввалгидан ҳам муҳим масала сифатида қўйилмоқда. Шунинг учун 
ҳам катта гуруҳлар ичида миллий гуруҳларга кўпроқ эътибор беришни лозим 
топдик, бундай эътиборнинг яна бир боиси – Ўзбекистонда бу соҳада нисбатан 
тадқиқотларнинг кўпроқ ўтказилганлиги, лекин улар кўп ҳолларда миллий 
психология даражасига олиб чиқилмаганлигидандир. 
4. Ходимлар типологияси 
Ташкилот ходимлар мажмуасидан иборатдир. Жамоадаги ҳар бир ходим 
ўз интилиш ва мақсадларига эга. Ташкилотни, жамоани бошқариш, 
авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини 
инобатга олишн талаб қилади. Шахсининг ўзига хослиги эса кўп омиллар 
таъмирида шаклланади. Бу омиллар қаторида ёшлик даври, оила муҳити ва 
ҳатто ирсий белгилар хам ўз ўрнини топган. Ташкилот миқёсида турли 
характерли ходимлар ягона мақсад сари уюшадилар ва раҳбарнинг асосий 
вазифаси шу турли-туманликни ягона йўлда бирлаштиришдир. 
Ходимларнинг хусусиятларини хисобга олиш зарурати. Шахснинг 
самарали фаолиятига оид методологик тамойиллардан бири субъектнинг 
ташқи муҳит билан мувофиқлашган муносабатини ташкил этиш заруратини 
таъкидлайди. Бу фикрни бошқарув фаолиятига татбиқ этсак, раҳбарнинг 
объективлиги, унинг ўз мақсадига эришишида муҳит омилларини максимал 
даражада ҳисобга олиши устувор масала деб қаралади.Объективлик эса –
хулқнинг ташқи муҳит талабларига мос равишда бошқарилишидир. Раҳбар 
объективлик тамойилига асосланар экан, ўз мақсадини, мавжуд 
интилишиниташқи муҳит шароитлари билан мувофиқлаштириб боради. Бу 
жараёнда мақсад ўзгармайди, лекин услуб муҳит талабларидан келиб чиққан 
ҳолда танланади. Ташкилот доирасидаги ташқи муҳит объектларидан 
асосийси ходимлар бўлиб, раҳбар ўз бошқарув фаолиятида уларга хос бўлган 


21 
индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиши лозим. Бу жабҳадаги 
имкониятлардан бири эса шахс типологиясига оид маълумотларда ўз аксини 
топади. Шахс типологияси деганда, турли индивидуал психологик 
хусусиятлари бўйича инсоннинг бирон тоифага мансублиги тушунилади. 
Бошқарув психологияси фани юзасидан ходимлар типологияси қатор 
мезонлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Қуйида мана шу 
типологиялардан бир нечтасини келтириб ўтамиз ва баён этилувчи тавсифлар 
асосида шу тоифага мансуб ходимлар билан муносабат қуриш хусусиятлари 
ҳақида тўхталамиз. Шулардан бири темперамент типларига оид 
классификациядир.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling