Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Команда шаклланишининг шарт-шароитлари


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
11-мавзу

Команда шаклланишининг шарт-шароитлари. Самарали команда
намунали 
бошқарув 
субъекти 
сифатида 
иштирок 
этар 
экан, 


35 
унингхусусиятларини билиш, раҳбарият олдида қатор янги имкониятлар
очади. Бундай хусусиятларни ўзлаштирган раҳбар, илғор командага хос 
намунани бошқа жамоага татбиқ этиш шарт-шароитини яратади. Ушбу 
тадбирни қуйидаги тартибда амалга ошириш мумкин:
1. Гуруҳнинг бирламчи ҳолатини ва унинг самарали ишлашига таъсир 
этувчи омилларни аниқлаш. 
2. Қайси омил самарадорликка салбий таъсир этишини кўриб чиқиш 
3. Гуруҳ фаолиятининг янада самарали бўлиши учун қандай тадбирларни 
амалга оширишни ҳал этиш. Гуруҳни тизим сифатида тасаввур этарканмиз, 
унинг ҳар бир таркибий қисми, гуруҳ ичидаги бошқа қисмлар билан ўзаро 
боғлиқ эканлигини кўрамиз. 
Гуруҳ табиатига бундай ёндошув қолган қисмларда ҳам маълум ўзгариш 
юз беришини тақозо этади. 
Шу муносабат билан тизим қисмларини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича 
маълум тадбирларни амалга ошириш лозим. Бундай қарашда эътироф этилган 
ҳолатлардан бири – гурухдаги бирлик, ходимлар оддий йиғиндисидан кўра 
катта кучга эга эканини тасдиқлайди. Шунинг учун ходимлар ўртасидаги 
алоқа, мавжуд коммуникация имкониятини ҳамиша назарда тутиш лозим. 
Команда турлари. Команда туркумига кирувчи асосий жамоалардан бири 
- бошқарув командасидир. Муҳим ўзгариш ва ислоҳотлар арафасида ташкилот 
қарор қабул қилиш, қарорни ижро этиш тадбирлари мукаммаллигига 
эришиши керак. Шу боис, бир неча моҳир мутахассисдан иборат бошқарув 
командаси қабул қилинаётган қарор мукаммаллигини таъминловчи асосий 
кучдир. Бошқарув командалари бир неча тоифа кўринишида бўлиши мумкин. 
1. Стратегик команда. Бундай командалар келажакка йўналган мақсад ва 
вазифаларни белгилаш учун ташкил этилади. Мазкур команда раҳбар, унинг 
муовинлари, ёрдамчилари ва ташкилотдаги малакали мутахассислардан 
иборат бўлади. Бундан ташқари командага эксперт сифатида четдан 
мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин. Бундай командалар муҳим 
тадбир ёки корхона келажагини режалаштириш бўйича ташкиллаштирилади.
2. Функционал команда - ташкилот ишлаб чиққан стратегик режа асосида 
тезкор вазифаларни амалга ошириш учун танланган мутахассислардан иборат. 
3. Кросс-функционал команда – маълум режа ва лойиҳаларни амалга 
ошириш мақсадида тузилган қисқа муддатли гуруҳ. Бундай гуруҳга бўлим 
раҳбари ва малакали мутахассислар киради. Навбатдаги лойиҳани бажариш 
асосий фаолиятга нисбатан иккиламчи бўлгани учун ушбу командалар 
вақтинчалик характерга эга.
Команда тарзида ишлаш маъмурий бошқарув фаолиятида борган сари 
кенг қўлланилмоқда. Аммо, юқорида айтганимиздек, команда услубини 
вазифа шартлари тақозо қилсагина қўллаш унумли натижаларга олиб келади. 
Команда шаклланиши. Одатда, у ёки бу вазифани бажариш мақсадида 
тузилган жамоа, ўзининг юксак кўрсаткичи бўлмиш команда даражасигача 
ривожланиши мумкин. Юқорида айтганимиздек, команда иборасига 
психологик талқин берилганда, унинг ички муҳити, аъзолар ўртасида 
муносабатнинг 
ривожланганлиги 
тушунилади. 
Бинобарин, 
команда 


36 
шаклланиши давомида гуруҳ бир неча босқичлардан ўтади ва ҳар бир босқич 
ўзига хос белгини ифодалайди.
Команданинг шаклланиш босқичларини тавсифлашда математик 
иборатлардан фойдаланишимиз мумкин: 
1. Ишчи гуруҳи - Меҳнат жамоаси: 1+1=2 Оддий ишчи гуруҳи ўзаъзолари 
йиғиндиси шаклида ифодаланган натижага эришади. Гуруҳ аъзолари умумий 
маълумотдан фойдаланадилар, фикр ва тажриба алмашадилар, гуруҳнинг ҳар 
бир аъзоси ўзи бажараётган ишучун масъул бўлади, аммо, бошқалар билан ўз 
ҳаракатини мувофиқлаштирмайди. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling