Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11-мавзу




Мавзу – 11 
Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш
Режа: 
1. Гуруҳлар психологияси.
2. Ташкилот катта гуруҳ сифатида. 
3. Гуруҳ – бошқарув имконияти сифатида. 
4. Ходимлар типологияси.
5. Ташкилотда командалар.
 
Гуруҳлар психологияси 
Бошқарув фаолияти доимо жамоа доирасида олиб борилади. Шу 
муносабат билан раҳбар гуруҳнинг ички ҳаётига оид ўзига хос қонун, қоида ва 
хусусиятлар ҳақидаги билимга эга бўлиши лозим. Раҳбар ёки ходим қанчалик 
ўзини ёлғиз ҳис қилмасин, барибир бирон гуруҳ ёки жамоа манфаатлари 
доирасида бўлади. Умуман ҳар бир кишининг меҳнат фаолияти бирон жамоа 
ички қоидалари, нормалари асосида бошқарилади. Ҳатто, якка тартибда 
ишлайдиган мутахассис ҳам, бирон уюшма ёки жамият ичида қабул қилинган 
қадриятлар ва қоидаларга суяниб фаолият юритади. Шу маънода алоҳида 
шахсни бошқариш имконияти кўп ҳолларда жамоани бошқариш услублари 
билан уйғунлашади. 
Ҳар бир гуруҳ назарда тутилган қонун асосида яшайди ва оқибатда пайдо 
бўладиган ҳодисалар гуруҳий жараён деб аталади. Гуруҳий жараённи билиш, 
унга хос қонуниятни тушуниш раҳбарга жамоани бошқариш, унинг 
аъзоларига таъсир этиш учун қулайлик яратади. Шу муносабат билан, қуйида 
жамоанинг ички ҳаёти, унга хос гуруҳий жараёнлар ҳақида батафсил 
маълумот бериб ўтамиз. 
Гуруҳлар, унинг ичида содир бўлаётган жараёнлар, бу жараёнларнинг шу 
гуруҳ аъзоларига таъсири ва акс таъсири ижтимоий психология фани 
томонидан ўрганилади. Айни вақтда гуруҳ ичидаги содир бўлаётган ҳодисалар 
ва улар бўйсунадиган қонун-қоидаларни бир мунча умумлаштириш орқали 
гуруҳнинг ривожланиш босқичлари аниқланганлиги аён. Гуруҳ ички 
ҳодисаларининг маълум босқичларга амал қилиб ривожланиши, бундай 
ривожланишнинг ҳар бир гуруҳда ўзига хослиги гуруҳий динамика ибораси 
билан ифодаланади. Бинобарин, ҳар қандай гуруҳ у ташкил топгандан то 
тарқалиб кетгунча маълум қоидаларга амал қилади. Оқибатда гуруҳ 
ривожланиб боради ва жамоаларнинг юксак кўриниши даражасига 
кўтарилади, баъзилари эса турли сабабларга кўра гуруҳ ривожланишининг 
бирон босқичида узоқ туриб қолади, ёки шу босқичдан нарига ўтолмай, 
кейинчалик тарқалиб кетади. 
Гуруҳни ички ривожланиш қонунларига амал қилиши, унинг юксак жамоа 
даражасига кўтарилиши ташкилотни кўзланган мақсадга эришиш йўлидаги 
имкониятидан бири ҳисобланади. Хўш, гуруҳ деган тушунчанинг ўзи нима? 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling