Мавзу – 11 Мавзу: Ижтимоий гуруҳлар муаммоси ва гуруҳларни бошқариш


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1428142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
11-мавзу

Гуруҳий динамикаОдатда ҳар қандай гуруҳ ичида шундай кучлар мавжудки
улар жамоа фаолияти самарадорлигига ижобий ёки салбий таъсир этади. Мана 
шундай кучлар йиғиндиси ва унинг таъсирида гуруҳ ичидаги муҳитнинг ўзгариб 



бориши, гуруҳий динамика деб аталади. Гуруҳий динамикага оид жараёнларни 
экспериментал равишда ўрганган психолог Курт Левин бўлиб, унинг фикрига 
кўра, гуруҳ ўз амалиёти давомида қатор ўзгаришлар ва ривожланиш босқичларини 
бошдан кечиради. Бу ўзгаришларни юзага келтирувчи омиллар эса гуруҳ ичидаги 
турли жараёнлар ва уларнинг мутаносиб тарздаги ўзаро муносабатидир. 
Гуруҳий динамика гуруҳ ичида яшаётган кучларнинг ўзаро таьсири деб 
тушунилиши мумкин. Ҳар қандай гуруҳда икки асосий куч мавжуд: 
1) шу гуруҳ олдига қўйилган мақсад ва 2) шу гуруҳ аъзоларининг эҳтиёжлари. 
Гуруҳий динамиканинг асосида мана шу икки омил ўртасидаги ўзаро муносабат 
ётади. 
Гуруҳнинг мақсади, мазкур гуруҳ аъзолари эҳтиёжига мос келмаслиги ҳам 
мумкин. Айнан шу ҳолат гуруҳий динамиканиинг манбаи ҳисобланади. 
Гуруҳий динамика фақат шу гуруҳ ичидаги ҳодисалар билан чекланиб 
қолмайди. Гуруҳий динамикага таъсир кўрсатувчи ташқи - ижтимоий, 
иқтисодий омилларни ҳам санаб ўтиш жоиз. Аслида бу омиллар гуруҳий 
жараёнларни, яъни муқаррар ўзгаришларни секинлаштириши ёки 
тезлаштириши мумкин. Бу омилларга қарши тура олиш маълум маънода гуруҳ 
аъзоларига ва табиийки, раҳбарга боғлиқ. Гуруҳий ҳодиса муқаррарлигини англаш, 
унга таъсир этувчи омилларни бир-биридан фарқлаш, гуруҳий жараённи керакли 
йўналишда олиб бориш, яъни уни бошқариш имкониятини беради. 
Гуруҳий динамика - гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро идрок, ҳис-туйғу ва 
мулоқот жараёнининг маълум тартибда ривожланишидир. Раҳбарнинг 
гуруҳий динамикага оид ҳодисаларни билиши, уларни бошқариш ва мақбул 
йўлга йўналтириш имконини беради. Натижада жамоа олдидаги вазифалар 
янада самарали бажарилишига қулайлик туғдиради. 
Қуйида гуруҳий динамикани ташкил этувчи асосий ҳодисаларга тўхталиб 
ўтамиз. Бу рўйхатдаги бирламчи тушунча гуруҳ мақсади бўлиб, одатда ҳар 
қандай жамоа фаолияти бирон-бир мақсадга йўналади. Таниқли олим Р. Шиндлер 
гуруҳдаги ходимлар мавқеидан келиб чиқувчи ролларни ифодалаб, уларга 
қуйидагича изоҳ бериб ўтади: 
• Альфа - гуруҳ етакчиси, ўзгаларни фаолликка ва мақсад сари ундайди, уларга 
ишонч ва қатъийлик бахш этади. 
• Бета - гуруҳдаги иккинчи шахс - эксперт, яъни, гуруҳ баҳоловчиси, 
совуққон, мулоҳазали, альфага нисбатан тадбирли, гуруҳга хос норма ва 
қоидалар ҳимоячиси. 
• Гамма - пассив мослашувчи, ўзини ошкора қилмасликка уринади. 
Бундай одамлар одатда тўрт тоифага бўлинади: 1) альфага содиқ ва унга ҳамсоя 
шахс; 2) лоқайд ходим, бундайлар альфа учун қулай кимса; 3) ўз мавқеидан норози, 
аммо бўйсунишга мажбур; 4) ўз фикрига эга, лекин раҳбарга тил текизмасдан 
гуруҳдаги мавжуд тартибни танқид остига олувчи шахс. 
• Омега - гуруҳ нафрати ва норозилиги қаратилган ходим. 
• Р - мухолиф, альфага қарши чиқувчи ходим. Одатда ушбу санаб ўтилган 
ролларни деярли ҳар бир гуруҳда учратиш мумкин. Агар гуруҳ аъзолари 
кўпчиликни ташкил этмаса, баъзида ходимнинг ўзи ҳам бир неча ролни ижро 
этиши мумкин, аммо оқибатда гуруҳда анчагина зўриқиш ҳолати кузатилади. 



Гуруҳнинг самарали фаолияти учун зарур роллар таснифи ва уларни 
шакллантириш тадбирлари ҳакида «командалар»га бағишланган бўлимда батафсил 
маълумот берамиз. 
Гуруҳ аъзолари ўз ролларини қанчалик сидқидилдан бажаришлари
жамоадаги ижтимоий назоратга ҳам боғлиқдир. Ижтимоий назоратнинг 
самараси ва мезонлари ушбу гуруҳда қабул қилинган нормалардан келиб чиқади. 
Гуруҳий динамика таърифини яратувчи тушунчалардан яна бири - жамоадаги 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling